453
бўлса ҳам, ашёнинг тасодифан нобуд бўлиш ёки тасодифан бузилиш
хавфи унинг зиммасида бўлади.
1. Мазкур қоидаларни Фуқаролик Кодекси иккинчи бўлимининг уму-
мий қоидаларидан бири — «Мулк хуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар»ни
ҳисобга олган ҳолда қўллаш керак. Ўзбекистон Респуб ликаси Фуқаролик
Кодексининг 175-моддасига асосан мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиш
ёки бузилиш хавфи, агар қонун ҳужжатларида ёки шарт номада бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, мол-мулк эгасининг зиммасидадир.
2. Умумий қоидадан истисно ҳам, шарҳланаётган моддада қайд этил-
ган. Унда кўрсатилган уч вазиятда мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиш
ёки бузилиш хавфига мулк эгаси эмас ссуда олувчи жавоб беради. Бу
унинг тақдим этилган ашёдан шарт нома шартларига тўғри келмайдиган
тарзда фойдаланган бўлса ёки ашёнинг мақсадига зид равишда ишлатган
бўлса, ёхуд ссуда берувчининг розилигисиз ашёни учинчи шахсга берган,
ёки шароитга кўра ўз ашёсини қурбон қилиб, унинг нобуд бўлиши ёки
бузилишининг олдини олган бўлса, қўлланилиши мумкин.
625-модда. Ашёдан фойдаланиш натижасида учинчи шахсга
етказилган зарар учун жавобгарлик
Ссуда берувчи ашёдан фойдаланиш натижасида учинчи шахсга
Do'stlaringiz bilan baham: