Збекистон республикасининг


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet210/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   505
588-модда. Лизинг объекти
Истеъмол қилинмайдиган, тадбиркорлик фаолияти учун фойда-
ланиладиган ҳар қандай ашёлар лизинг объекти бўлиши мумкин, ер 
участкалари ва бошқа табиат объектлари бундан мустасно.


376
1. Лизинг шарт номаси предмети бўлиши мумкин бўлган ашёлар 
доираси етарлича кенгдир. Бошқа ижара турлари каби (Ўз. Р ФК 537-мод-
даси) лизинг объекти, истеъмол қилинмайдиган, яъни фойдаланиш 
жараёнида ўзининг табиий хусусиятларини йўқотмайдиган ҳар қандай 
ашё бўлиши мумкин. Ушбулар Ўз. Р ФК 83-моддасида таърифланган 
тадбиркорлик фаолиятида ишлатиладиган кўчар ва кўчмас ашёлардир. 
Истеъмол қилинмайдиган ашёлар тушунчаси Ўз. Р ФК 589, 537-моддала-
рида берилган. Улар қаторига «Фойдаланиш жараёнида ўзининг табиий 
хусусиятларини йўқотмайдиган» ашёлар киради.
2. «Лизинг тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддаси лизинг объекти 
сифатида тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган, истеъмол 
қилинмайдиган ҳар қандай ашёлар, шу жумладан корхоналар, мулкий 
комплекслар, бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари 
ҳамда бошқа кўчар ва кўчмас мулкни белгилайди.
Кўриб чиқилаётган модданинг ижарага олинган ашёларни тадбиркорлик 
фаолияти учун фойдаланиш талаби шарҳланаётган шарт номанинг (янги 
ускуналар ва механизмларнинг жадал амортизацияси, эркин капитални 
киритиш ва ҳ.к.) вазифаларига мувофиқ келади. «Лизинг тўғрисида»ги 
Қонуннинг 17-моддасида лизинг объектини жадал амортизация қилишни 
қўллаш назарда тутилган бўлиб, бунга кўра лизинг берувчи ва лизинг 
олувчи ўзаро келишган ҳолда қонун ҳужжатларига мувофиқ лизинг 
объекти ни жадал амортизация қилиш ҳуқуқига эга.
Ер участкалари, ер ости бойликлари жойлашган участкалар ва бошқа 
алоҳида табиий объектлар ижара шарт номасининг предмети бўлиши 
мумкин, (Ўз. Р ФК 537-модда) аммо молиявий ижарага берилиши мумкин 
эмас. («Лизинг тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддаси 2-қисми). 
Ушбу қонун билан эркин муомалада бўлиши қонун ҳужжатлари билан 
таъқиқланган ёки муомалада бўлишининг алоҳида тартиби белгиланган 
мол-мулк лизинг объектлари бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган.
Бундай чеклаш ер ва бошқа табиий объектларни тадбиркорлик мақсадида 
фойдаланиш биринчи навбатда ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан 
белгиланишидан келиб чиққан. Қонун шунингдек, («Лизинг тўғрисида»ги 
Қонуннинг 21-моддаси) лизинг берувчига лизинг объектини лизинг 
олувчининг олдиндан розилигисиз гаров сифатида ишлатишини, лизинг 
олувчига эса лизинг объектини гаров сифатида ишлатишни ман қилади.


377
«Лизинг тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддасидаги қоидалар бухгалтер-
лик ҳисоби ва солиқ солиш мақсадлари учун аҳамият касб этиб лизинг 
объекти кимнинг, лизинг берувчининг ёки лизинг олувчининг балансида 
эканлиги ҳал қилиш масаласини қўяди. Бу қоидага кўра лизинг объекти 
лизинг олувчининг балансида қайд этилиши керак.
Шу модда белгилаган қоидага мувофиқ, давлат органларида рўйхатдан 
ўтказилиши талаб қилинадиган лизинг объектлари қонун ҳужжатларида 
белгиланган тартибда лизинг берувчи ёки лизинг олувчининг номига 
қайд этилади.
3. «Лизинг тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддаси билан лизинг 
объекти ни суғурталаш назарда тутилиб, унга кўра нобуд бўлиш, йўқолиш, 
ўғирлаш, шикастланиш, бузилиш ва барвақт эскириш хавфи билан боғлиқ 
бўлган тарздаги ҳар қандай етказилиши мумкин бўлган зарардан лизинг 
объектини суғурталаш тарафларнинг келишувига биноан амалга ошири-
лиши мумкин. Бундай келишув бўлмаган тақдирда лизинг олувчи лизинг 
объекти суғуртаси учун жавобгар бўлади.
Лизинг объекти билан боғлиқ барча хавфлар, шу жумладан унинг 
тасодифан йўқолиши (нобуд бўлиши) ёки тасодифан бузилиши, шунинг-
дек ўғирланиши, барвақт эскириши, шикастланиш хавфлари лизинг 
шарт номасида назарда тутилган тартибда лизинг олувчига ўтади. Хавф-
лар лизинг олувчига ўтган дақиқадан эътиборан лизинг олувчи лизинг 
объекти ҳар қандай тарзда йўқотилиши ёки шикастланиши учун лизинг 
шарт номаси амал қиладиган муддат давомида жавобгар бўлади.
Қонуннинг 19-моддасидаги қоидага кўра, агар хавфлар лизинг берувчидан 
лизинг олувчига ўтадиган вақт лизинг шарт номасида белгиланган бўлмаса, 
хавфлар лизинг олувчига у лизинг объектини олган дақиқадан ўтади.
Агар таклиф этилган лизинг объекти лизинг шарт номасига мос келмаса 
ва бу лизинг олувчига лизинг объектидан воз кечиш ҳуқуқини берса, ана 
шундай номувофиқлик бартараф этилгунга қадар ёки лизинг олувчи лизинг 
объектини олгунга қадар барча хавфлар лизинг берувчи зиммасида бўлади.
Сотувчининг ночорлиги ёки лизинг объектининг ундан фойдаланиш 
мақсадларига номувофиқлиги хавфлари лизинг олувчининг зиммасида 
бўлади, лизинг берувчининг сотувчини ёки лизинг объектини танлаш ёхуд 
лизинг берувчи лизинг олувчини муайян сотувчини ёки лизинг объектини 
танлашга ғайриқонуний тарзда мажбурлаш ҳоллари бундан мустасно.


378
4. «Лизинг тўғрисида»ги Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ лизинг объек-
тига бўлган мулк ҳуқуқи лизинг олувчи томонидан сотиб олингунга қадар лизинг 
берувчига тегишлидир, аммо молиявий лизингда лизинг шарт номасининг амал 
қилиш муддати тугагунга қадар, барча лизинг тўловлар тўланган тақдирда, 
агар лизинг шарт номасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, лизинг 
объектига бўлган мулк ҳуқуқи лизинг олувчига ўтиши мумкин.
Лизинг олувчи банкрот бўлган унинг мол-мулки хатга олинган ёки 
мусодара қилинган тақдирда, лизинг объекти лизинг олувчининг умумий 
мол-мулкидан ажратилади ва лизинг берувчига қайтарилиши лозим, у 
мол-мулкни ўз ҳоҳишига кўра тасарруф этиши мумкин.
Лизинг шарт номаси бекор қилинганда лизинг олувчи лизинг объектини 
лизинг берувчидан қандай ҳолатда олган бўлса, шундай ҳолатда нормал 
эскириш ва тарафларнинг келишувида шартлашилган ўзгаришларни 
ҳисобга олган ҳолда, қайтариши шарт, ушбу модданинг 2-қисмида назарда 
тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Қонунга мувофиқ учинчи шахс ундирувни лизинг объектига қаратганда 
лизинг олувчи лизинг шарт номасини бекор қилиш ва лизинг объектини 
мулк қилиб олиш билан бир пайтда лизинг шарт номаси бўйича тегишли 
лизинг тўловларининг қолдиғини бир йўла тўлашга ҳақли.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling