Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг моҳияти қандай хужжатларда ўз ифодасини топган деб ўйлайсиз?


Download 295.41 Kb.
bet40/54
Sana19.06.2023
Hajmi295.41 Kb.
#1612660
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   54
Bog'liq
Javoblar Krill

Методология нима ?
Методология – (юнонча-методлар ҳақида таълимот) ижодий жараён сифатида илмий билиш йўллари ва воситаларининг, илмий тадқиқот қонуниятларининг, уларни таққослаш ва тизимлаштириш замирида юзага келган. Демак, методология илмий билиш фаолиятининг моҳиятини йўллари ва воситаларининг назарий муаммоларини, шунингдек, ижтимоий жараён сифатида илмий тадқиқот қонуниятларини ўрганади.


Ҳарбий педагогика методологиясини неча босқичи мавжуд ва бу босқичлар ўз ичига қандай жараёнларни қамраб олган ?
Ҳарбий педагогиканинг объекти шахсий таркибни ўз хизмат ва жанговар вазифаларини бажаришга тайёрлаш жараёнидан иборат; унинг предмети (мазмуни) сифатида аскарларнинг жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлиги жараёнининг педагогик қонуниятлари хизмат қилади.
Ҳарбий педагогиканинг асосий тушунчалари қуйидагилардан иборат:
Тарбия- илмий дунёқараш, маънавий-маърифий тушунчалар, ахлоқий муносабатлар, жанговар ва касбий хислатлар, борлиққа эстетик муносабат, жисмоний ва руҳий кучини ривожлантириш мақсадида аскарнинг онги, руҳияти, иродасига мақсадли, белгиланган тизим асосида педагогик таъсир кўрсатишдир.
Таълим- махсус тайёрланган кишилар раҳбарлигида аскарларни хизмат ва жанговар вазифаларини муваффақиятли бажаришлари учун зарур билим, кўникма ва малакалар билан мақсадли ва белгиланган тизим асосида қуроллантириш жараёнидир.
Маълумот- таълим-тарбия натижасида эгалланган ва тизимга солинган билим, ҳосил қилинган кўникма ва малакалар ҳамда шаклланган дунёқарашлар мажмуидир.
Ривожланиш- аскарнинг ақлий ва жисмоний имкониятларининг бажарилиши лозим бўлган вазифалар хусусиятлари ва ҳарбий хизмат шароитларига мувофиқ мақсадли такомиллашуви жараёнидир.
Руҳий тайёргарлик- ҳарбий бурчини бажариш, турли шароитларда қўйилган вазифаларни адо этиш учун аскарнинг доимий ички тайёрлиги ва юксак ҳиссий-иродавий турғунлигини таъминлаш бўйича мақсадли равишда унда руҳий хислатларни шакллантириш жараёнидир.

Download 295.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling