Ўзбекистон республикасининг


-модда. Меҳнат шартномасининг мазмуни


Download 0.71 Mb.
bet28/119
Sana08.11.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1756047
TuriКодекс
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   119
Bog'liq
Мехнат Кодекси

73-модда. Меҳнат шартномасининг мазмуни

Меҳнат шартномасининг мазмуни тарафлар келишуви бўйича, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланади.


Меҳнат шартномаси тарафларининг келишуви билан қуйидагилар белгиланади:
иш жойи (корхона ёки унинг бўлинмаси);
ходимнинг меҳнат вазифаси - мутахассислиги, малакаси, у ишлайдиган лавозим;
ишнинг бошланиш куни;
меҳнат шартномаси муайян муддатга тузилганда унинг амал қилиш муддати;
меҳнат ҳақи миқдори ва меҳнатнинг бошқа шартлари.
Меҳнат шартномасини тузиш пайтида ходимларнинг қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатлари даражаси пасайтирилиши мумкин эмас.


Қаранг: МКнинг VI-XV боблари
74-модда. Меҳнат шартномасининг шакли

Меҳнат шартномаси ёзма шаклда тузилади.


Меҳнат шартномасининг шакли Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланган тартибда тасдиқланадиган намунавий шартномани ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.


Қаранг: ВМ 1997 йил 11 мартдаги 133-сон Қарори билан тасдиқланган "Ходимлар билан тузиладиган меҳнат шартномаси (контракт)нинг намунавий шакли"; ВМ 2003 йил 19 апрелдаги 189-сон Қарори билан тасдиқланган "Акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг раҳбарини ёллаш тўғрисидаги Намунавий меҳнат шартномаси"; ВМ 2003 йил 30 октябрдаги 476-сон Қарори билан тасдиқланган "Фермер хўжалиги ходимларини ёллаш тўғрисидаги намунавий шартнома"; ВМ 2006 йил 11 январдаги 4-сон Қарори билан тасдиқланган "Иш берувчининг буюртмаси бўйича касаначи томонидан ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) учун намунавий меҳнат шартномаси"

Меҳнат шартномаси бир хил кучга эга бўлган камида икки нусхада тузилади ва ҳар бир тарафга сақлаш учун топширилади.


Меҳнат шартномасида тарафларнинг манзиллари кўрсатилади.
Меҳнат шартномаси ходим ва ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахснинг имзолари билан мустаҳкамланиб, имзоланган муддати қайд этиб қўйилади. Мансабдор шахснинг имзоси имзонинг ҳақиқий ва ваколатли эканлигини таъкидлаш тариқасида корхона муҳри билан тасдиқланади.

Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling