Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг моҳияти қандай хужжатларда ўз ифодасини топган деб ўйлайсиз?


Ҳарбий жамоани жипслаштиришга қандай педагогик талаблари қўйилади?


Download 295.41 Kb.
bet34/54
Sana19.06.2023
Hajmi295.41 Kb.
#1612660
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   54
Bog'liq
Javoblar Krill

Ҳарбий жамоани жипслаштиришга қандай педагогик талаблари қўйилади?
Жипслашув - жамоа таркибидан ҳарбий жамоалар ривожланишининг асосий педагогик шарт-шароитлари ҳақида билим. ҳарбий боиинманинг кундалик ҳайўлида уни қабуи қилиш ва риоя қилишни талаб этади:

  • Барча ҳарбий хизматчиларни турли хил ва мазмунли ҳамкорликдаги фаолиятга жалб қилиш;

  • Ҳарбий хизматчиларни ҳарбий жамоага жипслаштириш ва бирлаштириш мақсадида уни ташкил этиш ҳамда рағбатлантириш;

  • Ҳарбий хизматчиларга нисбатан талабларни моҳирона қўя олиш ва ҳарбий бўлинма фаолларини тарбиялаш;

  • Ҳарбий жамоа фаолиятида истиқболлар тизимини ташкил этиш;

  • Соғлом жамоавий фикми шакллантириш;

  • Жамоавий ҳаётнинг ижобий анъаналарини ишлаб чиқиш ва ривожлантириш.





“Ҳарбий жамоа” иборасида нима тушунилади?
Жавоб: “Жамоа” сўзи лотинча «cоуиго» - бирлаштираман, қўшаман, «cоуcктивус» - йиғилган, тўпланган маъносини англатади.
Жамоа-махсус ташкиллаштирилган муайян бир гуруҳ ҳисобланади, у мақсадларнинг бирлиги ва умумийлиги билан боғланган бўлиб, махсус бошқарувчи шахс томонидан раҳбарликка олади.
Ҳарбий жамоа -ўзини баъзи фаолияти орқали бошқа жамоалардан фарқ қилиб туради.
Ҳарбий жамоа - ҳарбий хизматчиларда юксак маънавий-ахлоқий, иродавий сифатлар, аввало ватанпарварлик, Ватан, халқ ва Президентга садоқат туйғуларини шакллантиришга тарбиялайди. Бу жангчида мустақиллик ишининг, тараққиёт ва истиқболнинг ҳақ эканлигига чуқур ғоявий ишонч ҳосил қилишади. Ҳамда барча ҳарбий хизматчиларни миллий ғоя ва истиқлол мафкураси руҳида тарбиялайди.


Ватанпарварлик тушунчаси ва ватанпарварлик тарбиясининиг мазмунини тушунтиринг..
Жавоб: Ватан сўзи - асли арабча бўлиб, одамнинг ота-боболари яшаб ўтган, ўзи ҳам яшаётган мамлакатни ифодалайди. Ватанга хиёнат қилиш, ўз манфаатини Ватан манфаатига қарма-қарши қўйиш-сотқинликдир.
Ватан - инсон туғилган муқаддас замин, бу замин унинг қалбида абадий қолади ва ҳеч қачон унитилмайди. Ватан тушунчаси ва унга бўлган муҳаббат она сути, она бағри, она алласи билан бола юрагига жо бўлади.
Жамият ривожлангани сари катта аҳамият касб этадиган маънавий қадриятлардан бири - ватанпарварлик туйғусидир. Ватанпарварлик она-юртнинг, халқнинг тарихи ва тақдирга чуқур ҳурмат билан қарайдиган, Ватан манфаатлари йўлида фидоийлик намуналарини кўрсатишга қодир бўлган шахсларга хос фазилат. Ватанга, халқга бўлган ҳурмат, муҳаббат, ишонч туйғуси муайян умумий манфаатлар, мақсадлар асосида шаклланиб, кишиларнинг қалбидан чуқур ўрин олади, фаолиятига таъсир этади.
Ватанпарварлик–бу Ватанга муҳаббатдир. Муҳаббатсиз юракка эса, Ватан сиғмайди. Ватан дарди, Ватан муҳаббати билан яшаган юракгина инсониятни севади, инсоният учун кўйинади. Ватанпарварлик–бу Ватан озодлиги, ота-она, эл-юрт, жигаргўшалар тинчлигини сақлаш, ҳимоя қилиш учун жисмоний ва маънавий тайёр бўлиш, ҳарбий ватанпарварлик сир-асрорлари билан пухта қуролланиш, бу ирода муайян билимга эга бўлишдир.
Ватанпарварлик–бу ҳар қандай душмандан ўз юртини ҳимоя этиш, миллат, халқ, Ватан озодлиги, эл-юрт тинчлиги йўлида керак бўлса жонини ҳам фидо этишдир. Ватанпарварлик эсажумлаи жаҳлндаги барча халқларнинг донишманд ва солиҳ фарзандларига хос тўйғудир. Маълумки, ҳар бир давр ва авлод ҳаётда ўзига хос маънавий мерос яратади. Маънавий мерос қандай бўлса, давр ва авлодлар ҳам шундай бўлади. Маънавий мерос муаллифи халқ оммаси ҳисобланади.




Ўз-ўзини тарбиялаш жараёни неча босқичга бўлинади?
Жавоб: Тарбия жараёни ўз-ўзини тарбиялаш билан мустаҳкам боғланган. Ўз-ўзини тарбиялаш ҳарбийларнинг ўз шахсини ўзгартиришига қаратилган фаолиятидир. Ўз-ўзини тарбиялаш тўғри тарбия бериш билан бирга содир бўлади ва айни вақтда тўғри тарбия натижаси ҳисобланади. Тарбия жараёнида аскарлар ўзларини тарбиялайдилар, камолга етказадилар, ўз устларида мустақил ишлайдилар, ўз ҳаракатларини, шахсий сифатларини ижобий томонга ўзгартиришга ҳаракат қиладилар. Ўз-ўзини тарбиялаш ҳарбийларнинг ўзида муайян фазилатларини ўстиришга қаратилган онгли интилиш, ирода кучини ишлатиш жараёнидир.
Ўз-ўзини тарбиялашда мувафаққиятга эришиш учун аскар ўзининг хулқини тўғри баҳолаш қобилиятини ўстириш, ўзи учун ахлоқий идеал танлаш истагини вужудга келтириш керак.

Download 295.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling