Збекистон республикасининг


-модда. Ижарага олувчи ва у билан бирга доимий


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet228/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   505
606-модда. Ижарага олувчи ва у билан бирга доимий
яшайдиган фуқаролар
Уй-жойни ижарага олиш шарт номасига биноан фақатгина фуқаро 
ижарага олувчи бўлиши мумкин.


418
Шарт номада уй-жойда ижарага олувчи билан бирга доимий 
яшайдиган фуқаролар кўрсатилиши лозим. Шарт номада бундай 
кўрсатмалар бўлмаса, мазкур фуқароларни уй-жойга қўйиш ушбу 
Кодекс 608-моддасининг қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ижарага олувчи билан бирга доимий яшайдиган фуқаролар 
уй-жойдан фойдаланиш бўйича у билан тенг ҳуқуқларга эгадирлар. 
Ижарага олувчи билан бундай фуқаролар ўртасидаги муносабатлар 
қонунда белгиланади.
Ижарага олувчи ўзи билан бирга доимий яшаб, уй-жойни ижа-
рага бериш шарт номасининг шартларини бузаётган фуқароларнинг 
хатти-ҳаракатлари учун ижарага берувчи олдида жавобгар бўлади.
Ижарага олувчи билан бирга доимий яшайдиган фуқаролар ижа-
рага берувчини хабардор қилган ҳолда уй-жойда доимий яшайди-
ган фуқароларнинг ҳаммаси ижарага олувчи билан бирга ижарага 
берувчи олдида солидар жавобгар эканликлари тўғрисида ижарага 
олувчи билан шарт нома тузишлари мумкин. Бундай ҳолда ушбу 
фуқаролар биргаликда ижарага олувчи бўладилар.
1. Шарҳланаётган модданинг биринчи қисми ижарага олувчи фақат 
фуқаро бўлиши мумкинлиги ҳақидаги императив қоидани белгилайди. 
Бу тушунча ўз ичига фақатгина Ўзбекистон Республикаси фуқароларини 
эмас, балки хориж фуқаролари ҳамда фуқаролиги йўқ шахсларни хам 
қамраб олади. Турар жойлардан мақсадга мувофиқ фойдаланилиши 
лозим, яъни у ишлаб чиқариш корхоналари, офис ва бошқаларнинг 
жойлашуви учун эмас, балки фуқароларнинг истиқомат қилишлари учун 
хизмат қилиши керак. Шунинг учун, турар-жойни ижарага олиш шарт-
номасининг субъекти фақат фуқаро бўлиши мумкин.
2. Шарҳланаётган модданинг 2 ва 3 қисмлари ижарага олувчи билан 
бир қаторда «ижарага олувчи билан бирга яшовчи фуқаролар» деб номла-
нувчиларни алоҳида назарда тутади. Бу шахсларнинг ҳуқуқий ҳолатининг 
ўзига хослиги шундаки, улар ижарага олувчи бўлмай туриб, ижарага олувчи 
билан тенг равишда турар-жойдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Мазкур ҳолатда аввало, ижарага олувчи билан биргаликда турар-жойга 
кўчиб келган шахслар кўзда тутилган.
Доимий яшовчи мақомини қонун доирасида ижарага олувчидан кечроқ 
кўчиб келганлар ҳам олиши мумкин. Лекин, бунинг учун икки шарт 


419
бажарилиши лозим. Биринчидан — кўчиб кириш учун иккала тараф 
(ижарага берувчи ва олувчи)нинг розилиини олиш. Иккинчи шарт, бундай 
кўчиб кириш турар-жойнинг бир кишига нисбатан белгиланган энг кам 
нормаси хақидаги қонунчилик талабларининг (Ўзбекистон Республикаси 
Фуқаролик Кодексининг 608-моддасининг шарҳига қаранг) бузилишига 
олиб келмаслиги лозим. Фақатгина истисно тарзида иккала шартнинг ҳам 
вояга етмаган болаларга тааллуқли бўлмаслиги белгиланган. Сўнгги қоида 
вояга етмаган боланинг яшаш жойи ота-онасининг яшаш жойи билан 
бир бўлиши билан изоҳланган (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик 
Кодексининг 21-модда, 2-қисмига қаранг).
3. Давлат уй-жой фонди тасарруфидаги турар-жой ижараси шарт-
номасини тузишда ижарага олувчи доимий фойдаланувчилар сифатида ўз 
оила аъзоларини (турмуш ўртоғи, болалари, ота-онаси, қарамоғидагилар) 
кўрсатади. Бундан фарқли равишда тижорат шаклдаги турар-жойнинг 
ижара шарт номасида фойдаланувчилар сифатида ижарага олувчи билан 
яшовчи исталган фуқаро кўрсатилиши мумкин. Таъкидлаш жоизки, 
шарт номага мунтазам яшовчилар сифатида киритилган фуқаролар 
турар-жойдан фойдаланишда ижарага олувчи билан тенг ҳуқуққа эга 
бўладилар.
4. Шарҳланаётган модданинг 4 ва 5-қисмларида ижарага олувчи ўзи 
билан доимий яшовчи фуқароларнинг ижара шарт номаси шартларини 
бузиш билан боғлиқ ҳаракатлари учун жавобгарлиги ҳакида сўз боради. 
Шу билан бирга шарт номада уларнинг солидар қарздор бўлишлари ҳам 
кўрсатилиши мумкин. Бундай ҳолатда, ушбу фуқаролар биргаликда 
ижарага олувчи ҳисобланади ва тегишинча ижарага олувчининг барча 
ҳуқуқ ва мажбуриятларини тўлиқ бажарадилар.
Давлат уй-жой фонди тасарруфидаги турар-жой ижараси шарт номасига 
кўра ижарага олувчи ижарага берувчи олдида турар-жой ижараси шарт-
номасининг шартларини бузган оила аъзолари ва ўзи билан мунтазам 
яшовчи фуқароларнинг хатти-ҳаракатлари учун жавобгар бўлади. 
5. Ижарага олувчининг вояга етган фарзандлари ва у билан доимий 
яшовчи фуқаролар ижарага берувчини хабардор қилган ҳолда, ижарага 
олувчи билан доимий яшовчи барча фуқаролар ижарага берувчи олдида 
ижарага олувчи билан тенг миқдорда жавобгарликка эга эканликлари 
ҳакида шарт нома тузишлари мумкин.


420
Шу билан бирга турар-жой ижараси шарт номасига кўра ижа-
рага олувчи шарт нома шартларини бузган ўзи билан доимий яшовчи 
фуқароларнинг хатти-ҳаракатлари учун жавобгар бўлади. Бу табиий, 
чунки турар жой мулкдори учун ижарага олувчи билан доимий яшов-
чилардан қайси бири шарт нома шартларини бузишидан қатъий назар, 
ижарага олувчининг шарт нома шартларига тўлиқ риоя этиши муҳим 
саналади.
Солидар жавобгарликда (Ўз. Р ФКнинг 252, 252-моддалари) ижарага 
берувчи ижара шарт номасининг шартларини бузган (масалан, уй тўловини 
тўламаган) ижарага олувчининг вояга етган оила аъзоларини бутунлай 
ёки қисман жавобгарликка тортиш ҳуқуқига эга.
Ижарага олувчининг вояга етган оила аъзоларининг ижарага берувчи 
олдидаги солидар жавобгарлиги турар жойни ижарага олиш шарт-
номасининг ўзида назарда тутилган.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling