Збекистон республикасининг


-модда. Уй-жойни ижарага берувчининг мажбуриятлари


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet227/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   505
605-модда. Уй-жойни ижарага берувчининг мажбуриятлари
Ижарага берувчи ижарага олувчига доимий яшаш учун яроқли 
бўш уй-жойни бериши лозим.
Ижарага берувчи ижарага берилган турар жой жойлашган уйдан 
тегишли даражада фойдаланишни амалга ошириши, ижарага олув-
чига ҳақ эвазига зарур коммунал хизмат кўрсатиши ёки хизмат 
кўрсатилишини таъминлаши, кўп квартирали уйнинг умумий фой-
даланиладиган мол-мулки ва турар жой биносида жойлашган коммунал 
хизмат кўрсатиш қурилмалари таъмирланишини таъминлаши лозим.
1. Шарҳланаётган моддада ижарага берувчининг турар жойни ижа-
рага бериш шарт номаси бўйича асосий мажбуриятлари санаб ўтилган. 
Шарҳланаётган модданинг биринчи қисмида «Ижарага берувчи ижарага 
олувчига доимий яшашга лойиқ ҳолатда бўлган, эркин турар жойни 
тақдим этишга мажбур». Шундай қилиб, қонун чиқарувчи турар жойнинг 
тақдим қилиниш вақтида, унда нафақат бошқа фуқаролар, жумладан 
жой эгаси истиқомат қилиши, ҳаттоки унинг хуқуқий жиҳатдан эркин 
бўлиши, яъни гаровга қўйилмаган, таъқиқ ёки бошқа муаммога эга 
бўлмаслиги кераклигини кўзда тутган. Унда яшашга лойиқ ҳолат деб 


417
қўйидаги назарда тутилади. Биринчидан, у ташқи муҳитдан ўралган 
бўлиши керак; иккинчидан, унинг санитар ва техник созлик даражаси 
унда доимий яшаш имконини берадиган бўлиши керак.
2. Тарафлар шарт нома тузишда турар жой учун тўлов миқдорини 
белгилашади, шунингдек, унга коммунал тўловлар кириш-кирмасли-
гини келишиб олишади. Агар шарт номада бу ҳол назарда тутилмаса, бу 
тўловларни ким, қай тартибда бажариши кўрсатилади.
Ижарага берувчининг муниципиал, идоравий уй-жой фонди ва 
мақсадли коммунал уй-жой фондининг турар жойларини вақтинчалик 
фойдаланишга бериш шарт номаси бўйича асосий мажбуриятлари худди 
шу тартибда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой Кодексининг 49-модда-
сида кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой Кодексининг 62-моддасига биноан 
ижарага берилган турар жойни капитал таъмирлаш, агар шу турар жойни 
ижарага бериш шарт номасида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, 
ижарага берувчининг мажбуриятига киради.
Ижарага берилган турар жойни ижарага олувчининг розилигисиз 
қайта қуришга, ўзгартиришга, агар бундай қайта қуриш ва ўзгартириш 
уй-жойдан фойдаланиш шароитларини тубдан ўзгартирса, йўл қўйилмайди.
Ижарага берувчининг турар-жойни ижарага бериш жараёнидаги маж-
буриятларига тўхталадиган бўлсак, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой 
Кодексининг 87-моддасига асосан, арендага берувчи турар жойни арендага 
олувчига яшаш учун яроқли ҳолатда ҳамда ушбу Кодекснинг 9-модда-
сига биноан турар жойларга нисбатан қўйиладиган талабларга жавоб 
берадиган ҳолатда арендага бериши шарт.
Арендага берувчи арендага берилаётган турар жойнинг муҳандислик 
қурилмалари ва конструкцияларидаги шарт нома тузилаётган пайтда 
аниқланган ёки аниқланмаган барча нуқсонлар, носозликлар учун жавоб-
гар бўлади.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling