Ўзбекистон республикасининг
-модда. Мажбурий меҳнатнинг тақиқланиши
Download 0.71 Mb.
|
Мехнат Кодекси
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8-модда. Меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
- 9-модда. Меҳнат соҳасидаги давлат бошқаруви. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини текшириш ва назорат қилиш
7-модда. Мажбурий меҳнатнинг тақиқланиши
Мажбурий меҳнат, яъни бирон-бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали (шу жумладан меҳнат интизомини сақлаш воситаси тариқасида) иш бажаришга мажбурлаш тақиқланади. Қаранг: МЖТКнинг 51-моддаси Қуйидаги ишлар, яъни: ҳарбий ёки муқобил хизмат тўғрисидаги қонунлар асосида; Қаранг: "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонун 10-моддасининг бешинчи қисми, 35-моддасининг иккинчи қисми, 40-моддасининг биринчи-учинчи, бешинчи қисмлари фавқулодда ҳолат юз берган шароитларда; Қаранг: "Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонун 16-моддасининг олтинчи хатбоши суднинг қонуний кучга кирган ҳукмига биноан; Қаранг: ЖИКнинг 26, 42, 88, 93-моддалари қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда бажарилиши лозим бўлган ишлар мажбурий меҳнат деб ҳисобланмайди. Қаранг: МЖТК 346-моддасининг тўртинчи-олтинчи қисмлари 8-модда. Меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Ҳар бир шахснинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатланади, бу ҳимоя меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини текширувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек меҳнат низоларини кўрувчи органлар томонидан амалга оширилади. Қаранг: МКнинг 9, 260-моддалари; “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 22-24-моддалари; “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 11, 12-моддалари; ВМ 2010 йил 2 февралдаги 10-сон Қарор билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тўғрисида"ги Низом 9-бандининг олтинчи хатбоши, 10.3-банди 9-модда. Меҳнат соҳасидаги давлат бошқаруви. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини текшириш ва назорат қилиш Меҳнат соҳасидаги давлат бошқарувини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари амалга оширади. (ЎзР 12.05.2001 й. 220-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) Қаранг: ЎзР Президенти 2007 йил 6 апрелдаги “Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-616-сон Қарори; ВМ 2007 йил 8 майдаги 95-сон Қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тўғрисида"ги Низом Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилишини текшириш ва назорат қилишни қуйидагилар амалга оширади: 1) шунга махсус вакил қилинган давлат органлари ва уларнинг инспекциялари; Қаранг: ВМ 2010 йил 2 февралдаги 10-сон Қарор билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тўғрисида"ги Низом 9-бандининг олтинчи хатбоши, 10.3-бандининг ўнинчи хатбоши; ВМ 2010 йил 19 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш фаолиятини такомиллаштириш юзасидан ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги 29-сон Қарори 2) касаба уюшмалари. (ЎзР 07.12.2001 й. 320-II-сон Қонуни таҳриридаги кичик банд) Қаранг: “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 11, 12-моддалари Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини текширишни қонунда белгиланган тартибда амалга оширадилар. Қаранг: "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонун 24-моддасининг иккинчи қисми, 25-моддасининг учинчи қисми Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат тўғрисидаги қонунларнинг аниқ ва бир хил ижро этилиши устидан назорат олиб бориш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар томонидан амалга оширилади. Қаранг: "Прокуратура тўғрисида"ги Қонун (янги таҳрирда) III бўлимининг 1-боби Download 0.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling