Збекистон республикасининг


ҳам уй-жойдан унинг вазифасига биноан фойдаланмасликни ёки


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet238/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   234   235   236   237   238   239   240   241   ...   505
ҳам уй-жойдан унинг вазифасига биноан фойдаланмасликни ёки 
қўшниларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини бузишни давом эттирса-
лар, ижарага берувчи уй-жойни ижарага бериш шарт номасини суд 
тартибида бекор қилишга ҳақли.
Уй-жойни ижарага бериш шарт номасини бекор қилиш учун асос 
бўлган қоидабузарликларга барҳам бериш тартиби ва муддатлари 
қонун билан белгилаб қўйилади.


441
1. Шарҳланаётган модданинг биринчи қисмига асосан уй-жойни ижа-
рага бериш шарт номаси иккала тарафнинг розилиги билан бекор қилинади. 
У тарафлар томонидан исталган вақтда судга мурожаат қилмасдан амалга 
оширилиши мумкин.
2. Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисми ижарага олувчи томо-
нидан исталган вақтда, судга мурожаатсиз ижара шарт номасини бир 
тарафлама бекор қилиш мумкинлигини назарда тутади. Бунинг учун 
бирга доимий яшовчи бошқа фуқароларнинг ёзма розилиги ва ижарага 
берувчини уч ой олдиндан огоҳлантириш талаб қилинади.
3. Шарҳланаётган модданинг учинчи қисмидан тижорат шаклидаги 
ижара шарт номасининг ижарага берувчининг талабига кўра суд орқали 
бекор қилиш асослари ва тартибига бағишланган махсус қоидалар ўрин 
эгаллаган.
Улардан бири — ижарага олувчи томонидан ўзининг турар-жой учун 
тўлов мажбуриятини олти ой мобайнида бажармаслик (агар шарт номада 
бундан узоқроқ муддат кўрсатилмаган бўлса). Бу қоида турар-жойни 
қисқа муддатли ижарага олишда бироз ўзгаради (шарт нома билан белги-
ланган тўлов муддати ўтгандан кейин икки мартадан ортиқ тўлов амалга 
оширилман ҳолатда).
Мазкур ҳолатда турар-жойдан чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул 
қилиш учун шарт номада белгиланган ҳақ тўлаш муддати ўтганидан кейин 
икки мартадан кўпроқ ҳақ тўланмаганлиги асос бўлади.
Шу каби чиқариб юборишга яна бир сабаб — ижарага олувчи 
ёки хатти-ҳаракатлари учун ижарага олувчи жавобгар бўлган бошқа 
фуқаролар томонидан уй-жой вайрон қилиниши ёки унга путур етка-
зилишидир.
Ўзбекистон Респуб ликаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 
28 июндаги 325-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Респуб-
ликаси коммунал уй-жой фонди тўғрисида»ги Низомнинг 58-бандига 
кўра шарт нома шартлари бажарилмаган тақдирда ижарага берувчи 
ижарага олувчини эгаллаб турган турар жой майдонидан бошқа турар 
жой бермасдан, суд йўли билан мажбурий равишда кўчириб юбориш 
ҳуқуқига эгадир.
4. Тарафлардан бирининг талабига кўра шарт номанинг бекор қилиш 
имкони мавжудлиги ижарага олувчи ижарага берувчи, шунингдек учинчи 


442
шахслар ёки таъсир ўтказиб бўлмайдиган (енгиб бўлмайдиган) кучлар 
ҳаракатининг натижасида юзага келадиган шароитлар билан боғлиқ. 
Шарҳланаётган моддада тарафлардан бирининг талабига кўра уй-жой 
ижараси шарт номасининг суд орқали бекор қилинишига боғлиқ шундай 
ҳолатлардан бири — уй-жойнинг унда доимий яшашга яроқсиз ҳолга 
тушиб қолгани (масалан, авариявий ҳолат) мисол бўлади.
5. Шарҳланаётган модданинг бешинчи қисмига кўра ижарага олувчи, 
ҳамда у жавобгар бўлган ҳар қандай шахс турар-жойдан белгиланмаган 
тартибда фойдаланса, мунтазам равишда қўшниларнинг ҳуқуқ ва манфаат-
ларини бузсалар, ижарага берувчи ижарага олувчини қоидабузарликларга 
барҳам бериш зарурлиги тўғрисида огоҳлантириши мумкин.
6. Шарҳланаётган модданинг олтинчи қисмида ижарага берувчи томо-
нидан уй-жой ижараси шарт номасининг суд орқали бекор қилинишига 
қатор қатъий асослар ўрнатилган.
Улардан бир хақида юқорида тўхталдик: ижарага олувчи, ҳамда у 
жавобгар бўлган ҳар қандай шахснинг уй-жойдан белгиланмаган тар-
тибда фойдаланиши (Ўзбекистон Респуб ликаси Уй-жой Кодексини нг 
607-моддасига қаранг).
Иккинчи ҳолат — мунтазам равишда қўшнилар ҳуқуқ ва манфаатла-
рининг бузилиши. Бунда қонун чиқарувчи сўз нима ҳақида бораётганига 
изоҳ бермаган, лекин одатда маст ҳолдаги жанжаллар, тунда баланд мусиқа 
эшитиш ва бошқа шу каби жамоат жойида ноўрин бўлган ҳаракатлар 
ҳақида гапирилади.
Ўзбекистон Респуб ликаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 28 июн-
даги 325-сонли қарори билан тасдиқланган «Турар-жойларни ва уй атро-
фидаги ерларни сақлаш ва фойдаланиш Қоидалари»нинг 17-банди билан 
белгиланган қоидага кўра квартираларда осойишталик сақланиши керак. 
Проигривателлар, магнитофонлар ва телевизорлар ва ҳар ҳил баланд 
товуш чиқарувчилардан фойдаланишга соат 23.00 дан бошлаб эрталаб 
соат 7.00 гача қўшниларнинг осойишталигини бузмайдиган даражада 
паст товушда қўйиш шарти билан йўл қўйилади.
7. Иккала ҳолат учун ҳам ўзига хос тартиб ўрнатилган. Аввало, ижа-
рага берувчи ижарага олувчи, ёки у жавобгар бўлган шахс томонидан йўл 
қўйилган хатоларни кўрсатиб, бу каби ҳаракатларни тўхтатиш зарурлиги 
ҳақида огоҳлантириши лозим. Қоидабузарликлар тузатилмай қолаверган 


443
тақдирдагина ижарага берувчи шарҳланаётган моддада кўзда тутилган 
тартибда судга мурожаат қилишга ҳақли.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   234   235   236   237   238   239   240   241   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling