Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг моҳияти қандай хужжатларда ўз ифодасини топган деб ўйлайсиз?


Download 295.41 Kb.
bet36/54
Sana19.06.2023
Hajmi295.41 Kb.
#1612660
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   54
Bog'liq
Javoblar Krill

Ҳарбий кадрларни тайёрлаш-бўлажак ҳарбий хизматчилар, курсантларнинг билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришда қўмондонлар (бошлиқлар) ва бўйсунувчилар ўртасидаги ўзаро таъсирнинг мақсадга мувофиқ жараёни;
Ҳарбий кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш - миқдорий ва сифат ўзгаришларини тўплаш жараёни, ҳарбий хизматчининг ақлий, интеллектуал, жисмоний, касбий фаолияти ва унга тегишли фазилатларнинг функционал яхшиланиши;
Ҳарбий хизматчиларнинг психологик тайёргарлиги - ҳарбий хизматчиларнинг руҳий барқарорлиги ва ҳарбий касбий фаолиятни бажаришга тайёрлигини шакллантириш;
Ҳарбий хизматчиларни тарбиялаш - бу ҳарбий хизматчилар томонидан илмий билимлар ва ҳарбий касбий маҳорат тизимини эгаллаш жараёни, жамиятдаги расмий вазифалар ва ҳаётни муваффақиятли бажариш учун зарур бўлган шахсий хусусиятларни шакллантириш.
Сўнгги вақтларда ҳарбий педагогиканинг анъанавий категориялари кенгайиб, у ҳарбий - педагогик жараён, интеллектуал ва жисмоний ривожланиш, психологик тайёргарлик, ўз-ўзини тарбиялаш, ўз-ўзини билимини ошириб бориш, педагогик маданият, педагогик тафаккур ва бошқаларни ўз ичига олади.
Ҳарбий- педагогик назария ва амалиётида информатика, бошқарув тўғри ва тескари алоқа, интенфикация, оптималлаштириш, алгоритмлаш ва бошқа фанларнинг кўпгина категорияларидан фаол фойдаланиб келинмоқда. Ҳар қайси фан каби ҳарбий педагогика ҳам тараққиёт тенденциясини такомиллаштириб боради.
Ҳарбий педагогика ўз функцияларини амалга ошираётганда мазмуни ва характерига кўра турли хил вазифаларни ҳал қилади:

  • ҳарбий қисмларда ҳарбий педагогик жараённинг мазмуни, ташкил қилишни методикаси, қонуниятлари ва ўзига хос хусусиятларини ўрганиш;

  • таълим ва тарбия тамойилларини ишлаб чиқиш ва аниқлаштириш, армия, ҳарбий қисмларда жанговар ва сиёсий тайёргарликни қайта қуриш шароитида ушбу тамойиллар талабларини амалга ошириш;

  • Қуролли Кучлар кўриниши, ҳарбий қисм тури, шахсий таркиб категорияси, турли хил ихтисосликдаги мутахассисларни тайёрлашнинг ўзига хос хусусиятини ҳисобга олган ҳолда ҳарбийлар таълим- тарбияси воситаси ва методларини ишлаб чиқиш;

  • ўқув машғулотларини барча турлари, тарбиявий ишларнинг шакллари, назорат ва баҳолаш жараёни, ҳарбийлар таълим олганлиги ва тарбияланганлиги даражаси, ҳарбий жамоаларнинг тайёргарлигини такомиллаштиришнинг самарали йўллари ва уларни ривожлантиришни юзага чиқариш;

  • педагогик таъсир объекти сифатидаги ҳарбий хизматчилар индивидуал хусусиятлари ва ҳарбий жамоаларини ўрганиш, уларни сиёсий- маънавий етуклиги, жанговар тайёргарлиги ва интизомлилигини ошириш йўлларини аниқлаш;

  • турли хил даражадаги ҳарбий хизматчилар ўзини ўзи тарбиялаш ва билим олиш қонуниятлари, мақсадлари, мазмуни ва методикаларини асослаш;

  • ҳарбий педагогик жараёндаги офицерлар, сержантлар, аскарлар роли ва ўрнини аниқлаш, уларни педагогик маданияти ва маҳоратини шакллантириш йўлларини белгилаш;

  • Ҳарбий педагогик тадқиқот илғор тажрибасини ўрганиш, умумлаштириш ва ижодий татбиқ қилиш, методика ва ташкил қилишни ишлаб чиқиш;

  • ҳамдўстлик мамлакатлар армиясининг ҳарбий педагогик назарияси ва амалиёти, тажрибасини ўрганиш, уларни ҳарбий хизматчилар таълим ва тарбиясида қўллаш;

  • ҳарбий педагогик назария ва амалиёти ривожланишини прогнозлаш;

  • бошқа мамлакатлар армиялари фаолияти тизимини ўрганиш.






Download 295.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling