Збекистон республикасининг


-модда. Уй-жойни ижарага бериш шарт номасининг муддати


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet234/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   505
612-модда. Уй-жойни ижарага бериш шарт номасининг муддати
Уй-жойни ижарага бериш шарт номаси беш йилдан ортиқ бўлмаган 
муддатга тузилади. Агар шарт номада муддат кўрсатилган бўлмаса, 
у беш йилга тузилган ҳисобланади.
Бир йилгача муддатга тузилган уй-жойни ижарага бериш (қисқа 
муддатли ижара) шарт номасига нисбатан, агар шарт номада бошқа ҳол 
назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодекс 606-моддасининг иккинчи ва 
учинчи қисмларида, 609-моддасида, ушбу модданинг учинчи қисмида, 
613 ва 614-моддаларида назарда тутилган қоидалар қўлланмайди.
Ижарага олувчи янги муддатга шарт нома тузишда имтиёзли 
ҳуқуққа эга.
Агар ижарага берувчи уй-жойни бир йилдан кам бўлмаган муддатда 
ижарага бермасликка қарор қилган бўлса, у янги муддатга шарт нома 
тузишни рад қилишга ҳақли.
1. Турар-жойнинг ижара шарт номаси муддатли хусусиятга эга, негаки 
мулкдор томонидан турар-жойни ижарага муддатсиз топшириш, моҳиятига 
кўра унинг учун мулк ҳуқуқини чеклашга олиб келган бўларди. Шунинг 
учун турар-жойни ижарага бериш тартиби, муддати ва шартлари ижарага 


432
олувчи ва ижарага берувчи ўртасида тузиладиган шарт нома билан белги-
ланади. Шарҳланаётган модданинг биринчи моддасига кўра, турар-жой 
ижараси шарт номаси беш йилдан ошмаган муддатга тузилади. Агар шарт-
номада у тузилган муддат белгиланмаган бўлса, у беш йилга тузилган 
деб ҳисобланади.
2. Турар-жой ижараси шарт номаси бир йилгача (қисқа муддатли) 
тузилган бўлса, бу ҳолда ижарага олувчининг ҳуқуқлари чегараланади-
ган бўлади. Қонун чиқарувчи томонидан белгиланган қоидага асосан 
турар-жойнинг бир йилгача (қисқа муддатли) ижараси шарт номасига 
нисбатан мазкур Кодекс 606-моддасининг 2 ва 3 қисмлари, 609-модда, 
бу модданинг 3 қисми, 613, 614-моддаларида кўрсатилган қоидалар, агар 
шарт номада бошқа нарса кўрсатилмаган бўлса, қўлланилмайди.
Жумладан, ижарага олувчи ижарага олган жойга вақтинчалик яшовчи-
ларни киритиши; ижарага олинган жойни қайта ижарага шартли равишда 
топшириши; шарт номада ўзини бошқа ижарага олувчи билан алмашти-
риши таъқиқланади, шунингдек, шарт номада бошқа ҳолат кўрсатилмаган 
бўлса, янги муддатга шарт нома тузишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлмайди.
Шунга ўхшаш қоида Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой Кодекси-
нинг 36-моддасида белгиланган бўлиб, унга кўра муниципал, идоравий 
уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги 
турар жойни ижарага бериш шарт номаси беш йилдан ортиқ бўлмаган 
муддатга тузилади. Агар шарт номада муддат кўрсатилмаган бўлса, у беш 
йилга тузилган деб ҳисобланади.
Турар-жой ижараси шарт номасига биноан турар-жой мулкдори 
ҳам ижарага олувчига турар-жойни беш йилдан ошмаган маълум муд-
датга беради. Ижара шарт номасида уй-жой қонун муносабатларида 
барқарорликни яратиш мақсадида қонунда ижарага олувчига шарт номани 
янги муддатга тузишда шарҳланаётган модданинг 3-қисмида назарда 
тутилган имтиёзли ҳуқуқ берилган. Аммо, бу ҳуқуқ чекланган характерга 
эга, чунки, уй мулкдори ўз мулкини ўз хоҳишига кўра тасарруф этиши 
мумкин. Шунинг учун, уй мулкдори турар-жойни бир йилдан кам бўлган 
мухддат ичида келгусида ижарага бермасликка қарор қилса, у ижарага 
олувчини турар-жойни ижарага олиш шарт номаси тугашидан камида уч 
ой олдин огоҳлантириб, ижарага олувчига шарт номани узайтиришда рад 
жавобини беришга ҳақли.


433
Уй эгаси ижарага олувчи билан шарт номани янги муддатга узайти-
ришга қарор қилган тақдирда ҳам бу масаладаги ташаббус мулкдорнинг 
ўзидан чиқиши керак. У ижарага олувчига турар-жойни ижарага олиш 
шарт номаси тугашига камида уч ой қолганида янги муддатга ўша шарт-
ларда ёки янги кўринишда шарт нома тузишни таклиф этиши лозим. 
Агар мулкдор бу мажбуриятини бажармаган бўлса, ва ижарага олувчи 
муддатнинг узайтирилишига қаршилиги бўлмаса, шарт нома худди ўша 
шартлар билан янги муддатга узайтирилган деб ҳисобланади.
3. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 553-моддасига 
кўра, агар қонун ёки шарт номада бошқача тартиб назарда тутилган 
бўлмаса, ўз мажбуриятларини лозим даражада бажарган ижарага олувчи 
шарт нома муддати тугаганидан кейин янги муддатга мулк ижараси шарт-
номасини тузишда шароитлар тенг бўлган ҳолларда бошқа шахсларга 
нисбатан имтиёзли ҳуқуққа эга бўлади. Ижарага олувчи ижарага берувчини 
мулк ижараси шарт номасида белгиланган муддатда, агар шарт номада 
бундай муддат белгиланган бўлмаса, шарт номанинг амал қилиши тамом 
бўлгунча оқилона муддатда, бундай шарт номани тузиш истаги ҳақида 
ёзма равишда огоҳлантириши лозим.
Ижара шарт номасига келадиган бўлсак, Ўзбекистон Республикаси 
«Ижара тўғрисидаги» Қонунининг 14-модда, 2-қисмига биноан шарт-
нома муддати тугагач, шарт номадаги ўз мажбуриятларини лозим дара-
жада бажарган ижарачи шарт номани қайта тиклашда бошқа шахсларга 
нисбатан устун ҳуқуққа эга бўлади.
Ер участкалари масаласида эса, Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси-
нинг 24-моддаси, 7-қисмига биноан ижарачи ер участкалари ижара 
шарт номасининг амал қилиш муддати тугаганидан кейин шарт номани 
янгилашда бошқа тенг шароитларда устун ҳуқуққа эга.
Мулкни ижарага бериш шарт номасини янги муддатга тузишда шарт-
нома шартлари тарафлар розилиги билан ўзгартирилиши мумкин.
4. Агар ижарага берувчи ижарага олувчига шарт номани янги муддатга 
тузишга рад жавобини берган бўлса, лекин, у билан тузилган шарт номанинг 
муддати тугаганидан сўнг бир йил ичида бошқа ижарага олувчи билан 
турар-жойни ижарага олиш шарт номаси тузган бўлса, ижарага олувчи 
ўз танловига кўра суддан тузилган шарт номага асосан ўзига тааллуқли 
бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларни унга ўтқазилиши ва шарт номанинг 


434
узайтирилиши рад қилингани туфайли келтирилган зарарни қоплашни 
ёки фақатгина шундай зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Ижарага олувчи турар-жойни ижарага олиш шарт номасининг муддати 
тугаганидан сўнг ҳам ижарага берилган мулкдан ижарага берувчининг 
эътирозисиз фойдаланишда давом этаётган бўлса, шарт нома ўша шарт-
ларда номамуайян муддатга узайтирилган деб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой Кодексининг 36-моддасига 
кўра, ижарага берувчи томонидан эътироз бўлмаган тақдирда, ижарага 
олувчи шарт нома муддати тугаганидан кейин ҳам турар жойдан фойда-
ланишни давом эттирса, шарт нома аввалги шартларда қайта тузилган 
деб ҳисобланади.
Давлат уй-жой фондидан ижарага берувчи, агар турар жойни ижа-
рага бермасликка қарор қилган бўлса, бу ҳақда ижарага олувчини 
камида бир йил олдин хабардор этиб, янги муддатга шарт нома тузишдан 
воз кечиши мумкин, аниқ мақсадли коммунал уй-жой фонди бундан 
мустасно.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling