Збекистон республикасининг


-модда. Ижарага олинган корхонани қайтариш


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet208/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   505
586-модда. Ижарага олинган корхонани қайтариш
Корхонани ижарага бериш шарт номаси бекор бўлганида, ижарага 
олинган мулкий комплекс ушбу Кодекснинг 579 ва 581-моддаларида 
назарда тутилган қоидаларга амал қилган ҳолда ижарага берувчига 
қайтарилиши шарт.
Корхонани қайтариш — ижарага олувчининг шарт нома бекор бўлганда, 
унинг бекор қилиниши асосларидан қатъи назар (муддатнинг ўтиши, 
шарт номанинг муддатидан олдин тугатилиши ва бошқалар) асосий маж-
буриятларидан биридир.
Шарҳланаётган модда ижарага олувчини корхонани ижарага бериш 
шарт номаси бекор қилинганида мулкий комплексни ижарага берув-
чига Ўз. Р ФК 579, 581-моддаларида кўзда тутилган қоидаларга риоя 
қилган ҳолда қайтаришга мажбурият юклайди. Мол-мулкни қайтариш 
тўлиқ ҳажмда, корхона таркибига кирувчи барча объектлар, тегишли 
ҳуқуқлар ва мажбуриятлар билан биргаликда қайтарилиши шарт. 
Бунда, ижарага олувчидан қарзларни ижарага берувчига топшириш, 
кредиторлар билан ўзаро муносабатларни тартибга солиш ва ҳ.к. 
масалалар ҳал қилиниши лозим (қаранг, Ўз. Р ФК 579-моддасига 
шарҳлар).
Ижарага берувчига ўзининг корхона фаоллияти билан боғлиқ қарзларини 
топширишда, ижарага олувчи Ўз. Р ФК 579-моддаси қоидаларини ҳисобга 
олишии керак. Ижара берилган корхонани, шунингдек, топшириш далолат-
номасини тузиш ва имзолаш жараёнларига риоя қилиш тартиби Ўз. Р ФК 
579, 581-моддалари қоидалари билан белгиланади.


369
Ушбу шарт нома учун иккала тарафлар томонидан имзоланадиган 
топшириш далолатномаси бўйича корхонани қайтариш жараёни назарда 
тутилган. Жараённинг ўзи ижарага олувчига корхонани топшириш билан 
бир хил. Шуни ҳисобга олиб, ушбу жараёнга Ўз. Р ФК 581-моддаси 
қоидалари қўлланилади.
6-§. ЛИЗИНГ
587-модда. Лизинг шарт номаси

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling