Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси


Download 1.43 Mb.
bet364/401
Sana25.01.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1122943
TuriКодекс
1   ...   360   361   362   363   364   365   366   367   ...   401
Bog'liq
30.12.2019 (1)

451-модда. Солиқ базаси
Солиқ базаси солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда ҳар бир қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмага нисбатан аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қуйидагилар солиқ базасидир:
агар ушбу қисмнинг учинчи хатбошисида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилма ҳажмининг қиймати;
қазиб олинган (ажратиб олинган) қора, қимматбаҳо, рангли ва радиоактив металларнинг, шунингдек ноёб элементларнинг ва ноёб ер элементларининг ҳақиқатда реализация қилинган ҳажми қиймати.
Агар ушбу модданинг тўққизинчи — ўн биринчи қисмларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ базаси солиқ (ҳисобот) даври бошланганидан эътиборан ўсиб борувчи якун билан аниқланади ва солиқ (ҳисобот) даври учун ўртача олинган реализация қилиш баҳоси бўйича ҳисоб-китоб қилинади.
(451-модда иккинчи ва учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Солиқ (ҳисобот) даври учун ўртача олинган реализация қилиш баҳоси ҳар бир қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилма бўйича пулда ифодаланган реализация қилиш ҳажмларини (қўшилган қиймат солиғини ва акциз солиғини чегирган ҳолда) натурада ифодаланган реализация қилиш ҳажмига бўлиш орқали алоҳида аниқланади.
Агар қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмадан шахсий ишлаб чиқариш ёки хўжалик эҳтиёжлари учун қисман фойдаланилса, солиқ базаси қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилманинг бутун ҳажми ҳисобида, ушбу фойдали қазилманинг ўртача олинган реализация қилиш баҳосидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Солиқ (ҳисобот) даврида фойдали қазилма реализация қилинмаган тақдирда, солиқ базаси реализация қилиш амалга оширилган охирги солиқ (ҳисобот) даврида фойдали қазилмани реализация қилишнинг ўртача олинган нархидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Фойдали қазилмаларни қазиб олиш (ажратиб олиш) бошланганидан буён улар реализация қилинмаган тақдирда, солиқ базаси солиқ (ҳисобот) даврида мазкур фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг (ажратиб олишнинг) 20 фоизга оширилган ишлаб чиқариш таннархидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Бунда солиқ тўловчи реализация қилиш амалга оширилган биринчи ҳисобот даврида ҳисобланган солиқ суммасига ҳисобот даврида шаклланган ўртача олинган нархидан келиб чиққан ҳолда кейинги тузатишни киритиши шарт.
Қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмадан тўлалигича шахсий ишлаб чиқариш ёки хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланилган ҳолларда солиқ базаси қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилманинг 20 фоизга оширилган ишлаб чиқариш таннархидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ тўловчи қазиб олинган табиий газни, нефтни ва (ёки) газ конденсатини қайта ишлашни мустақил равишда ёхуд қайтариш шарти билан қайта ишлашга бериш асосида амалга оширган ҳолларда, солиқ базаси ушбу фойдали қазилмалардан олинган маҳсулотларни реализация қилиш баҳосидан келиб чиққан, уларни кейинчалик қайта ишлаш ва транспортда ташиш учун солиқ тўловчи томонидан қилинган харажатлар чегириб ташланган ҳолда аниқланади.
(451-модда тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар ушбу Кодекснинг 4511-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қимматбаҳо, рангли ва радиоактив металларни, шунингдек нодир элементларни ҳамда нодир ер элементларини қазиб олишда солиқ базаси ушбу фойдали қазилмаларни реализация қилишнинг ўртача олинган нархидан келиб чиққан, кейинчалик уларни қайта ишлаш (эритиш, аффинаж) ва (ёки) транспортда ташиш харажатлари чегириб ташланган ҳолда аниқланади.
(451-модда ўнинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг тўққизинчи ва ўнинчи қисмларида, шунингдек ушбу Кодекснинг 4511-моддасида назарда тутилган фойдали қазилмаларга нисбатан солиқ базасини аниқлаш чоғида, қазиб олинган фойдали қазилмаларни транспортда ташиш ва (ёки) қайта ишлаш, шу жумладан уларни қайтариш шарти билан қайта ишлашга бериш асосида қайта ишлаш билан боғлиқ харажатлар суммаси солиқ тўловчи томонидан солиқ органлари билан биргаликда аниқланади. Мазкур харажатларнинг суммаси календарь йил натижаларига кўра шунга ўхшаш тартибда тузатилиши мумкин.
(451-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонунига асосан ўн биринчи хатбошиси билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Фойдали қазилмаларнинг айрим турларига нисбатан солиқ базасини аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари ушбу Кодекснинг 4511-моддасида белгиланади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   360   361   362   363   364   365   366   367   ...   401




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling