599-модда. Лизинг объекти бошқа мулкдорга ўтганида лизинг
шарт номасининг ўз кучида қолиши
Лизинг бўйича топширилган мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи
лизинг берувчидан бошқа шахсга ўтганида лизинг шарт номаси янги
мулкдор учун ўз кучини сақлаб қолади.
394
Лизинг берувчи лизинг олувчини хабардор қилган ҳолда лизинг шарт-
номаси бўйича ўз ҳуқуқларидан тўлиқ ёки қисман учинчи шахслар фойда-
сига воз кечиши мумкин, лизинг олувчи эса лизинг берувчининг рухсати
билан молиявий лизинг бўйича ўз ҳуқуқларидан тўлиқ ёки қисман учинч
шахслар фойдасига воз кечиши мумкин.
Биринчи ҳолатда лизинг берувчи ўз ҳаракатлари ҳақида лизинг олув-
чини хабардор қилиши шарт бўлса, иккинчи ҳолатда эса лизинг олувчига
шарт нома бўйича ўз ҳуқуқларидан учинчи шахслар фойдасига воз кечиши
учун лизинг берувчининг розилигини олиш зарур.
Мулкка нисбатан эгалик ҳуқуқи лизинг шарт номаси бўйича бошқа
шахсга амалга оширилган битим ёки банкротлик келиб чиққанлиги
натижасида ўтганда, лизинг шарт номаси янги мулкдор учун ўз кучини
сақлаб қолади, чунки янги мулкдорга ўтказилган мулкка нисбатан ҳуқуқ
билан биргалликда ушбу мулкка нисбатан олдинги мулкдорнинг ҳуқуқ
ва мажбуриятлари ҳам ўтказилади.
395
35-БОБ. УЙ-ЖОЙ ИЖАРАСИ
600-модда. Уй-жойни ижарага бериш шартномаси
Уй-жойни ижарага бериш шартномасига биноан бир тараф-уй-
жойнинг мулкдори ёки у ваколат берган шахс (ижарага берувчи)-
бошқа тараф (ижарага олувчи)га уй-жойда яшаш учун уни ҳақ эвазига
эгалик қилиш ва фойдаланишга топшириш мажбуриятини олади.
Уй-жой юридик шахсларга ижара шартномаси ёки бошқа шарт-
нома асосида эгалик қилиш ва (ёки) фойдаланиш учун топширилиши
Do'stlaringiz bilan baham: |