Збекистон республикасининг
-модда. Сотиладиган корхона таркибини аниқлаш
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- (мажбурият)лар рўйхатини тарафлар тузган ва кўриб чиққан бўлиши керак. Номлари айтиб ўтилган ҳужжатларда кўрсатилган мол-мулк
491-модда. Сотиладиган корхона таркибини аниқлаш
ва қийматини баҳолаш Сотиладиган корхона таркиби ва унинг қиймати корхонани сотиш шартномасида инвентаризациялашнинг белгиланган қоидаларига 197 мувофиқ ўтказиладиган корхонани тўлиқ инвентаризациялаш асо- сида аниқланади. Корхонани сотиш шартномаси имзолангунга қадар инвентаризация далолатномаси, бухгалтерия баланси, мустақил аудиторнинг корхона таркиби ва унинг қиймати тўғрисидаги хулосасини, шунингдек кредиторлар, улар қўяётган талаблар хусусияти, миқдори ва муддатлари кўрсатилган ҳолда корхона таркибига киритиладиган барча қарз (мажбурият)лар рўйхатини тарафлар тузган ва кўриб чиққан бўлиши керак. Номлари айтиб ўтилган ҳужжатларда кўрсатилган мол-мулк, ҳуқуқ ва мажбуриятлар, агар ушбу Кодекснинг 489-моддасидан бошқача тартиб келиб чиқмаса ҳамда у корхонани сотиш шартномасида белгиланган бўлмаса, сотувчи томонидан сотиб олувчига топширилиши лозим. 1. Корхона мураккаб объект бўлганлиги ва унинг таркиби тарафлар келишувига кўра ўзгариши мумкин бўлган турли хил элементлардан иборат бўлишини инобатга олиб, шартномани тузиш учун бундай мулкий мажмуа таркибини аниқ белгилаш лозим. Бусиз шартнома предмети аниқланмаган, шартнома эса тузилмаган деб ҳисобланади. Мазкур модда ФКнинг 484-моддаси билан боғлиқ бўлиб, унга кўра кўчмас мулкни сотиш шартномасида шартнома бўйича сотиб олувчига топширилиши лозим бўлган кўчмас мулкни аниқ белгилаш имконини берадиган маълумотлар бўлмаса, бошқа шахсга топширилиши лозим бўлган кўчмас мулк тўғрисидаги шартни тарафлар ўзаро келишиб олмаган, тегишли шартнома эса тузилмаган ҳисобланади. 2. ФКнинг 491-моддаси корхонани сотиш шартномасини имзолашнинг муҳим шарти сифатида бир қатор ҳужжатларни тузишни назарда тутади: B инвентаризация далолатномаси; B бухгалтерия баланси (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бухгалтер ҳисоботлари шаклларини тўлдириш кўрсатмалари асосида тузилади); B мустақил аудиторнинг корхона таркиби ва унинг қиймати тўғрисидаги хулосаси; B кредиторлар олдидаги барча қарз (мажбурият)лар рўйхати. Бунда барча кредиторларни аниқлаш, яъни уларнинг номланиши, яшаш жойи, турар жойи, улар қўяётган талаблар хусусияти, миқдори ва бажариш муддатларини кўрсатиш керак. 198 Ушбу ҳужжатларнинг барчаси корхонани сотиш шартномасига илова қилиниши шарт (ФК 491-моддаси 1-қисми). 3. Агар корхонани сотиш шартномасида унинг қиймати белгиланмаган бўлса, шартнома тузилмаган ҳисобланади. Бундай ҳолатда кўчмас мулкни сотиш шартномасининг баҳоси ҳақидаги умумий қоидалари қўлланилади. (ФКнинг 485-моддаси). Сотиладиган корхонанинг қиймати корхонани тўлиқ инвентаризациялаш ва корхона таркиби ва унинг қиймати тўғрисидаги аудитор хулосаси асосида тарафлар томонидан эркин белгиланади. Корхонанинг қийматини аниқлаш учун мустақил аудитор жалб қилиш тўғрисидаги махсус қоида сотиб олувчи манфаатларини кўзлаб белгиланганки, бунда сотиб олувчи сотувчи билан нархни келишишда корхонанинг ҳақиқий қиймати тўғрисида тўғри маълумотга эга бўлади. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling