Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг моҳияти қандай хужжатларда ўз ифодасини топган деб ўйлайсиз?


Таълимнинг ўйинсиз шакллари ва методларига таълимнинг қайси метод ва шакллари киради?


Download 295.41 Kb.
bet24/54
Sana19.06.2023
Hajmi295.41 Kb.
#1612660
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   54
Bog'liq
Javoblar Krill

Таълимнинг ўйинсиз шакллари ва методларига таълимнинг қайси метод ва шакллари киради?



Таълим жараёнида қўлланиладиган ахборот технологиялари ҳақида тушунча беринг.
Ўқитишдаги ахборот ва телекоммуникацион технологиялар – бу таълим олувчиларга компьютерлар ва телекоммуникация воситалари ёрдамида ахборот узатиш усул ва методларининг мажмуи, билимларни ўзлаштиришни текшириш, реал ҳаётда олинган билимларни қайта ишлаш ва улардан фойдаланишдир.
Ўқитишдаги ахборот технологияси даражаси, программалар ва аппаратлар билан таъминланганлик билан баҳоланади.
Программа таъминоти бошқарувчи муҳит бўлиб, ўрганувчи (таълим олувчи)нинг ҳаракатларида содир бўладиган вазиятга қараб, адекват (мос) жавоб беради. Программа таъминоти махсус ишлаб чиқилган ёки ўқитишда қўлланишга мосланган бўлади.
Ўқитишда қўлланиладиган программа таъминоти вазифасига қараб қуйидагича тавсифланади:
♦ ўқув материалининг интерактивлиги, мультимедийлиги, катта ҳажм ва гиперматнлилигини таъминлайдиган электрон интеллектуал дарсликлар асосида автоматик ўқитиш тизимлари;
♦ микромирлар деб аталувчи фанга йўналтирилган муҳитлар;
♦ лаборатория машғулотлари;
♦ тренажёрлар;
♦ маълумотнома тизимлар;
♦ компьютерли ўйинлар.




Ҳарбий маҳорат нима ва у қандай таркибий қисмлардан ташкил топган?
Ҳарбий маҳорат - ўз ҳарбий касбининг моҳир устаси бўлган, юксак даражада маданиятли, ўз ҳарбий фанларини чукур биладиган, ёндаш фанлар соҳаларини яхши таҳлил эта оладиган, тарбиялаш ва ўқитиш услубиятини мукаммал эгаллаган мутахассис.
Ушбу таърифнинг моҳиятидан келиб чиқиб ҳарбий-ўкитувчининг педагогик маҳорати тушунчаси мазмунини шундай изоҳлаш мумкин:
1) маданиятнинг юқори даражаси, билимдонлик ва ақл заковатнинг юксак кўрсаткичи;
2) ўз фанига доир билимларнинг мукаммал соҳиби;
3) педагогика ва психология каби фанлар соҳасидаги билимларни пухта эгаллаганлиги, улардан касбий фаолиятида фойдалана олиши;
4) Ўқув - тарбиявий ишлар методикасини мукаммал билиши.
Педагогик маҳорат тизими қуйидаги ўзаро бир-бири билан боғлиқ бўлган асосий компонентлардан иборат:
1) педагогик инсонпарварлик йўналиши;
2) касбга оид билимларни бошқа фанлар билан алоқадорликда мукаммал билиш;
3) педагогик қобилиятга эга бўлиш;
4) педагогик техника сирларини пухта эгаллаш.
Педагогик фаолият ёш авлодни ҳарбий хизматга, ватанни ҳимоя қилишга тайёрлаш учун жамият олдида, давлат олдида жавоб берадиган, таълим-тарбия беришда махсус тайёрланган ўқитувчилар меҳнати фаолиятидир. Бўлажак ҳарбий-ўқитувчи ўз педагогик фаолияти жараёнида фаолиятнинг қуйидаги таркибий қисмларини билиши лозим:
• Ҳарбий педагогика фаолиятнинг мақсади.
• Ҳарбий педагогик фаолиятнинг обьекти ва субъекти.
• Ҳарбий педагогик фаолиятнинг воситаси.





Download 295.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling