196
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган талабларга
риоя қилмаслик шартноманинг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келади.
Бундай шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳисобланади,
уни бажаришга йўл қўйилмайди ва унга нисбатан ушбу Кодекс
112-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган
қоидалар қўлланмайди.
1. Корхона кўчмас мулк ҳисоблангани сабабли (ФКнинг 83-моддаси),
олди-сотди шартномасининг шаклига кўчмас мулкни сотиш шартнома-
сидаги каби жиддий талаблар қўйилган.
2. Шарҳланаётган модда корхонани сотиш шартномасини тузишнинг
қўйидаги шартларини белгилайди:
а) шартнома тарафлар имзолаган ёзма шаклдаги битта ҳужжат тарзида
тузилиб, керакли ҳужжатлар албатта илова қилинади ва у нотариал
гувоҳлантирилиши ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим (ФК
490-модда 2-қисми). Танлов (тендер) асосида тузиладиган корхонани сотиш
шартномаси нотариал гувоҳлантирилиши шарт эмас, аммо давлат рўйхатидан
ўтказилиши лозим.
б) шартномага инвентаризация далолатномаси, бухгалтерия баланси,
мустақил аудиторнинг корхона таркиби ва унинг қиймати тўғрисидаги
хулосаси, кредиторлар ва уларнинг талаблари хусусияти, миқдори ва
муддатлари кўрсатилган қарзлар (мажбуриятлар) рўйхати илова қилиниши
шарт (ФК 491-моддаси 2-қисми).
3. Корхонани сотиш шартномаси ёзма шаклда бўлишидан ташқари,
давлат рўйхатидан ўтказилиши ҳам керак. Шартнома айнан давлат
рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб тузилган деб ҳисобланади.
Шартномани (корхона жойлашган жой бўйича) давлат рўйхатидан ўтказувчи
орган ҳуқуқ эгасининг илтимосига кўра махсус ҳужжат бериш орқали ёки
корхонани сотиш шартномасига устхат ёзиш йўли билан давлат рўйхатидан
ўтказилганлигини тасдиқлаши шарт (ФК 84-моддаси 2-қисми).
Do'stlaringiz bilan baham: