Офитсернинг педагогик маданияти мураккаб тузилишга ва мазмунга эга тушунча бўлиб, уни шакллантириш ва такомиллаштириш узоқ кечувчи, узлуксиз, қатор восита ва методлар ёрдамида амалга оширилувчи жараёндир. Бу жараённинг самарадорлиги эса офитсернинг ўз устида мунтазам ишлаши, ҳоҳиш-иродаси ва етукликка интилиши билан боғлиқ.
Офитсерларнинг педагогик маданиятини доимий равишда такомиллаштириб бориш учун қуйидагиларга амал қилиш мақсадга мувофиқ:
1. Аниқ белгилангар. тизим асосида офитсерларнинг ҳарбий, психологик-педагогик билимларини ривожлантириб бориш.
2. Маънавий-маърифий, ахлоқий мазмунга эга тадбирлами доимий равишда ва режали асосда ташкил этиш.
3. Таълим-тарбия жараёнини, хизмат ва кундалик турмушни қонунлар ва ҳарбий низомлар талабларига мувофиқ ташкил қилиш.
4. Илғор педагогик тажрибани ўрганиш ва оммалаштириш.
5. Офитсерларни ҳарбий-педагогик жараёнга кенг жалб қилиш.
6. Ҳарбий меҳнатни илмий асосда ташкил қилиш.
7. Офитсерларни илмий-тадқиқот ишларига жалб қилиш.
8. Офитсерларнинг ҳарбий, психологик-педагогик билимларини такомиллаштириш, умумий ва педагогик маданияти савиясини ошириш мақсадида ўз устида мустақил ишлашини ташкил қилиш.
|
Офитсернинг педагогик ахлоқи шаклланиш жараёнларини тушунтириб беринг.
Офитсернинг педагогик ахлоқи, шахснинг ахлоқий онги сингари, ахлоқий билимларни эгаллаш асосида ҳосил бўлади. Офитсернинг педагогик ахлоқи унинг ҳиссий кечинмалари, ахлоқий идеаллари ва эътиқоди билан узвий бирликда яхлит ҳолда шаклланади. Педагогик фаолият ва педагогик онг билан чамбарчас боғлиқ бўлган ахлоқий билимлар, ахлоқий ҳис-туйғулар, ахлоқий эътиқод педагог одобининг таркибий қисмларини ташкил этади.
Офитесернинг педагогик ахлоқи қуйидагилардан ташкил топган:
ахлоққа оид билимлар, жамоада одамлар хулқини тартибга солувчи ахлоқий тушунчалар, тамойиллар, талаблар, қоидалардан иборатдир
|
Do'stlaringiz bilan baham: |