Ўзбекистон республикасининг


-модда. Қариндош-уруғларнинг давлат корхонасида


Download 0.71 Mb.
bet31/119
Sana08.11.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1756047
TuriКодекс
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   119
Bog'liq
Мехнат Кодекси

79-модда. Қариндош-уруғларнинг давлат корхонасида
бирга хизмат қилишларини чеклаш

Ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланади.


Бу қоидадан истиснолар Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланиши мумкин.


Қаранг: ВМ 1997 йил 11 мартдаги 133-сон Қарори билан тасдиқланган "Қариндош-уруғларнинг бирга ишлашларини чеклаш тўғрисидаги қоидалардан истисноларга йўл қўйилиши мумкин бўлган давлат корхоналари ходимларининг рўйхати"
Шунингдек қаранг: ОС Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги "Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида"ги 12-сон Қарори 43-бандининг тўртинчи хатбоши
80-модда. Ишга қабул қилиш
вақтида талаб қилинадиган ҳужжатлар

Ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахс қуйидаги ҳужжатларни:


паспорт ёки унинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжатни, ўн олти ёшгача бўлган шахслар эса, - туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва турар жойидан маълумотномани;
меҳнат дафтарчасини, биринчи маротаба ишга кираётган шахслар бундан мустасно. Ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан олган маълумотномани;


Қаранг: МКнинг 81-моддаси

ҳарбий хизматга мажбурлар ёки чақирилувчилар тегишинча ҳарбий билетни ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳномани;


қонун ҳужжатларига мувофиқ махсус маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга шахсларгина бажариши мумкин бўлган ишларга кираётганда олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртини тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломни ёхуд мазкур ишни бажариш ҳуқуқини берадиган гувоҳномани ёки бошқа тегишли ҳужжатни тақдим этади. (ЎзР 24.12.2009 й. ЎРҚ-239-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)


Қаранг: "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги Қонун 41-моддасининг биринчи-иккинчи қисмлари; "Прокуратура тўғрисида"ги Қонун (янги таҳрирда) 43-моддасининг биринчи қисми; "Адвокатура тўғрисида"ги Қонун 3-моддасининг биринчи қисми; "Нотариат тўғрисида"ги Қонун 2-моддасининг биринчи қисми; ВМ 2007 йил 24 августдаги 182-сон Қарори билан тасдиқланган "Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати тўғрисида"ги Низомнинг 4-банди ва "Хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисида"ги Низомнинг 4-банди; ВМ 2010 йил 19 февралдаги 29-сон Қарор билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси тўғрисида”ги Низом 17-бандининг иккинчи хатбоши, 20-бандининг иккинчи хатбоши

Ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахсдан қонун ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.



Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling