Збекистон республикасининг
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тижорат ташкилоти ўз муассиси, иштирокчиси (акциядори), раҳбари, ўз бошқарув ёки назорат органларининг аъзоси бўлган шахсга ашёни текин фойдаланишга беришга ҳақли эмас.
618-модда. Ссуда берувчи
Ашёни текин фойдаланишга бериш ҳуқуқига унинг мулкдори ва қонун ёки мулкдор томонидан ваколат берилган бошқа шахслар эга бўлади. 447 Тижорат ташкилоти ўз муассиси, иштирокчиси (акциядори), раҳбари, ўз бошқарув ёки назорат органларининг аъзоси бўлган шахсга ашёни текин фойдаланишга беришга ҳақли эмас. 1. Шарҳланаётган модда тарафларнинг бирига махсус тааллуқли бўлган нормаларни алоҳида ажратади. Мулкдорнинг нарсани бошқа шахсга бериш ҳуқуқи унинг ўзига тегишли ваколатдир. У ўз мулкини тасарруф этиш ҳуқуқини амалга оширишни хусусий кўринишини ўзида ифодалайди (Ўзбекистон Респуб- ликаси Фуқаролик Кодексининг 164-моддаси). Бундай ҳуқуққа қонун ёки мулкдор томонидан ваколат берилган шахслар ҳам эга бўладилар. Мулкдор розилиги билан ҳаракат қилувчи шахсга келадиган бўлсак, бундай ҳуқуқ ишончнома бериш ёки бошқа қандайдир келишувнинг амалга оширилиши натижасида қўлга киритилиши мумкин. 2. Ўзбекистон Републикаси Уй-жой Кодексининг 88-моддасига асосан арендага олувчи арендага берувчининг розилиги билан арендага берилган турар жойни иккиламчи арендага (ижарага) беришга ва аренда шарт номаси бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга ўтказишга (қайта ижара), арендага берилган турар жойни текин фойдаланишга беришга ҳақлидир. Бундай ҳолларда арендага олувчи арендага берувчи олдида шарт нома бўйича жавобгар бўлиб қолади. Қолаверса, текин фойдаланиш шарт номаси муддати ижара шарт номаси муддатидан узоқроқ муддатга тузилиши мумкин эмас. «Гаров тўғрисидаги» Ўзбекистон Републикасининг янги таҳрирдаги Қонунининг 21-модда, 3-қисми, учинчи хатбошиси гаровга олувчининг розилиги билан гаров нарсасини бошқа шахсга бериш, уни ижарага ёки бепул фойдаланиш учун бошқа шахсга топшириш ёхуд уни бошқача тарзда тасарруф этишга рухсат беради. 3. Алоҳида ҳолларда қонун баъзи чекловларни киритган ҳолда шахсга мулкни текинга фойдаланишга рухсат беради. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 184-моддасига асосан васий васийлик органларининг аввалдан берилган рухсатисиз бундай келишувларни амалга оширишга хаққи йўқ. Тижорат ташкилотларига мулкни шарҳланаётган моддада келтирилган шахсларга текин фойдаланишга топширишни тақиқлашдан мақсад, бу шахсларнинг тижорат ташкилотлари билан ўзаро муносабатларда суи- 448 стеъмол ҳолатларининг олдини олишдан иборат. Агар бундай ҳаракатлар содир этилса, улар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 116-моддасига асосан қонун ҳужжатларига мувофиқ келмайдиган битим деб топилиб, ўз-ўзидан ҳақиқий саналмайди. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling