Ўзбекистон республикасининг


-модда. Йиллик меҳнат таътиллари


Download 0.71 Mb.
bet57/119
Sana08.11.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1756047
TuriКодекс
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   119
Bog'liq
Мехнат Кодекси

133-модда. Йиллик меҳнат таътиллари

Барча ходимларга, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларга, дам олиш ва иш қобилиятини тиклаш учун иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда йиллик меҳнат таътиллари берилади.


134-модда. Йиллик асосий таътил

Ходимларга ўн беш иш кунидан кам бўлмаган муддат билан йиллик асосий таътил берилади.


135-модда. Йиллик узайтирилган асосий таътиллар

Қуйидагиларга уларнинг ёши ва соғлиғи ҳолатини ҳисобга олиб, йиллик узайтирилган асосий таътил берилади:


ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга - ўттиз календарь кун;
ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронларига - ўттиз календарь кун.
Айрим тоифадаги ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларининг ўзига хос жиҳатлари ва хусусиятларини ҳамда бошқа ҳолатларни эътиборга олиб, қонун ҳужжатларига мувофиқ узайтирилган таътиллар белгиланади.


Қаранг: "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида"ги Қонун 16-моддасининг учинчи қисми; "Судлар тўғрисида"ги Қонун (янги таҳрирда) 75-моддасининг иккинчи қисми; "Прокуратура тўғрисида"ги Қонун (янги таҳрирда) 50-моддасининг учинчи қисми; "Таълим тўғрисида"ги Қонун 21-моддасининг биринчи қисми; Президент 2002 йил 30 майдаги "Ядро полигонларида ва бошқа ядровий-радиация объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тўғрисида" ПФ-3079-сон Фармони 2-бандининг учинчи хат боши; ВМ 2001 йил 6 июлдаги 291-сон Қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментида хизматни ўташ тўғрисида"ги Низомнинг 40-банди

Меҳнат тўғрисидаги қонунлар ёки бошқа норматив ҳужжатларда белгиланганидан ташқари, меҳнат шартномасининг шартларида ҳам узайтирилган йиллик таътиллар бериш назарда тутилиши мумкин.


136-модда. Йиллик қўшимча таътиллар

Қўшимча таътиллар:


меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишларда банд бўлган ходимларга (137-модда); (ЎзР 20.08.1999 й. 832-1-сон Қонуни таҳриридаги хат боши)
оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларида иш бажараётган ходимларга (138-модда);
меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда, меҳнат шартномасининг шартларида назарда тутилган бошқа ҳолларда берилади.


Қаранг: МК 232-моддасининг биринчи қисми, 234-моддасининг иккинчи қисми; "Прокуратура тўғрисида"ги Қонун (янги таҳрирда) 50-моддасининг учинчи қисми; "Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида"ги Қонун 24-моддасининг еттинчи қисми; ОК Раёсати ва ВМ 1992 йил 6 апрелдаги 170-сон Қарори билан тасдиқланган "Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларга бериладиган ҳақ-ҳуқуқлар, компенсация пули ва имтиёзлар рўйхати"нинг II бўлимининг 14-банди

Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling