Ўзбекистон республикасининг


-модда. Дам олиш вақти тушунчаси


Download 0.71 Mb.
bet54/119
Sana08.11.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1756047
TuriКодекс
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   119
Bog'liq
Мехнат Кодекси

126-модда. Дам олиш вақти тушунчаси

Дам олиш вақти - ходим меҳнат вазифаларини бажаришдан холи бўлган ва бундан у ўз ихтиёрига кўра фойдаланиши мумкин бўлган вақтдир.


127-модда. Иш куни (смена) давомидаги танаффуслар

Ходимга иш куни (смена) давомида дам олиш ва овқатланиш учун танаффус берилиши керак, бу танаффус иш вақтига киритилмайди.


Танаффус бериш вақти ва унинг аниқ муддати ички меҳнат тартиби қоидаларида, смена графикларида ёки ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгилаб қўйилади.


Қаранг: АВ томонидан 1999 йил 14 июнда 746-сон билан рўйхатга олинган, МҳВ томонидан тасдиқланган "Идоравий мансублиги, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар корхона, муассаса, ташкилот ички меҳнат тартибининг намунавий қоидалари"нинг 4.6-банди

Ишлаб чиқариш шароитига кўра дам олиш ва овқатланиш учун танаффус бериш мумкин бўлмаган ишларда иш берувчи ходимга иш вақтида овқатланиб олиш имкониятини таъминлаши шарт. Бундай ишларнинг рўйхати, овқатланиш тартиби ва жойи ички меҳнат тартиби қоидаларида белгилаб қўйилади.




Қаранг: АВ томонидан 1999 йил 14 июнда 746-сон билан рўйхатга олинган, МҳВ томонидан тасдиқланган "Идоравий мансублиги, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар корхона, муассаса, ташкилот ички меҳнат тартибининг намунавий қоидалари"нинг 4.6, 4.7-бандлари

Меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан иш куни (смена) давомида бошқа танаффуслар ҳам белгилаб қўйилиши мумкин.




Қаранг: МКнинг 236-моддаси; ВМ 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида Автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талаблар”нинг 24-банди
128-модда. Кундалик дам олиш вақтининг муддати

Ишнинг тугаши билан кейинги куни (сменада) иш бошланиши ўртасидаги кундалик дам олиш вақтининг муддати ўн икки соатдан кам бўлиши мумкин эмас.



Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling