Збекистон республикасининг


-модда. Ижарага олувчининг корхонани сақлаш ва уни


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet204/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   505
582-модда. Ижарага олувчининг корхонани сақлаш ва уни 
ишлатиш харажатларини тўлаш бўйича мажбуриятлари
Корхонани ижарага олувчи ижара шарт номаси амал қилиб турган 
бутун вақт мобайнида корхонани тегишли техник ҳолатда сақлаб 
туриши, шу жумладан уни жорий таъмирлаши ва шарт номада назарда 
тутилган ҳолларда капитал таъмирлаши шарт.
Агар шарт номада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ижарага 
олинган корхонани ишлатиш билан боғлиқ харажатлар, шунингдек 
ижарага олинган мол-мулкни суғурталаш бўйича тўловлар, солиқлар 
ва бошқа мажбурий тўловлар ижарага олувчи зиммасига юклатилади.
1. Қонун ҳужжатлари императив норма билан ижарага олувчига кор-
хонани ижара шарт номаси амал қилиб турган бутун вақт мобайнида кор-
хонани тегишли техник ҳолатда сақлаб туриши, шу жумладан уни жорий 
таъмирлаши ва шарт номада назарда тутилган ҳолларда капитал таъмирлаш 
мажбуриятини юклайди. Бу ўринда сўз фақат мулкий мажмуа сифатида 
ишлаб чиқаришга доир бино, иншоот, станоклар ва ускуналар, шунингдек 
меъёрда бўлишлари табиатдан фойдалниш тўғрисидаги қонунчилик билан 
ўрнатилган нормативлар билан аниқланадиган ер участкалари ва бошқа 
табиий ресурслари каби асосий воситалар сифатида тақдим этиладиган 
корхонанинг ашёвий компоненти тўғрисида юритилади.
2. Корхонани техник ва тижоратда фойдаланиш ижарага олувчи 
томонидан амалга оширилиши муносабати билан унинг билан боғлиқ 
харажатлар ҳам унга юкланади. Корхонани тегишлича техник ҳолатда 
сақлаб туриш бўйича мажбуриятдан фарқли равишда ушбу мажбурият 
ижарага олувчига фақат тарафлар шарт номада тарафлар ўртасидаги 
харажатларни бошқача бўлмаган тақдирдагина юкланади. Агар қонунда 
ёки шарт номада корхонанинг мажбурий суғуртаси мажбурияти кўзда 
тутилган бўлса, ундан фойдаланиш харажатларига ижарага олинган 
мулкнии суғурталаш бўйича тўловлар ҳам киритилади.
Ижарага олувчига шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар 
тўланиши ҳам юклатилади.


362

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling