Збекистон республикасининг


-модда. Уй-жойни ижарага олувчининг мажбуриятлари


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet229/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   505
607-модда. Уй-жойни ижарага олувчининг мажбуриятлари
Ижарага олувчи уй-жойдан фақат унинг вазифаси бўйича фойда-
ланиши, уй-жойнинг сақланишини таъминлаши ва уни яхши ҳолда 
тутиши шарт.
Ижарага олувчи ижарага берувчининг розилигисиз уй-жойни 
қайта қуришга ва тузилишини ўзгартиришга ҳақли эмас.
Ижарага олувчи уй-жой ҳақини ўз вақтида тўлаб туриши шарт. 
Агар шарт номада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ижарага 
олувчи коммунал хизматлар ҳақини мустақил тўлаши шарт.
1. Турар-жойни ижарага олиш шарт номасига кўра ижарага олувчи 
қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади: турар-жойдан мақсадига 
мувофиқ фойдаланиш; турар-жойга, санитар-техник қурилмаларига 
эхтиёт корлик билан муносабатда бўлиш, уларнинг бутунлигини таъмин-
лаш; турар-жойнинг юзага келган носозликларини ўз ҳисобидан бартараф 
этиш, бузилган санитар-техник қурилма ёки бошқа қурилмани ижарага 
олувчи ёки у билан турар-жойда доимий яшовчи бошқа шахслар айбига 
кўра бузилган бўлса, таъмирлаш ёки ўзгартириш.
2. Турар-жой ва умумий фойдаланиш жойлари қурилмаларини янгилаш 
ва қайта лойиҳалаштириш, иситиш ва санитар-техник мосламаларнинг 


421
ўрнини ўзгартириш фақатгина ижарага берувчининг ёзма розилиги асо-
сида амалга оширилиши мумкин.
Чўмилиш ва ювиниш хоналарини яшаш жойига мослаштириш, ёнғинда 
чиқишга мўлжалланган йўлакларни беркитиш, шунингдек, террраса, 
лоджия, верандаларни яшаш жойига айлантириш қатъиян маън этилади.
3. Ижарага олувчи уй-жой тўловини, жумладан сув таъминоти, газ, 
электр ва иссиқлик энергияси ва бошқа коммунал тўловларни ўз вақтида 
тўлашга мажбур. (Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Уй-жой Кодексининг 
50-моддасининг саккизинчи қисм, олтинчи хат боши, 134, 130-моддалари; 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 28 июндаги 
325-сонли қарори билан тасдиқланган «Турар жойларни ва уй атрофи-
даги ерларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидалари» тўғрисидаги 
Низомнинг 5 бўлими).

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling