Ўзбекистон республикасининг
-модда. Иш берувчининг асосий ҳуқуқлари
Download 0.71 Mb.
|
Мехнат Кодекси
- Bu sahifa navigatsiya:
- 18-модда. Айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг хусусиятлари
17-модда. Иш берувчининг асосий ҳуқуқлари
Иш берувчи: корхонани бошқариш ва ўз ваколатлари доирасида мустақил қарорлар қабул қилиш; қонун ҳужжатларига мувофиқ якка тартибдаги меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш; Қаранг: МКнинг VI боби меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган ишни лозим даражада бажаришни ходимдан талаб қилиш; ўз манфаатларини ҳимоялаш учун бошқа иш берувчилар билан бирга жамоат бирлашмалари тузиш ва бундай бирлашмаларга аъзо бўлиш ҳуқуқига эгадир. Қаранг: МКнинг 28-моддаси 18-модда. Айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг хусусиятлари Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш ўзига хос хусусиятларга эга бўлиши мумкин, булар: ходим билан корхона ўртасидаги меҳнат алоқасининг хусусияти; Қаранг: (касаначилик бўйича) ВМ 2008 йил 1 июлдаги "Касаначиликни ташкил этишни такомиллаштириш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг уни ривожлантириш параметрлари бажарилиши юзасидан жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 146-сон Қарори; ВМ 2006 йил 11 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 5 январдаги ПФ-3706-сон Фармонини амалга ошириш ҳақида" 4-сон Қарори; (ўриндошлик бўйича) МКнинг 72, 80, 81-моддалари, 100 моддаси иккинчи қисмининг 5-банди, 143-моддаси учинчи қисмининг олтинчи хатбоши, 160-моддаси (муддатли меҳнат шартномаси бўйича) МКнинг 76, 104, 105-моддалари, 237-моддасининг иккинчи қисми ходим меҳнатининг шарт-шароитлари ва хусусияти; Қаранг: МКнинг 117-119-моддалари, 124-моддасининг учинчи қисми, 125-моддасининг биринчи қисми, 135-моддасининг иккинчи қисми, 136-138-моддалари, 214-моддасининг иккинчи қисми, 217, 225, 241-моддалари табиий иқлим шароитлари; Қаранг: МК 136-моддасининг учинчи хатбоши, 138-моддаси, 153-моддасининг тўртинчи-бешинчи қисмлари ходим меҳнат қилаётган жойнинг алоҳида ҳуқуқий тартиби; бошқа объектив омиллар билан белгиланади. Қаранг: МК 7-моддасининг иккинчи қисми Давлат хизматчиларининг меҳнатини тартибга солиш хусусиятлари қонун билан белгиланади. Қаранг: МКнинг 276-моддаси Айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг белгиланадиган хусусиятлари ушбу Кодексда назарда тутилган меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатларининг даражасини пасайтириши мумкин эмас. Download 0.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling