Збекистон республикасининг


-модда. Текин фойдаланишга топширилаётган ашёга учинчи


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet245/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   241   242   243   244   245   246   247   248   ...   505
622-модда. Текин фойдаланишга топширилаётган ашёга учинчи 
шахсларнинг ҳуқуқи
Ашёнинг текин фойдаланишга топширилиши бу ашёга учинчи 
шахсларнинг ҳуқуқларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос 
бўлмайди.
Текин фойдаланиш шарт номасини тузишда ссуда берувчи бу ашёга 
учинчи шахсларнинг барча ҳуқуқлари (сервитут, гаров ҳуқуқи ва 
бошқалар) тўғрисида ссуда олувчини огоҳлантириши шарт. Бу маж-
буриятни бажармаслик ссуда олувчига шарт номани бекор қилиш ва 
ҳақиқий зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқини беради.
7. Шарҳланётган модданинг қоидаси кўрсатилган ном билан 
қонунчиликда илк маротаба ишлатилган. У ашёнинг текин фойдаланишга 
тақдим этилаётганида учинчи шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга 


452
қаратилган. Бу каби ҳаракат уларнинг ҳуқуқларини ўзгартиришга ёки 
тугатишга олиб келмаслиги керак (масалан, ўзганинг ер участкасидан 
чекланган тарзда фойдаланиш (сервитут) — Ўзбекистон Республикаси 
Фуқаролик Кодексининг 173-моддаси, гаров ҳуқуқи — Ўзбекистон Респуб-
ликаси Фуқаролик Кодексининг 264-моддаси).
Айни пайтда ссуда берувчи ссуда олувчини текин фойдаланишга 
берилаётган ашёга учинчи шахсларнинг ҳар қандай ҳуқуқи тўғрисида 
огоҳлантириши лозим. Ссуда берувчи ссуда олувчини тақдим этилган 
ашёга мавжуд ҳуқуқлар тўғрисида огоҳлантирмаган тақдирда, ссуда 
олувчи нафақат шарт номанинг бекор қилинишини балки, реал зарарнинг 
қопланишини ҳам талаб қилишга ҳақли.
623-модда. Ссуда олувчининг ашёни сақлаш мажбуриятлари
Ссуда олувчи текин фойдаланиш учун олинган ашёни соз ҳолатда 
сақлаши шарт. Агар шарт номада бошқача тартиб назарда тутилган 
бўлмаса, ссуда олувчи ашёни жорий ва капитал таъмирлаши ва уни 
сақлаш билан боғлиқ ҳамма харажатларни тўлаши шарт.
Ссуда олувчига қабул қилиб олинган ашёни соз ҳолатда тутиш, яъни, 
биринчидан нафақат жорий, балки капитал таъмирлаш ишларини амалга 
ошириш, иккинчидан, уни сақлаш бўйича барча харажатларни тўлаш 
мажбурияти юкланади. Шу ўринда мазкур норманинг диспозитив эка-
нини таъкидлаш лозим: мазкур қоида шарт номада бошқа ҳол назарда 
тутилмаган тақдирдагина қўлланилиши мумкин.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   241   242   243   244   245   246   247   248   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling