Ўзбекистон республикасининг


-модда. Меҳнат шароити ноқулай ва ўзига


Download 0.71 Mb.
bet58/119
Sana08.11.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1756047
TuriКодекс
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   119
Bog'liq
Мехнат Кодекси

137-модда. Меҳнат шароити ноқулай ва ўзига
хос бўлган ишлар учун бериладиган йиллик қўшимча таътил
(ЎзР 20.08.1999 й. 832-1-сон Қонуни таҳриридаги номланиши)

Меҳнат жараёнида соғлиғига физикавий, кимёвий, биологик ва ишлаб чиқаришнинг бошқа зарарли омиллари таъсир этадиган ходимларга ноқулай меҳнат шароитида ишлаганликлари учун йиллик қўшимча таътил берилади.


Корхоналарда қўшимча таътил олиш ҳуқуқини берувчи ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати, таътилларнинг муддати, уларни бериш тартиби ва шартлари тармоқ келишувлари, жамоа шартномаси билан (агар улар тузилмайдиган бўлса, - касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб иш берувчи томонидан) Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлайдиган меҳнат шароитларини баҳолаш услубиёти асосида белгиланади. (ЎзР 12.05.2001 й. 220-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)


Қаранг: АВ томонидан 1996 йилнинг 28 майида 247-сон билан рўйхатга олинган "Меҳнат шароитларини баҳолаш ва меҳнат шароитларига кўра иш жойларини аттестациялаш методикаси" (мазкур методиканинг фақат рус тилидаги матни келтирилган)

Меҳнат шароити ўзига хос бўлган ишлар учун, шунингдек ўта зарарли ва ўта оғир меҳнат шароити учун қўшимча таътилнинг энг кам муддати, бундай таътилни бериш шартлари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланади. (ЎзР 20.08.1999 й. 832-1-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




Қаранг: ВМ 1997 йил 11 мартдаги "Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 133-сон Қарори 2-бандининг иккинчи хат боши
138-модда. Оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги
иш учун йиллик қўшимча таътил

Табиий-иқлим шароити оғир ва ноқулай жойлар рўйхати ҳамда йиллик қўшимча таътилнинг энг кам муддати Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгилаб қўйилади.


Тармоқ келишувлари, жамоа шартномаларида табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бошқа жойларда ҳам ходимларга йиллик қўшимча таътил бериш назарда тутилиши мумкин.

Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling