Збекистон республикасининг


-модда. Текин фойдаланиш шарт номасидан воз кечиш


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet249/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   505
628-модда. Текин фойдаланиш шарт номасидан воз кечиш
Агар ашёдан текин фойдаланиш муддати шарт номада белгилаб 
қўйилган бўлмаса ва шарт номада хабар қилишнинг бошқа муддати 
назарда тутилмаган бўлса, ҳар қайси тараф иккинчи тарафни бир ой 
олдин хабардор қилиб, шарт номадан хоҳлаган пайтда воз кечишга ҳақли.
Агар текин фойдаланиш шарт номасида бошқача тартиб назарда 
тутилган бўлмаса, ссуда олувчи муддати кўрсатиб тузилган шарт-
номадан ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган тартибда 
ҳар қачон воз кечишга ҳақли.
1. Шарҳланаётган модда иккала нормасининг ҳам диспозитивлигини 
ҳисобга олган ҳолда, ҳар икки тараф шарт номанинг амал қилишини 
тугатишга хақли.
2. Шартнома муддат кўрсатилмасдан тузилган бўлса, тарафлар истал-
ган вақтда иккинчи тарафни бу ҳақида огоҳлантириб, шарт номадан воз 
кечиши мумкин. Ссуда олувчи ҳам, гарчи шарт номанинг амал қилиш 
муддати белгиланган бўлса, муддатидан олдин юқоридаги тартибда 
шарт номадан воз кечиш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолатда ссуда берувчига 
бир ойдан кеч бўлмаган муддатда олдиндан хабар юборилиши керак.
629-модда. Текин фойдаланиш шарт номасидаги
тарафларнинг ўзгариши
Ссуда берувчи ашёни бошқа шахсга беришга ёки уни ҳақ эвазига 
фойдаланиш учун учинчи шахсга топширишга ҳақли. Бунда аввал 
тузилган текин фойдаланиш шарт номаси бўйича ҳуқуқлар янги 
мулкдор ёки фойдаланувчига ўтади, унинг ашёга нисбатан ҳуқуқлари 
қаторига ссуда олувчининг ҳуқуқлари қўшилади.


457
Ссуда берувчи фуқаро вафот этган ёхуд ссуда берувчи юридик шахс 
қайта ташкил этилган ёки тугатилган тақдирда текин фойдаланиш 
шарт номаси бўйича уларнинг ҳуқуқ ва бурчлари меросхўрга ёки 
бошқа ҳуқуқий ворисга ёхуд ашёга мулк ҳуқуқи ёки ашёни текин 

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling