Збекистон республикасининг


камчиликлари учун жавобгарлик


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet244/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   240   241   242   243   244   245   246   247   ...   505
камчиликлари учун жавобгарлик
Ссуда берувчи текин фойдаланиш шарт номасини тузиш пайтида 
қасддан ёки қўпол эҳтиётсизлик билан ашёнинг камчиликларини 
айтиб қўймаган бўлса, бу камчиликлар учун жавоб беради.
Бундай камчиликларни аниқлаганида ссуда олувчи ўз хоҳишига 
қараб, ссуда берувчидан ашёдаги камчиликларни текин бартараф 
этишни ёки ашёнинг камчиликларини бартараф этишга қилинган 
харажатларни қоплашни ёхуд текин фойдаланиш шарт номасини 
муддатидан олдин бекор қилиб, ҳақиқий зарарни қоплашни талаб 
қилишга ҳақли.
Ссуда олувчининг талабларидан ёки унинг ашёдаги камчили-
кларни ссуда берувчининг ҳисобидан бартараф этиш ниятидан 
хабардор қилинган ссуда берувчи бузуқ ашёни кечиктирмасдан 
тегишли ҳолатдаги худди шундай ашё билан алмаштириши мум-
кин.
Ашёнинг текин фойдаланиш шарт номасини тузиш вақтида 
кўрсатиб ўтилган ёки ссуда олувчига олдиндан маълум бўлган ёхуд 
у ашёни кўздан кечириш ёки шарт нома тузиш ёхуд ашёни топшириш 
вақтида унинг созлигини текшириш чоғида аниқлаши лозим бўлган 
камчиликлари учун ссуда берувчи жавобгар бўлмайди.
1. Ссуда берувчи атайин ёки қўпол эхтиётсизлик натижасида шарт-
номанинг тузилиш вақтида айтиб ўтилмаган ҳолатлардагина нарсанинг 
камчиликларига жавоб беради. Бошқа ҳолатларда жавобгарлик юзага 
келмайди.
Шартнома тузилаётган вақтда билмаган камчиликлар учун ссуда 
берувчи ижарага берувчидан фарқли равишда жавобгарликка тортилмайди 
(Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 542-моддасининг 
биринчи қисмига қаранг).
Ссуда олувчи ссуда берувчи жавобгар бўлган камчиликларни аниқласа, 
ўз хоҳишига қараб қуйидагиларни талаб қилишга хақли:
уларнинг текинга бартараф этилиши;
ўзининг камчиликларни баратараф этишга кетган харажатларини 
қоплашни;


451
шарт номанинг муддатдан олдин бекор қилинишини ва у томондан 
кўрилган реал зарарнинг қопланишини.
Ссуда олувчи томонидан нарса камчиликларининг аниқланиши унга 
уч оқибатдан бирини танлаш имконини беради. Шу ўринда уларнинг 
биринчиси — ссуда берувчи томонидан ашёдаги камчиликларнинг текин 
бартараф этилишини ўзининг ҳуқуқий табиатига кўра жавобгарлик 
ҳисобланмаслигини таъкидлаш жоиз.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 621-моддаси, 
3-қисми ссуда берувчига бузуқ ашёни кечиктирмасдан тегишли ҳолатдаги 
худди шундай ашё билан алмаштириш имконини беради.
2. Шарҳланаётган модданинг 3 ва 4 қисмларида ссуда берувчининг 
фойдаланишга тақдим этилган нарсанинг камчиликлари учун жавоб-
гарликдан озод қилиниш ҳоллари санаб ўтилган. Бу у томонидан ашёни 
дарҳол алмаштириш ҳоллари (ссуда олувчининг талаблари ҳақида 
огоҳлантирилгандан кейин), шунингдек, нарсанинг камчиликлари шарт-
нома тузишда айтиб ўтилган ёки ссуда олувчига маълум бўлган, ёки 
ссуда олувчи томонидан шарҳланаётган моддада белгиланган тартибда 
(шарт нома тузиш ёки ашёнинг тақдим этилишида ашёни кўриб чиқиш 
ёки унинг носозлигини текшириш) аниқланган вазиятлар бўлиши мум-
кин.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   240   241   242   243   244   245   246   247   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling