379
Лизинг шарт номаси бўйича лизинг олувчига келгусида топшириш
мақсадида лизинг объектини мулк қилиб олувчи шахс лизинг берувчи
деб эътироф этилади.
Эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинг шарт номаси бўйича лизинг
объектини олаётган шахс лизинг олувчи деб эътироф этилади.
Ушбу шарт номада лизинг олувчи бўлиб, махсус субъект — одатда
тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахс ҳисобланади.
Лизинг берувчи лизинг объектини кимдан олаётган бўлса, шу шахс
сотувчи деб эътироф этилади.
2. «Лизинг тўғрисида»ги Қонун билан (4-модда) аниқ лизинг объекти га
нисбатан қуйидагиларнинг бир шахс тимсолида иш кўришига йўл
қўйилмайди: лизинг берувчи ва лизинг олувчининг лизинг объектини
лизинг олувчининг кредитори кредити (қарзи) ҳисобига олинганда.
(Ўз. Р 2002 йил 13 декабрь 447-II таҳриридаги қисм)
3. Шарҳланаётган модданинг 4-қисми лизинг олувчи ва сотувчининг
бир шахс тимсолида иш кўришига агарда лизинг берувчи мулкни кейинги
фойдаланувчидан олаётган ёки лизинг берувчи сотувчини ундан мулкни
олишга молиялаштириб кейинчалик лизинг бўйича шу шахсга бераётган
бўлса йўл қўяди.
Шарҳланаётган модданинг ушбу қисми нормаси қайтариладиган
лизингни назарда тутиб тавсифлайди ва бу тўғрида «Лизинг тўғрисида»ги
Қонунда белгиланиб (лизинг шакли ҳақидаги 5-модда) ҳам белгиланиб,
унга кўра лизинг унинг учта субъекти иштирок этадиган тўғридан-тўғри
шаклда ҳам, лизинг олувчи ва сотувчи бўлиб бир шахснинг ўзи ишти-
рок этадиган қайтариладиган шаклда хам амалга оширилиши мумкин.
(Ўз. Р ФК 587-моддаси Шарҳларига қаранг).
Do'stlaringiz bilan baham: