Збекистон республикасининг


-модда. Ижарага олинган корхона


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet205/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   505
583-модда. Ижарага олинган корхона
мол-мулкидан фойдаланиш
Агар қонунда ёки шарт номада бошқача тартиб назарда тутилмаган 
бўлса, ижарага олувчи ижарага олинган корхона мол-мулки таркибига 
кирувчи моддий бойликларни ижарага берувчининг розилиги билан 
сотиш, айирбошлаш ва унинг розилигисиз вақтинча фойдаланишга 
ёхуд қарзга, қўшимча ижарага беришга, шунингдек корхона баҳосини 
пасайтирмаслик ва ижара шарт номасининг бошқа бандларини буз-
маслик шарти билан бундай бойликларга нисбатан ижара шарт номаси 
бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсларга ўтказишга ҳақли.
Агар корхонани ижарага бериш шарт номасида бошқача тар-
тиб назарда тутилган бўлмаса, ижарага олувчи ижарага олинган 
корхонани ижарага берувчининг розилигисиз қайта қуришга, уни 
кенгайтириб, техник қайта жиҳозлаб қийматини оширишга ҳақли.
Корхонани ижарага бериш ўзининг мақсади сифатида ижарага олув-
чини ижарага олинган мулкдан иқтисодий фойдаланишишини таъмин-
лашни, яъни у билан ҳақиқий ва юридик ҳаракатларни юқори даражада 
эркин амалга оширишни назарда тутади.
1. Шарҳланаётган модданинг 1-қисми ижарага олувчининг мулкий 
мажмуадан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлардан даромад олиш каби 
усуллари билан боғлиқ имкониятларини белгилайди. Ушбу усул ижа-
рага олувчини ижарага олинган мулни бошқариш бўйича ҳуқуқларини 
беришни назарда тутади.
Ҳақиқатдан ҳам унга ишлаб чиқариш жараёнида хом-ашё, ёнилғи 
заҳираларини тиклаш, тайёр маҳсулотларни сотиш, товар ва тижорат 
кредитлари ва бошқалар бўйича операцияларни амалга ошириш зарур.
Шарҳланаётган модда агар қонунда ёки шарт номада бошқача назарда 
тутилган бўлмаса, ижарага олувчига ижарага берувчининг розилиги билан 
ва унинг розилигисиз ижарага олинган корхона мулки таркибига кирувчи 
моддий қимматликларни сотиш, алмаштириш, вақтинча фойдаланишга ёки 
қарзга бериши, уларни субижарага бериши ва ижара шарт номасига мувофиқ 
ушбу қимматликларга нисбатан ўзининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини агарда 
улар корхона қийматини пасайтиришга олиб келмаса ва шарт номанинг бошқа 
ҳолатларини бузмаса бошқа шахсларга топшириш имкониятини беради.


363
Аммо, бу билан ижарага олувчи корхонанинг ҳар бир мулкини эркин 
тарзда бошқа шахсларга топшириш ҳуқуқини олмасдан, фақат айланма 
воситалар сифатидаги (бир ёки бир неча ишлаб чиқариш жараёнида 
ишлатиладиган ашёлар, масалан, хом-ашё, ёнилғи, яримфабрикатлар, 
бутловчи қисмлар, инструментлар ва ҳ.к.), тайёр маҳсулот, бошқа ашёлар 
каби моддий қимматликларни сотиш ҳуқуқини олади.
Бундай мулк доирасига биринчидан ер ва бошқа табиий ресурслар, 
иккинчидан қонун билан бундай ҳаракатлар содир этилиши мумкин 
бўлмаган мол-мулк кирмайди. «Ижара тўғрисида»ги 1991 йил 19 ноябр-
даги № 427–11 сонли Қонуннинг 8-моддасига мувофиқ Ўзбекистон 
Республикаси қонунларида ва ижара шарт номасида ўзгача шартлар кўзда 
тутилмаган бўлса ижарага олувчи ижарага олинган мол-мулкни, ер ва 
бошқа табиий ресурсларидан ташқари ижарага берувчининг рухсати 
билан иккиламчи ижарага топширишга ҳақлидир. Бунда ижарага олувчи 
шарт номага мувофиқ ижарага берувчи олдида жавобгар бўлиб қолаверади.
Моддадаги «моддий қимматликлар» термини қонун чиқарувчи томо-
нидан шарҳланмаганлиги учун унинг фақат корхона таркибидаги ашёвий 
компонентини ўзидан ўзига қамраб олиши ёки мулкий мажмуанинг — 
талаб қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқиқи, қарзлари, интеллектуал мулк 
объектларидан фойдаланиш ҳуқуқи бошқа компонентларига тегишли 
эканлигини айтиш қийин.
Бироқ, шарҳланаётган моддада умумий қоидалардан фарқли равишда 
ижара ҳуқуқлари ва мажбуриятлари билан эркин тасарруф қилиш ҳуқуқи 
шакллантирилади (Ўз. Р ФК 546-моддаси).
Ижарага олувчи томонидан моддий қимматликлар ва ижара ҳуқуқлари 
билан эркин тасарруф қилиш қуйидаги шартларда мумкин:
B
биринчидан, ижара шарт номасида бошқача кўзда тутилмаган бўлса 
хусусан, бундай ҳаракатларга ижарага берувчининг розилигини мажбу-
рий олиш кўзда тутилмаган бўлса қайсики унинг розилигисиз вақтинча 
фойдаланишга ёки қарзга ижарага олинган корхона мулки таркибига 
кирувчи моддий қимматликларни топшириш;
B
иккинчидан, агар бундай ҳаракатлар корхона қийматининг пасай-
ишига олиб келмаса;
B
учинчидан, агар бунда корхонани ижарага бериш шарт номасининг 
бошқа ҳолатлари бузилмаса.


364
2. Шарҳланаётган модда биринчи қисмида кўзда тутилган ҳаракатлар 
давоми сифатида корхона таркибининг ўзгартирилиши мумкин. Тар-
кибнинг ўзгартирилиши ижарага олувчининг бошқа, масалан, ишлаб 
чиқаришни яхшилаш ҳаракатлари натижасида ҳам бўлиши мумкин. Кор-
хонага нисбатан бундай яхшилаш ҳаракатларига йўл қўйилиши, масалан, 
корхонани реконструкциялаш, кенгайтириш ва техник жиҳатдан қайта 
қуроллантириш мумкин.
Корхонани реконструкциялаш комплекс лойиҳа асосида бутунлигича, 
қоида бўича мавжуд бино ва иншоотларни уларнинг техник-иқтисодий 
даражасини илмий-техник ривожланиш ютуқлари асосида қайта қуришни 
назарда тутади.
Корхонани кенгайтириш — бу янги цех ва участкаларни жойлаштириш 
учун янги қўшимча ишлаб чиқариш хоналарини қуришдир. Корхонани 
техник жиҳатдан қайта қуроллантириш — бу айрим ишлаб чиқариш 
участкалари, цехларнинг техник иқтисодий даражасининг ошириш бўйича 
чора-тадбирлар мажмуасидир. Қурилиш ишларининг турлари билан 
боғлиқ равишда улар монтаж, ишга тушириш ва булар билан бевосита 
ажралмас бошқа ишларни ташкил қилади.
Ижарага олувчи ижарага берувчининг рухсатисиз ижарага олинган 
мол-мулк мажмуасининг таркибига ўзгартиришлар киритишга, шунингдек, 
ижарага олинган корхонани яхшилашни амалга оширишга хақлидир. Бу 
норма ижарага олувчининг ишлаб чиқариш эҳтиёжларини ва унинг тад-
биркорлик эркинлигини юқори даражада тўлиқ қондиришга қаратилган.
Шу билан бирга қонунчиқарувчи ижарага берувчининг манфаатлари 
тўғрисида ҳам мазкур нормага диспозитив хусусият бериб, ғамхўрлик 
қилган. Шунинг учун тарафлар шарт номада бошқача тартибни, хусусан, 
ижарага олувчининг ижарага олинган мол-мулк комплекси таркибини 
тўлиқ ёки унинг бирон бир қисми бўйича ўзгартириш ҳуқуқини бекор 
қилиш, ижарага берувчи тарафидан эса бундай харакатларга розилик бериш 
тўғрисидаги шартларини киритиш ҳуқуқини кўзда тутишлари мумкин.
«Ижара тўғрисида»ги 1991 йил 19 ноябрдаги № 427–11 сонли Қонуннинг 
11-моддасида ушбу ҳолат ҳам ўз аксини топган. «Ижара тўғрисида»ги 
Қонуннинг ушбу моддасига мувофиқ, ижарага олувчи, башарти шарт-
номада ўзгача шартлар кўзда тутилмаган бўлса, ижарага олинган мол-мулк 
таркибига унинг қийматини оширадиган ўзгартиришларни мустақил 


365
равишда киритиш, мол-мулкни реконструкциялаш, кенгайтириш, техник 
жиҳатдан қайта қуроллантиришга ҳақлидир.
Агар ижарага олинган мулк ижарага берувчининг ижозати билан 
яхшиланган бўлса, шарт номанинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг 
ёки шарт нома бекор қилингач, ижарага олувчи шу мақсад йўлида сарф-
ланган барча харажатлари қайтарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.
Ижарага берувчининг рухсатисиз амалга оширилган яхшилашларни 
ижарага берилган мол-мулкка зарар етказмаган ҳолда ажратиб олиш мум-
кин бўлса, ижарага берувчи уларнинг таннархини тўлашга рози бўлмаса, 
бундай ҳолда ижарага олувчи уларни ўзига олиши мумкин.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling