Збекистон республикасининг


-модда. Мол-мулкни лизингга топшириш тўғрисида сотувчини


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet213/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   505
591-модда. Мол-мулкни лизингга топшириш тўғрисида сотувчини 
хабардор қилиш
Лизинг берувчи лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олаётганда 
мол-мулк муайян шахсга лизингга беришга мўлжалланганлигини 
сотувчига билдириши шарт.


381
1. Сотувчини у томонидан сотилаётган мулкнинг келгуси «тақдири» 
тўғрисида хабардор қилиш талаби молиявий ижара муносабатларининг уч 
томонлама хусусиятини яна бир бор кўрсатади. Сотувчи олдиндан тузи-
лаётган молиявий ижара (лизинг) шарт номасини билиши керак, чунки бу 
унинг олди-сотди шарт номаси бўйича мажбуриятлари ва жавобгарлигига 
муҳим таъсир қилади.
Сотувчи лизинга берувчи билан олди-сотди шарт номасини тузаётиб 
бу шарт номанинг бир неча масалаларини ижро этишда лизинг олувчи 
билан бевосита мулоқотга киради (қаранг Ўз. Р ФК 598-моддаси ва унга 
шарҳлар). Агар сотувчи олдиндан тузилаётган лизинг шарт номасини 
билмаса, бу унинг лизинг олувчи билан ўзаро муносабатларини мурак-
каблаштириши мумкин.
Буни ҳисобга олиб, ушбу ҳолатларни қонун чиқарувчи «Лизинг 
тўғрисида»ги Қонуннинг тегишли моддаларига киритган.
Хусусан, қонуннинг 11-моддаси 3-қисмида лизинг берувчи лизинг 
олувчи учун мол-мулк олаётганда мол-мулк муайян шахсга лизингга 
беришга мўлжалланганлигини сотувчига маълум қилиши, лизинг 
объекти ни, агар шарт номада шундай шартлар назарда тутилган бўлса, 
сақлаб туриш, таъмирлаш ва унга техник хиизмат кўрсатиш бўйича 
лизинг олувчи олдида ўз зиммасига олинган мажбуриятларни ўз вақтида 
ва тўлиқ хажмда бажариши шартлиги ҳақида хабардор қилишга мажбур.
Қонуннинг 14-моддаси 3-қисмида лизинг объекти олди-сотди шарт-
номасини тузиш пайтида лизинг берувчи лизинг объектини қайси 
мақсадда олинаётганлигидан сотувчини олдиндан хабардор қилиши, 
буни олди-сотди шарт номасида қайд этиши шартлиги ёзилган. Лизинг 
шарт номасининг хусусияти ҳам мана шундадир.
2. Бу қонунчилик нормаларини тўғри қўллаш учун муҳим бўлиб, 
молиявий ижара бўйича муносабатларнинг аниқлигига шароит яратади.
Мулкни олиш мақсади тўғрисида кўрсатманинг мавжуд бўлмаслиги 
шарт номанинг ҳақиқийлигига таъсир қилмайди, аммо зарарларни қоплаш 
учун асос бўлиши мумкин.
Ўз. Р ФК 592-моддаси 1-қисмига мувофиқ лизинг шарт номаси объекти 
бўлган мол-мулк сотувчи томонидан бевосита лизинг олувчига у турган 
жойда топширилади, шунингдек, Ўз. Р ФК 598-моддаси 1-қисмига 
мувофиқ лизинг олувчи лизинг шарт номасининг нарсаси бўлган мол-


382
мулкни сотувчига сотувчи билан лизинг берувчи ўртасида тузилган 
олди-сотди шарт номасидан келиб чиқадиган талабларини қўйиш ҳуқуқига 
эгалигидан келиб чиқиб,
Шарҳланаётган модда лизинг берувчига сотувчини лизинг олувчининг 
шахси ҳақида хабардор қилиш мажбуриятини юклайди. Бундай маж-
буриятни бажармаслик лизинг берувчига бунинг натижасида ижарага 
олувчида ҳам, сотувчида хам кейинчалик келиб чиқиши мумкин бўлган 
зарарларни қоплаш мажбуриятини юклайди.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling