Ўзбекистон республикасининг


-модда. Давлат органларидаги сайлаб қўйиладиган лавозимларга


Download 0.71 Mb.
bet26/119
Sana08.11.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1756047
TuriКодекс
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   119
Bog'liq
Мехнат Кодекси

69-модда. Давлат органларидаги сайлаб қўйиладиган лавозимларга
сайланган ходимларни ишга жойлаштириш юзасидан қўшимча кафолатлар

Давлат органларидаги сайлаб қўйиладиган лавозимларга сайланганлиги туфайли ишдан озод қилинган ходимларга сайлаб қўйиладиган лавозимдаги ваколатлари тугагандан кейин аввалги иши (лавозими) берилади, бундай иш (лавозим) мавжуд бўлмаса, аввалгисига тенг иш (лавозим) берилади.




Қаранг: "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Қонуннинг (янги таҳрирда) 9-моддаси
70-модда. Иш билан таъминлаш соҳасидаги қўшимча имтиёзлар

Қорақалпоғистон Республикаси давлат ҳокимияти органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, жамоа келишувлари ва жамоа шартномаларида иш билан таъминлаш соҳасида қўшимча имтиёзлар назарда тутилиши мумкин.


71-модда. Аҳолини ишга жойлаштириш тўғрисидаги
қонун ҳужжатларига риоя этилишини текшириб бориш
ва уларни бузганлик учун жавобгарлик

Аҳолини ишга жойлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини текширишни давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва унинг таркибий бўлинмалари, касаба уюшмалари амалга оширадилар. (ЎзР 12.05.2001 й. 220-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




Қаранг: ВМ 2010 йил 2 февралдаги 10-сон Қарор билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тўғрисида"ги Низом 9-бандининг олтинчи хатбоши, 10.3-бандининг ўнинчи хатбоши; ВМ 2010 йил 19 февралдаги 29-сон Қарор билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси тўғрисида”ги Низом 6-бандининг иккинчи хатбоши, 7.1-банди, 8-банди, “Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси тўғрисида”ги Низом 6-бандининг иккинчи хатбоши, 7.1-бандининг учинчи хатбоши, 8-банди
Меҳнат қилишга мажбурлашда, шунингдек аҳолини ишга жойлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишда айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.


Қаранг: МЖТКнинг 49-51, 229-моддалари; ЖКнинг 148-моддаси; "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Қонун (янги таҳрирда) 18-моддасининг иккинчи-учинчи қисмлари; ВМ 1998 йил 1 декабрдаги 504-сон Қарори билан тасдиқланган "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарималар солиш тартиби тўғрисида"ги Низом

Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling