615-модда. Ижара шарт номасини бекор қилиш
Уй-жойни ижарага бериш шарт номаси тарафларнинг келишуви
билан бекор қилинади.
440
Уй-жойни ижарага олувчи ўзи билан бирга доимий яшайдиган
бошқа фуқароларнинг розилиги билан ижарага берувчини уч ой
аввал ёзма равишда огоҳлантириб, исталган вақтда ижара шарт-
номасини бекор қилишга ҳақли.
Уй-жойни ижарага бериш шарт номаси:
агар шарт номада узоқроқ муддат белгиланган бўлмаса, ижарага
олувчи томонидан уй-жой учун олти ой мобайнида, қисқа муддатли
ижарада эса шарт номада белгиланган ҳақ тўлаш муддати ўтганидан
кейин икки мартадан кўпроқ ҳақ тўланмаган бўлса;
ижарага олувчи ёки хатти-ҳаракатлари учун ижарага олувчи
жавобгар бўлган бошқа фуқаролар томонидан уй-жой вайрон қилинса
ёки унга путур етказилса, ижарага берувчининг талабига биноан суд
тартибида бекор қилиниши мумкин.
Уй-жойни ижарага бериш шарт номаси:
агар уй-жой доимий яшаш учун яроқли бўлмай қолса, шунингдек
авария ҳолатига келиб қолса;
уй-жой тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа
ҳолларда шартномадаги исталган тарафнинг талабига биноан суд
тартибида бекор қилиниши мумкин.
Агар уй-жойни ижарага олувчи ёки хатти-ҳаракатлари учун ижа-
рага олувчи жавобгар бўлган бошқа фуқаролар уй-жойдан унинг
вазифасига биноан фойдаланмасалар ёхуд мунтазам равишда
қўшниларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини бузсалар, ижарага
берувчи ижарага олувчини қоидабузарликларга барҳам бериш зарур-
лиги тўғрисида огоҳлантириши мумкин.
Агар ижарага олувчи ёки хатти-ҳаракатлари учун ижарага олувчи
жавобгар бўлган бошқа фуқаролар огоҳлантириш олганлардан кейин
Do'stlaringiz bilan baham: |