Збекистон республикасининг


-модда. Уй-жойни ижарага бериш шарт номасида ижарага


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet236/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   505
614-модда. Уй-жойни ижарага бериш шарт номасида ижарага 
олувчини алмаштириш
Ижарага олувчи ва у билан бирга доимий яшайдиган бошқа 
фуқароларнинг талабига биноан ва ижарага берувчининг розилиги 
билан уй-жойни ижарага бериш шарт номасидаги ижарага олувчи 
у билан бирга доимий яшайдиган вояга етган бошқа бир фуқаро 
билан алмаштирилиши мумкин.
Ижарага олувчи вафот этган ёки у уй-жойдан кетиб қолган 
тақдирда, шарт нома аввалги шартларда амал қилаверади, аввалги 
ижарага олувчи билан бирга доимий яшайдиган фуқароларнинг 
умумий келишувига биноан улардан бири ижарага олувчи бўлади. 
Агар бундай келишувга эришилган бўлмаса, уй-жойда биргаликда 


439
доимий яшайдиган фуқароларнинг ҳаммаси биргаликда ижарага 
олувчи бўладилар.
1. Шарҳланаётган моддада турар-жойнинг ижарага бериш шарт-
номасининг ижарага олувчининг вояга етган, у билан бирга доимий яшай-
диган фуқаро билан алмаштирилган тақдирда ўзгартирилиши ҳақида сўз 
боради. Бундай ўзартиришнинг асосий шарти — ижарага олувчи ва ижарага 
олувчи билан бирга доимий яшайдиган фуқароларнинг уни ўзгартириш 
тўғрисидаги талаблари ва розиликларидир. Бу ўринда ижарага олувчи ва 
у билан бирга доимий яшовчи фуқароларнинг ариза ёзишлари, ижарага 
берувчининг вакили эса ёзма розилик бериши ҳақида гап бораяпти.
2. Уй-жойни ижарага бериш шарт номаси ижарага олувчининг ўлими 
ёки унинг уй-жойдан чиқиб кетиши билан бекор қилинмайди. Бундай шарт-
нома аввалги шартларда ўз кучида бўлаверади. Бу ҳолда ижарага олувчи 
аввалги ижарага олувчи билан бирга доимий яшайдиган фуқароларнинг 
умумий келишувига биноан улардан бири ижарага олувчи бўлади. Акс 
ҳолда, уй-жойда доимий бирга яшовчи фуқароларнинг ҳаммаси бирга-
ликда ижарага олувчига айланади.
Ўзбекистон Респуб ликаси Уй-жой Кодексини нг 66-моддасига биноан 
муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фон-
дининг уйларидаги турар жойни ижарага бериш шарт номаси фақат ижарага 
олувчи, унинг вояга етган оила аъзолари, у билан доимий яшаётган фуқаролар 
ҳамда ижарага берувчининг розилиги билан ўзгартирилиши мумкин.
Ижарага олувчи, унинг вояга етган оила аъзолари ва у билан доимий 
яшаётган фуқароларнинг талаби бўйича шарт нома вояга етган оила аъзола-
ридан бири билан тузилиши мумкин. Ўзбекистон Респуб ликаси Фуқаролик 
Кодексини нг 614-моддаси, Ўзбекистон Респуб ликаси Уй-жой Кодексини нг 
66-моддаси 2 қисмидаги умумий талаблардан фарқли равишда бунда 
ижарага олувчи турар жойдан кўчиб кетган ёки у вафот этган тақдирда 
шарт нома ушбу турар жойда яшаётган вояга етган оила аъзоларидан 
бири билан тузилишига оид қоида назарда тутилади.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling