Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг моҳияти қандай хужжатларда ўз ифодасини топган деб ўйлайсиз?


Ҳарбий педагогик жараённинг қонуниятлари ва зиддиятлари ўз ичига қайси ҳолатларни қамраб олади ?


Download 295.41 Kb.
bet42/54
Sana19.06.2023
Hajmi295.41 Kb.
#1612660
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   54
Bog'liq
Javoblar Krill

Ҳарбий педагогик жараённинг қонуниятлари ва зиддиятлари ўз ичига қайси ҳолатларни қамраб олади ?
Ҳарбий-педагогик жараённинг хусусиятлари яна қуйидагилар билан ифодаланади:
1. Ҳарбий меҳнат, ҳарбий маҳоратни сабот билан эгаллаш, Ватанни ҳимоя қилиш ҳар бир ҳарбий хизматчининг хизмат бурчидир. Бу Ўзбекистон Республикаси Конститустиясида, «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунда, Ҳарбий қасамёдда ва умумҳарбий низомларда қонуний асосда белгилаб қўйилгандир.
Ҳарбий қасамёд ва низомлар талабларига кўра, ҳарбий хизматчи ўз меҳнати сифати учун қонуний асосда жавобгардир. Ҳарбий мутахассисликни эгаллашга, ўз хизмат вазифаларини бажаришга нисбатан масъулиятсиз муносабат Ватан олдидаги ўз бурчини бажаришдан бўйин товлаш сифатида баҳоланиши мумкин.
2. Ҳарбий хизматчилар эгаллайдиган билим, кўникма ва малакалар, тушунчалар ва қоидалар тизими уларнинг кундалик хизмат фаолияти учун асос бўлиб хизмат қилади. Бошқача айтганда, ҳарбий-педагогик жараён ҳарбий хизматчиларнинг хизмат фаолияти билан чамбарчас боғлиқ равишда амалга оширилади ва яққол кўриниб турувчи амалий мазмунга эга бўлади. Ҳарбий хизматчи машғулотлар жараёнида эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини жанговар навбатчиликни ўташ, турли хизмат вазифаларини бажариш вақтида қўллайди. Бу, албатта, бир томондан билим, кўникма ва малакаларнинг пухта бўлишини талаб қилса, бошқа томондан уларнинг мустаҳкамланишига ёрдам беради.
Ҳарбий-педагогик жараённинг хизмат фаолияти билан боғлиқлиги унинг қисм ва бўлинмалар жанговар тайёргарлигига путур этказмаган ҳолда оқилона ташкил этишни тақозо этади. Демак, ҳарбий-педагогик жараён қўшинларнинг доимий жанговар тайёргарлиги шароитида амалга оширилади ва уни таъминлашга қаратилган бўлади.
3. Таълим-тарбия жараёни ҳарбий хизматчидан тобора кўпроқ ақлий, жисмоний ва руҳий зўриқишни талаб қилмоқда. Бу замонавий ҳарбий техника ва қурол-яроғларнинг муракаблашиб бориши, жаҳондаги ҳарбий-сиёсий вазиятнинг кескинлашиб бораётганлиги билан ифодаланади.
4. Ҳарбий-педагогик жараённинг ўзига хос хусусияти бўлинмада хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг турли билим ва умумтаълим тайёргарлик даражасига, хизмат ва ҳаётий тажрибага эга эканлиги билан ҳам ифодаланади. Ҳарбий хизматчилар ўртасидаги бундай тафовут таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда кўпроқ якка тартибда ёндашишни, алоҳида таълим дастурларини ишлаб чиқишни тақозо қилади.


Савол жавоби мавжуд эмас



Download 295.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling