Збекистон республикасининг


-модда. Уй-жойни ижарага бериш шарт номасининг объекти


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet224/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   505
602-модда. Уй-жойни ижарага бериш шарт номасининг объекти
Доимий яшаш учун яроқли бўлган алоҳида уй-жой (квартира, 
уй, квартиранинг ёки уйнинг бир қисми) уй-жойни ижарага бериш 
шарт номасининг объекти бўлиши мумкин.
Уй-жойнинг яшаш учун яроқлилиги уй-жой тўғрисидаги қонун 
ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади.
Кўп квартирали уйдаги уй-жойни ижарага олган шахс ундан 
фойдаланиш билан бир қаторда ушбу Кодекснинг 211-моддасида 
кўрсатилган мол-мулкдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.
1. Турар жой — кўчмас мулкнинг муҳим турларидан биридир. 
Турар жой муаммоларини ҳал қилишда инсоннинг уй-жойга бўлган 
эҳтиёжини қондирадиган объектга — моддий неъматга мулк ҳуқуқи 
кимга тегишли эканлигини юридик аниқлаш муҳим масалалардан 
саналади. Бундай неъматлар қаторига турар жойлар ҳам киради, лекин 
Фуқаролик Кодексининг 83-моддасида у кўчмас мулкнинг тури сифатида 
қайд этилмаган.
Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой Кодексида «турар жой» тушун-
часи қўлланилган. Бу атама Уй-жой Кодексининг 11-моддаси — турар 
жойга бўлган мулк ҳуқуқида ўз ифодасини топган. Турар жойга бўлган мулк 
ҳуқуқи муддатсиз бўлиб, фуқаролар ва юридик шахсларнинг, давлатнинг 
ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаган 
ҳолда шахснинг ўзига тегишли турар жойга ўз хоҳиши ва манфаатларига 
кўра эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунинг-
дек ўзининг мулк ҳуқуқи бузилишини бартараф этишни талаб қилиш 
ҳуқуқидан иборатдир. Турар жойларнинг кўринишини ўзгартиришга, 
уларни қайта қуриш ёки бузишга маҳаллий давлат ҳокимияти органла-
рининг тегишли рухсатномаси бўлган тақдирда йўл қўйилади.
Шуни ҳам қайд этиш керакки, Ўзбекистон Республикасининг Конституция-
сида ҳам «турар жой» тушунчаси — турар жой дахлсизлиги (27-м.) сифа-
тида қўлланилган. Конституцияда қўлланилган «турар жой» тушунчаси 
бошқа турар жой тушунчаларига қараганда кенгроқ бўлиб, ижтимоий-
сиёсий аҳамият касб этади.
Турар жой сифатида, масалан фақат ижара шарт номасининг объекти 
бўлувчи биногина ҳисобланмайди.


409
Шундай қилиб, турар жой — қандайдир юридик аломатларга эга 
бўлмаган ижтимоий-иқтисодий категория бўлмай, инсоннинг яшаш 
учун муҳим эҳтиёжини қаноатлантиришга қаратилган объектдир. Турар 
жойни турар жой биноларини алоҳида турларини бирлаштирувчи, умум-
лаштирувчи тушунча сифатида ҳам қараш мумкин, бунда турар жой 
биноси — муайян уй-жой ва фуқаролик ҳуқуқи объекти бўлса, улар 
қонунда ўз нормаларига эга.
2. Турар жой бинолари улар қурилган ер билан узвий бирга бўлиб, 
бинолар ва иморатлар орқали боғлиқдир. Улар ўрнатилган санитария, 
ёнғин хавфсизлиги, шаҳарсозлик ва техник талабларга жавоб бериши 
шарт. Турар жой ҳар доим фуқаронинг яшаш жойи билан боғлиқ бўлиб, 
фуқаро бу жойда доимий ёки вақтинча яшаши мумкин. Демак, айни 
пайтда кишилар яшаши учун мўлжалланган бўлади.
Уй-жой Кодексида (9-модда, 1-қисм) турар жойга қуйидагича таъриф 
берилган: фуқароларнинг доимий яшашига мўлжалланган, белгиланган 
санитария, ёнғинга қарши, техник талабларга жавоб берадиган, шунингдек 
белгиланган тартибда махсус уйлар (ётоқхоналар, вақтинчалик уй-жой 
фонди уйлари, ногиронлар, фахрийлар, ёлғиз қариялар учун интернат-
уйлар, шунингдек болалар уйлари ва бошқа махсус мақсадли уйлар) 
сифатида фойдаланишга мўлжалланган жойлар турар жой деб ҳисобланади.
Турар жой кўчмас мулк ҳисобланади.
Шарҳланаётган модданинг 3-қисми Ўзбекистон Республикаси 
Фуқаролик Кодексининг 211-моддасига ҳавола қилади (унинг шарҳига 
қаранг). Бу моддада кўп квартирали уйлардаги квартира мулкдорига 
квартиранинг ўзи, қўшимча конструкциялари, механик, электрик, 
санитар-техник ва квартира ичи ёки ташқарисидаги бирдан ортиқ 
квартираларга хизмат кўрсатувчи мосламалар тегишли бўлиши 
таъкидланган.
Квартира мулкдори ўзининг умум фойдаланиш майдонлари ва 
қурилмаларига нисбатан ҳуқуқларини бошқа шахсларга ўтказиб беришга, 
шунингдек бу улушни квартира мулки сифатида бериш ва бошқа бегона-
лаштириш ҳаракатларини содир этишга ҳақли эмас.
Уй-жой Кодексининг 10-моддасига кўра турар жойларга қуйидагилар 
киради: уйлар, кўп квартирали уйлардаги квартиралар, бошқа иморат-
лардаги яшаш учун мўлжалланган хоналар ва ўзга турар жойлар.


410
Кўп квартирали уйлардаги турар жойларни саноат эҳтиёжлари учун 
ишлатиш, ижара ёки арендага бериш ман этилади. Кўп квартирали 
уйдаги турар жойга бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотларни 
ушбу жой яшаш учун мўлжалланмаган жойлар туркумига белгиланган 
тартибда ўтказилганидан кейингина жойлаштириш мумкин (Уй-жой 
Кодексининг 9-м.).
Фуқароларга турар жой ижараси шарт номасига кўра берилган уй-жой 
санитар, енгин хавфсизлиги, шахарсозлик ва техник талабларга ҳамда 
яшаш учун яроқли бўлиши керак.
3. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмига кўра, турар жойнинг яроқлилиги 
уй-жой қонунчилиги билан ўрнатилган нормалар асосида ( қаранг, ВМ 2000 й. 
20 январда 18-сон қарори билан тасдиқланган «Уйлар ва турар жойларни 
турар жой фондига киритиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3-Иловаси); 
(Адлия вазирилиги томонидан 1999 йил 1 февралда 616 сон билан рўйхатга 
олинган, КХКВ томонидан тасдиқланган «Уй-жой фондининг техник эксплуа-
татцияси қоидалари ва нормалари»нинг 3, 1 банд) белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой Кодексининг 21-моддасига кўра, 
уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни сақлаш устидан давлат назорати, 
шунингдек норматив-техник талабларга турар жойлардан фойдаланиш ва 
сақлаш талабларига жавоб беришни давлат хокимияти органлари ҳамда 
махаллий хокимият органлари томонидан амалга оширилади.
Муниципал, идоравий уй-жой фондининг ва аниқ мақсадли коммунал 
уй-жой фондининг уйлардаги доимий яшаш учун яроқли бўлган алохида 
турар жой (уй, квартира) турар жойни ижарага бериш шарт номаси обекти 
бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой Кодексининг 35-моддасига кўра, 
хонанинг бир қисми ёки битта умумий кириш жойи орқали бошқа хона 
билан боғланган хоналар туташ хоналар, шунингдек ёрдамчи хоналар 
(ошхона, йўлак, ҳужра ва шу кабилар) ижара шарт номасининг мустақил 
объекти бўла олмайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 28 июн-
даги 325-сонли қарори билан тасдиқланган «Турар жойларни ва уй атро-
фидаги ерларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидалари» тўғрисидаги 
Низомнинг 15–16-бандига кўра, бир ёки бир неча хонадан иборат атрофи 
ўраб олинган турар жой, квартира ижара шарт номаси асосида берилиши 


411
мумкин (15-б.), шунингдек хона ёки хонанинг бир қисми бошқа хона билан 
умумий кириш жойи орқали боғланган хоналар ҳам ижара шарт номасининг 
мустақил предмети бўлиб ҳисобланади (бирлашган хоналар (16-б.)).
Ижарачига берилган турар жойдаги шароит даражаси мазкур аҳоли 
пункти шароитидан, хусусан, сув қувурлари, канализация, марказий иси-
тиш тизимига, газ билан уланганлик даражасидан келиб чиқиб аниқланади.
Фуқароларга ижарага бериладиган хусусий уй-жой фондидаги турар 
жойлар бу каби юқори талабларга жавоб бериши шарт эмас. У маълум 
шароитларга жавоб бера олмаслиги мумкин, лекин санитар ва техник 
талабларга мос бўлиши керак.
4. Кўп квартирали уйларда турар жойлар фуқароларга давлат уй-жой 
фондидаги уйларни ижарага олиш ҳамда шундай уйлардаги хусусий-
лаштирилган уйлар мулкдорлари томонидан ижара асосида берилиши 
мумкин. Кўп квартирали уйларда турар жойлардан фойдаланиш бир 
қатор ўзига хос хусусиятларга эга.
Кўп квартирали уйдан турар жой ижарага олган фуқаро уй билан 
бир қаторда ўрнатилган қоида бўйича шу уйнинг умумий жойлари (шу 
уйнинг умумий жойларини, таянч ва тўсиқ конструкциялар, квартиралар 
оралиғидаги иҳоталанган (ўралма) пиллапоялар, зинапоялар, лифтлар, 
лифтнинг шахталари ва бошқа шахталар, даҳлизлар, техник қаватлар, 
ертўлалар, чердаклар ва томлар, уй ичидаги муҳандислик тармоқлари 
ва коммуникациялари, жойлар ташқарисида ёки ичида жойлашган ва 
биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санита-
рия-техника ускуналари ва қурилмалари ҳамда бошқа ускуналар ва 
қурилмаларни ўз ичига олган умумий мол-мулк) дан фойдаланса бўлади 
(Қаранг, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 211-моддаси, 
Вазирлар маҳкамасининг 1994 йил 28 июндаги 325-сонли қарори билан 
тасдиқланган «Турар жойларни ва уй атрофидаги ерларни сақлаш ва 
улардан фойдаланиш қоидалари»).

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling