Тарбия методларини ташкил этишда қуйидаги талабларга риоя қилиш керак:
1. Тарбия методларининг тарбия мақсад ва вазифаларига мувофиқ келиши;
2. Тарбия принсиплари талабларига жавоб бериши;
3. Тарбияни амалга оширишга хизмат қилиши;
4. Ҳарбий хизматчиламинг ёш ва ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиши;
5. Тарбияланувчининг тарбияланганлик даражасига боғлиқ бўлиши;
6. Методлар жамоа ривожланиш даражасига кўра ҳам танланиши;
7. Конкрет шарт-шароит, имкониятламинг ҳам ҳисобга олиниши;
8. Ҳарбий хизматчининг шу конкрет шароитдаги руҳий ҳолатига ҳам алоҳида эътибор берилиши керак.
|
Тарбия жараёнининг моҳияти ва мазмуни нималардан иборат?
Тарбия назариясининг моҳияти. Тарбия назарияси педагогика фанининг муҳим таркибий қисми бўлиб, тарбиявий жараённинг мазмуни, шакл, метод, восита ва усуллари ҳамда уни ташкил этиш муаммоларини ўрганади.
Тарбия назарияси Шарқ мутафаккирлари ва халқ педагогикасининг тарбия борасидаги бой тажрибаларига таянади. Тарбия назарияси ўз қоидаларини асослаш учун фалсафа, сотсиология, этика, эстетика, физиология, психология каби ламинг маълумотларидан фойдаланади. Тарбия назарияси педагогиканинг бошқа бўлимлари: педагогиканинг умумий асослари, таълим назарияси ҳамда халқ таълими тизимини бошқариш билан узвий боғлиқ.
Тарбия жараёнининг мазмуни. Тарбия - муайян, аниқ мақсад ҳамда ижтимоий-тарихий тажриба асосида шахсни ҳар томонлама ўстириш, унинг онги, хулқ-атвори ва дунёқарашини таркиб топтириш жараёни. Бошқачароқ талқин этилганда, тарбия ёш авлодни муайян мақсад ёТида ҳар томонлама вояга етказиш, унда ижтимоий онг ва хулқ-атвоми таркиб топтиришга йўналтирилган фаолият жараёнидир.
Тарбия кенг маънода - махсус ташкил этилган, маълум мақсадга қаратилган аждоддан авлодга ўтадиган ижтимоий- маданий тажриба ва шахс ривожланиши учун яратилган шарт-шароитдир.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |