Збекистон республикасининг


-модда. Аниқ мақсадга қаратилган коммунал уй-жой


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet223/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   505
601-модда. Аниқ мақсадга қаратилган коммунал уй-жой
фондидаги уй-жойни ижарага бериш шарт номаси
Аниқ мақсадга қаратилган коммунал уй-жой фондидаги уй-жойлар 
фуқароларга уй-жойни ижарага бериш шарт номасига биноан берилади. 
Уй-жойни ижарага беришнинг бундай шарт номаси бўйича ижарага 
олувчи билан бирга яшайдиган унинг оила аъзолари уй-жойни ижа-
рага бериш шарт номаси бўйича барча ҳуқуқлардан ижарага олувчи 
билан тенг фойдаланадилар ва барча мажбуриятларни бажарадилар.
Ижарага олувчи ва унинг оила аъзоларининг талабига биноан 
шарт нома оила аъзоларининг биттаси билан тузилиши мумкин. 
Ижарага олувчи вафот этган ёки уй-жойдан чиқиб кетган тақдирда, 
шарт нома уй-жойда яшаб турган оила аъзоларининг бири билан 
тузилади. 
Аниқ мақсадга қаратилган коммунал уй-жой фондидаги уй-жойни 
ижарага бериш шарт номаси уй-жой тўғрисидаги қонун ҳужжатларида 
назарда тутилган асослар, шартлар ва тартибда тузилади. Бун-
дай шарт номага нисбатан ушбу Кодекс 603, 604, 607, 609, 610-мод-
даларининг, шунингдек 613-модда биринчи, иккинчи ва учинчи 
қисмларининг қоидалари қўлланади. Ушбу Кодекснинг бошқа 
қоидалари, агар уй-жой тўғрисидаги қонун ҳужжатларида бошқача 
тартиб назарда тутилган бўлмаса, аниқ мақсадга қаратилган ком-
мунал уй-жой фондидаги уй-жойни ижарага бериш шарт номасига 
нисбатан қўлланади.
1. Шарҳланаётган модда аниқ мақсадга қаратилган коммунал уй-жой 
фондидаги уй-жойни ижарага бериш шарт номасига бағишланган. 
Қонунчилик уй-жойни фуқароларга аниқ мақсадга қаратилган коммунал 
уй-жой фондидаги уй-жойни ижарага бериш шарт номасида алоҳида тартиб 
ва шартлар ўрнатган, яшаш шароитини яхшилашга муҳтож бўлганларга 
имтиёзли асосдаги уй-жойлар билан таъминланади.
Аниқ мақсадга қаратилган коммунал уй-жой фондидаги уй-жойни 
ижарага бериш шарт номаси тўлиқроқ Ўзбекистон Республикасининг 


399
Уй-жой Кодекси, шунингдек Фуқаролик Кодексининг қоидаларини 
аниқлаштирилувчи бошқа нормалар билан тартибга солинади. Уй-жой 
Кодексининг 40-моддасига кўра, аниқ мақсадли коммунал уй-жой фонди-
дан турар жой олиш ҳуқуқига уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож ва 
турар жой олиш учун ҳисобда турган ижтимоий жиҳатдан ҳимояланмаган, 
кам таъминланган фуқаролар эгадирлар.
Хусусийлаштириш ҳуқуқисиз ижарага бериладиган мақсадли ком-
мунал уй-жой фонди, давлат хокимияти идоралари томонидан жойлар-
даги ишга лаёқатсизлар, ёлғизлар, қариялар, нафақахўрлар ва уларнинг 
оила аъзолари, янги тузилган кам таъминланган ёш оилалар, бошқа 
кам таъминланган фуқаролар учун, жон бошига ўртача ойлик даромади 
энг кам иш ҳақидан паст бўлган тақдирда ташкил этилади, уларнинг 
рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 
(Вазирлар Маҳкамасисининг 1994 йил 28 июндаги 325-сонли қарори 
билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси коммунал уй-жой фонди 
тўғрисида»ги Низом) аниқланади, улар қуйидагилар:
B
Улуғ Ватан уруши қатнашчилари ва байналмилалчи жангчилар.
B
Офицерлар ва муддатдан ташқари хизматдан заҳирага бўшатилган 
ёки истеъфога чиққан ҳарбий хизматчилар.
B
Касалликнинг оғир шаклларига чалинган фуқаролар, Ўзбекистон 
Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган рўйхат бўйича.
B
16 ёшгача ва ундан зиёд болалари бўлган кўп болали оилалар.
B
Васийликка олинмаган 16 ёшга етган ғирт етим болалар.
B
Fирт етим болаларни васийликка олган оилалар.
B
Уч ва ундан зиёд меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари бўлган, 
боқувчисини йўқотган оилалар.
B
Ишламайдиган I ва II гуруҳ, ногиронлар.
B
Кексайиб қолган ёлғиз пенсионерлар.
B
Болаликдан ногирон бўлиб қолган 16 ёшгача ёки болаликдан I ва 
II гуруҳ ногирон бўлиб қолган болалари бўлган оилалар.
B
Биринчи марта қурилган ёш оилалар, агар улар яшаб турган жойда 
икки томонлама турар жой шароитларини яхшилашга мухтож деб топил-
салар.
Уй-жойга муҳтож етим болалар, ота-она қарамоғида бўлмаган болаларга 
коммунал уй-жой фондидаги уй-жой билан қонун ҳужжатларига биноан 


400
таъминланади (Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
02.08.2010 йилги 164-сонли қарори билан тасдиқланган «Етим болалар 
ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан 
таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Низомга 1-Илова).
Аниқ мақсадга қаратилган коммунал уй-жой фондидаги уй-жой 
фуқароларга ижтимоий нормаларда ўрнатилган меъёрда ер майдони 
берилади.
Уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси ҳақида Уй-жой Кодекси-
нинг 42-моддасида айтилган. Уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тош-
кент шаҳар ҳокимликлари томонидан бир киши ҳисобига ўн олти квад-
рат метрдан кам бўлмаган умумий майдон ҳажмида, кресло-аравачада 
ҳаракатланадиган ногиронлар учун эса — йигирма уч квадрат метрдан 
кам бўлмаган ҳажмда белгиланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 28 июндаги 325-сонли қарори 
билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси коммунал уй-жой фонди 
тўғрисида»ги Низомнинг 4-қисмига кўра, коммунал уй-жой фондидаги 
уй-жойни ижарага олувчи Ўзбекистон Республикаси Уй-жой Кодексида 
ўрнатилган нормалар бўйича бир кишига 9 квадрат метрдан кам бўлмаган 
миқдорда белгиланади.
Алоҳида тоифадаги фуқароларга меъёрдан хона шаклидаги ортиқча 
уй-жой майдони ёки 10 метр квадрат қўшимча яшаш майдони берилади.
Уй-жойга муҳтож, шунингдек уй-жой шароитларини яхшилашга 
муҳтож бўлган фуқаролар ҳокимият томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 
1994 йил 28 июндаги 325-сонли қарорининг 2-Иловасига кўра рўйхатга 
олинади.
Коммунал уй-жой фондидан уй-жой билан таъминланиш Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган рўйхатга 
кўра берилади.
Қуйидаги шахслар уй-жой майдони олиш учун навбат эгаллашлари 
мумкин:
B
ёши, касаллиги ёки ногиронлик бўйича пенсияга чиққанлар;
B
боқувчисини йўқотган оилалар учун;
B
Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафига ҳарбий хизматни 
ўташ учун кетганда;


401
B
чет элга ишга таклиф қилинганлар.
Туман (шаҳар) ҳокимияти томонидан қабул қилинган фуқароларнинг 
аризалари ҳисобга олиш ва тақсимлаш комиссияси томонидан олдинроқ 
кўриб чиқилади, қайсики аризачининг уй-жойи текширилиб, кузатув 
акти тузилгандан сўнг, рўйхатга олиш ёки олмаслик ҳақида ҳокимиятга 
таклиф беради, тегишли ҳокимият ўз навбатида қарор чиқаради.
Ҳокимиятнинг коммунал уй-жой фондидан уй-жой билан таъминлаш 
тўғрисидаги қарорига кўра, тегишли ҳокимият фуқарога уй-жойга кўчиб 
кириш учун ягона намунага эга бўлган ордер тақдим қилади.
Ордер фақатгина алоҳида бўш турган уй-жойга нисбатан берилиши 
мумкин.
Биринчилар қатори уй-жой билан авария ҳолатидаги уй-жойларда, 
ертўла, алоҳида жойларда, бир одамга 5 метр квадратдан кам яшаш май-
донига эга квартираларда яшаётган фуқаролар таъминланади.
Мақсадли коммунал уй-жой фондидаги уй-жойлардан фойдаланиш 
бир қатор юридик фактларга асосланади, улардан бири маъмурий ҳужжат 
(тегишли туман (шаҳар) ҳокимиятлари томонидан рўйхатга олиш ва 
уй-жой билан таъминлаш тўғрисидаги қарор ва ҳ.к.) ҳисобланади, бошқа 
юридик фактлар фуқаролик ҳуқуқий характер касб этади (уй-жой ижа-
раси шарт номаси).
Уй-жой ва уй атрофидаги ерлардан фойдаланиш тартиби, унинг мулк 
шаклидан қатъий назар Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 28 июндаги 
325-сонли қарори билан ўрнатилган Қоидаларга кўра амалга оширилади.
Муниципал уй-жой, корхонага тегишли уй-жой ва мақсадли комму-
нал уй-жой фондининг мулкдорлари, арендаторлари ва ижарачилари 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган 
намунавий шарт нома (контракт) асосида эксплуатация-таъмирлаш кор-
хоналари билан шарт нома (контракт) тузишади.
Коммунал уй-жой фондига хизмат кўрсатиш тегишли ҳокимиятга 
қарашли коммунал уй-жой фондига хизмат кўрсатувчи корхона томо-
нидан амалга оширилади.
Коммунал уй-жой фондига хизмат кўрсатувчи корхона унинг бутлиги 
ва тегишли тарзда фойдаланилаётганлигини таъминлайди, шунингдек 
фуқаролар томонидан уй-жой ҳамда ҳовли майдончасини тартибга биноан 
фойдаланилишини назорат қилади, мулкдор томонидан ўрнатилган тартиб 


402
бўйича ордер олган ижарачи билан уй-жой ижараси шарт номаси тузади 
ва унинг бажарилишини назорат қилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 28 июндаги 325-сонли қарори 
билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси коммунал уй-жой фонди 
тўғрисида»ги Низомнинг 4 бўлим 14 бандига кўра, коммунал уй-жой фон-
дига қарашли уй-жой мулкдор сифатида уй-жой фондига хизмат кўрсатиш 
ва таъмирлаш корхонаси ва шу уй-жойга эгалик қилиш ордери берилган 
фуқаро билан уй-жой ижараси шарт номасига кўра расмийлаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой Кодексининг 35-моддасига кўра, давлат 
уй-жой фондининг (бундан буён матнда муниципал, идоравий уй-жой фонди 
ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фонди деб юритилади) уйларидаги турар 
жойни ижарага бериш шарт номасига биноан бир тараф — турар жойнинг 
мулкдори ёки у ваколат берган шахс (ижарага берувчи) бошқа тараф (ижарага 
олувчи)га турар жойда яшаш учун уни ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдала-
нишга топшириш мажбуриятини олади. Ижара шарт номасида тарафларнинг 
ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда фуқаролик қонун ҳужжатларида назарда тутил-
ган бошқа шартлар белгилаб қўйилади. Ижара шарт номасида ижарага олувчи 
билан доимий яшаётган фуқаролар кўрсатилган бўлиши керак. Шарт номада 
ана шундай кўрсатмалар бўлмаган тақдирда, бундай шахсларни кўчириб 
киритиш фуқаролик қонун ҳужжатларида ва ушбу Кодекснинг 51-моддасида 
назарда тутилган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
2. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмига кўра, ижарага олувчи ва унинг 
оила аъзолари талабига биноан шарт нома оила аъзоларининг биттаси 
билан тузилиши мумкин. Ижарага олувчи вафот этган ёки уй-жойдан 
чиқиб кетган тақдирда, шарт нома уй-жойда яшаб турган оила аъзола-
рининг бири билан тузилади.
Бу қоида Ўзбекистон Республикаси Уй-жой Кодексининг 66-моддасида 
бошқачароқ кўринишда берилган, унда турар жой ижараси шарт номаси 
турар жойда яшайдиган вояга етган бирор оила аъзоси билан ҳам тузи-
лиши мумкин. Бундан ташқари нафақат ижарага олувчининг, балки у 
билан доимий яшаётган фуқароларнинг талаблари ҳам инобатга олинади.
3. Шарҳланаётган модданинг 3-қисми ҳаволаки характерга эга бўлиб, 
унга кўра аниқ мақсадга қаратилган коммунал уй-жой фондидаги уй-жойни 
ижарага бериш шарт номаси уй-жой тўғрисидаги қонун ҳужжатларида 
назарда тутилган асослар, шартлар ва тартибда тузилади.


403
Шарҳланаётган моддада қонунчилик томонидан аниқ мақсадга 
қаратилган коммунал уй-жой фондидаги уй-жойни ижарага бериш шарт-
номасига нисбатан қўлланиладиган моддалар аниқланган ва санаб ўтилган.
Уй-жойни ижарага бериш шарт номаси ёзма шаклда жойлардаги дав-
лат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари, муассасалари, ташкилот 
ёки ваколатли органлар билан қонун нормаларига кўра турар жойга эга 
бўлган фуқаролар ўртасида тузилади. Уй-жойни ижарага бериш шарт-
номасининг ёзма шаклда тузилмаслиги шарт номани ҳақиқий эмас деб 
топиш учун асос бўлади (Қаранг: Фуқаролик Кодексининг 114, 603-мод-
далари; Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 28 июндаги 325-сонли қарори 
билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси коммунал уй-жой фонди 
тўғрисида»ги Низомнинг 3, 4 бўлимлари).
Турар жой ижараси шарт номаси бўйича эгалланаётган турар жойга 
нисбатан мулк ҳуқуқининг бошқага ўтиши шарт номанинг ўзгартирилиши 
ёки бекор бўлишига олиб келмайди. Бунда янги мулкдор олдин тузилган 
турар жой ижараси шарт номаси шартларига кўра ижарачи бўлиб қолади.
Муниципал, идоравий уй-жой фондидаги ва мақсадли коммунал 
уй-жой фондидаги турар жойларда ижараси шарт номасининг намунавий 
қоидалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 
тасдиқланадиган низом асосида амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамаси 1994 йил 28 июндаги 325-сонли қарори билан 
тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси коммунал уй-жой фонди 
тўғрисида»ги Низомнинг 4-бўлим (12–24-бандлари)да турар жой ижа-
раси шарт номаси қоидалари ўрнатилган.
Муниципал, идоравий уй-жой фондидаги ва мақсадли коммунал уй-жой 
фондидаги турар жойлар ижараси шарт номасининг объекти бўлиб яшаш 
учун шароитга эга бўлган бўш уй-жойлар (уй-жой, квартира) ҳисобланади.
Алоҳида объектлар — хонанинг бир қисми ёки умумий кириш жойи 
бўлган хона (қўшилган хоналар), шунингдек қўшимча хона (ошхона, 
йўлак, омборхона ва ҳ.к.)лар турар жой ижараси шарт номасининг объекти 
бўла олмайди.
Кўп квартирали уйдан турар жой олган ижарачи турар жойдан фой-
даланиш билан бир қаторда ўрнатилган тартиб бўйича уйдаги умумий 
фойдаланиш жойлари (уйнинг умумий ҳажми, ташувчи ва ажратувчи 
конструкциялар, квартиралар орасидаги зинапоя майдонлари, зиналар, 


404
лифт, лифтнинг ёки бошқа нарсаларнинг шахталари, коридор, техник 
қаватлар, ертўла, чердак ва томлар, уй ичидаги муҳандислик ва комму-
никация тармоқлари, уй ичидаги ёки ташқарисидаги бир ва ундан ортиқ 
турар жойга хизмат кўрсатувчи механик, электр, санитар-техник ва бошқа 
асбоб ускуналар, шунингдек, кўп квартирали уйда кўчмас мулкка хизмат 
кўрсатишга мўлжалланган бошқа объектлар).
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой Кодексининг 36-моддасида уй-жой 
ижараси шарт номаси муддати аниқланган унга кўра, муниципал, идора-
вий уй-жой фонди ва мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги 
турар жойни ижарага бериш шарт номаси беш йилдан ортиқ бўлмаган 
муддатга тузилади. Агар шарт номада муддат кўрсатилмаган бўлса, у беш 
йилга тузилган деб ҳисобланади.
Бир йилгача муддатга тузилган турар жойни ижарага бериш (қисқа 
муддатли ижара) шарт номасига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг 
Фуқаролик Кодекси қоидалари қўлланилади.
Янги муддатга шарт нома тузишда ижарага олувчи имтиёзли ҳуқуққа 
эга бўлади.
Ижарага берувчи томонидан эътироз бўлмаган тақдирда, ижарага 
олувчи шарт нома муддати тугаганидан кейин ҳам турар жойдан фойда-
ланишни давом эттирса, шарт нома аввалги шартларда қайта тузилган 
деб ҳисобланади.
Давлат уй-жой фондидан ижарага берувчи, агар турар жойни ижарага 
бермасликка қарор қилган бўлса, бу ҳақда ижарага олувчини камида 
бир йил олдин хабардор этиб, янги муддатга шарт нома тузишдан воз 
кечиши мумкин, мақсадли коммунал уй-жой фонди бундан мустасно.
Агар турар жойни ижарага олиш шарт номаси муайян муддатга тузилган 
бўлса, ижарага олувчи шарт нома муддати тамом бўлгандан кейин коммунал 
уй-жой фондида яшаш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларни тақдим этганда 
шарт номани янгилаш ҳуқуқига эга бўлади. Ижарага берувчи томонидан бу 
ҳуқуққа ижарага олувчи шарт нома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган 
тақдирда суд орқали эътироз билдирилиши мумкин (Вазирлар Маҳкамасининг 
1994 йил 28 июндаги 325-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон 
Республикаси коммунал уй-жой фонди тўғрисида»ги Низомнинг 17-банди).
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой Кодексининг 50-моддасида ижа-
рачининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқланган, унга кўра муниципал, 


405
идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг 
уйларидаги турар жойни ижарага олувчи оила аъзолари ва ўзи билан 
доимий яшаётган фуқароларнинг турар жойни ижарага бериш шарт номаси 
шартларини бузганликлари учун ижарага берувчи олдида жавобгар бўлади.
Уй-жой Кодексининг 32-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида 
кўрсатилган шахслар турар жойни ижарага олувчининг оила аъзолари 
деб тан олинади.
Турар жойни ижарага бериш шарт номасига бошқа фуқароларни кири-
тиш муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал 
уй-жой фондининг уйларидаги турар жойни ижарага беришнинг наму-
навий шарт номаси тўғрисидаги низомларга мувофиқ амалга оширилади. 
Агар бошқа фуқароларнинг ижара шарт номасига киритилиши бу ерда 
яшаётганларнинг уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож деб тан оли-
нишига олиб келса, шунингдек мулк ҳуқуқи асосида турар жойи бўлган 
шахслар уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан кам бўлмаган 
майдонга эга бўлса, бундай фуқароларни ижарага бериш шарт номасига 
киритиш мумкин эмас. Оила таркибининг ўзгариши ижара шарт номаси 
тегишли қисмининг ўзгаришига олиб келади.
Ижарага олувчининг оила аъзолари ва у билан доимий яшаётган 
фуқаролар турар жойдан фойдаланишда ижарага олувчи билан тенг 
ҳуқуқларга эгадирлар.
Ижарага олувчининг вояга етган оила аъзолари ҳамда у билан доимий 
яшаётган фуқаролар ижарага берувчини хабардор қилган ҳолда турар 
жойда доимий яшаётган барча фуқаролар ижарага берувчи олдида ижа-
рага олувчи билан солидар жавобгар эканликлари тўғрисида ижарага 
олувчи билан шарт нома тузишлари мумкин. Бундай ҳолларда ижарага 
олувчининг оила аъзолари ва у билан доимий яшаётган фуқаролар шерик 
ижарага олувчи деб ҳисобланадилар (Уй-жой Кодексининг 50-моддаси).
Олий Суд Пленумининг 2001 йил 14 сентябрдаги «Уй-жой низолари 
бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 22-сон қарорининг 16-бандига кўра, 
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой Кодексининг 50-моддаси талабига 
кўра ижарага олувчининг оила аъзолари ва у билан доимий яшаётган 
фуқаролар турар-жойдан фойдаланишда ижарага олувчи билан тенг 
ҳуқуқга эгадир ва бу шахслар ижарага бериш шарт номаси мажбуриятлари 
юзасидан ижарага берувчи олдида жавобгардирлар.


406
Бошқа шахсларни оила аъзоси деб топиш масаласини ҳал этишда 
(хотини, эри, болалари, ота-оналаридан ташқари) суд уларнинг ижа-
рачи ва унинг оила аъзолари билан муносабатларини, умумий хўжалик 
юритганликларини, бир-бирига ўзаро ёрдам кўрсатиб келганликлари 
ва оилавий муносабатлари мавжудлигини гувоҳлантирувчи ҳолатларни 
аниқлаши лозим.
Ижарачининг у билан бирга яшаётган собиқ оила аъзолари ҳам ижа-
рачи каби ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлади.
Ижарага олувчи, ижарага олувчининг оила аъзолари ва у билан доимий 
яшаётган фуқаролар:
кўп квартирали уйнинг турар жойларидан, умумий фойдаланишдаги 
мол-мулкидан белгиланган мақсадда, бошқа фуқаролар ва юридик шахс-
ларнинг уй-жой ҳуқуқи, ўзга ҳуқуқларини камситмаган ҳолда фойдала-
ниши;
турар жойларнинг асралишини таъминлаши, шунингдек уларни 
тегишли техник ҳамда санитария ҳолатида сақлаб туриши;
авария юз берган тақдирда, ўзлари эгаллаб турган турар жойга тегишли 
авария-таъмирлаш хизматлари вакиллари киришларини таъминлаши;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган техник, санитария, экологик 
ва ёнғинга қарши талабларни бажариши;
ижара шарт номаси бўйича турар жойлар ҳақини ва коммунал хизматлар 
ҳақини ўз вақтида тўлаши шарт.
Вазирлар Маҳкамаси 1994 йил 28 июндаги 325-сонли қарори билан 
тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси коммунал уй-жой фонди 
тўғрисида»ги Низомнинг 25, 26-бандларига кўра, коммунал уй-жой 
фондидаги турар жойдан фойдаланганлик, унга хизмат кўрсатганлик ва 
уни тузатганлик учун ҳақ тўлаш ижарага олувчи томонидан Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ставкалар 
бўйича амалга оширилади. Ижарага олувчи турар жойни сақлаганлик, 
уни тузатганлик ва ундан фойдалаиганлик учун хақни коммунал уй-жой 
фонди уйларидаги турар жойни ижарага олиш шарт номасида назарда 
тутилган муддатларда ўз вақтида тўлашга мажбурдир.
Шарҳланаётган мақсадли коммунал уй-жой фондидаги уй-жойни 
ижарага бериш шарт номасидан асоси тижорат бўлган турар жой ижа-
раси шарт номасини (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 


407
602–616-моддалари) фарқлаш лозим. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 
28 июндаги 325-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Респуб-
ликаси коммунал уй-жой фонди тўғрисида»ги Низомнинг 1-Иловасига 
кўра, агар уй-жой ижараси шарт номаси давлат уй-жой фондидаги уй-жой 
билан тузилган бўлса, мажбурий шарт сифатида уй-жойга, шунингдек 
яшаш шароитини яхшилашга муҳтож фуқарони тегишли ҳокимиятга 
рўйхатга қўйиш асосида берилади. Уй-жой ижараси шарт номасининг 
умумий асоалари (тижорат ижараси)да бу талаблар мажбурий эмас.
Шунингдек бу шарт номаларни фарқловчи яна бир хусусият турар 
жой майдони ва тўланадиган ҳақ миқдори ҳамдир. Аниқ мақсадга 
қаратилган коммунал уй-жой фондидаги уй-жойни ижарага бериш 
шарт номасига кўра турар жой майдони ва тўланадиган ҳақ миқдори 
ўрнатилган меъёрлар бўйича берилади, уй-жой ижараси шарт номасида 
эса бундай меъёрлар мавжуд бўлмай, балким улар тарафларнинг ўзаро 
келишувига кўра белгиланади. Шу билан бир қаторда аниқ мақсадга 
қаратилган коммунал уй-жой фондидаги уй-жойни ижарага бериш 
шарт номаси ва уй-жой ижараси шарт номасининг ўхшаш характерли 
хусусиятлари мавжуд. Булар, аниқ мақсадга қаратилган коммунал уй-жой 
фондидаги уй-жойни ижарага бериш шарт номаси ва уй-жой ижараси 
шарт номалари ёзма шаклда тузилиши керак (Ўзбекистон Республикаси 
Фуқаролик Кодексининг 603-моддаси). Ижарачи яшаб турган уй-жойнинг 
мулкдори ўзгариши сабабли янги мулкдор учун ижара шарт номаси 
қайта тузилмайди (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 
604-моддаси). Ижарачига уй-жойдан фойдаланишда бир қатор уму-
мий мажбуриятлар юкланган: турар жой бутлигини сақлаш, кундалик 
таъмир, ҳақни ўз вақтида тўлаш ва ҳ.к. (Ўзбекистон Республикаси 
Фуқаролик Кодексининг 607, 610-моддалари, Ўзбекистон Республикаси 
Уй-жой Кодексининг 62-моддаси). Ижарачи уй-жойни вақтинча яшов-
чиларга беришга (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 
609-моддаси), шунингдек уй-жойни иккиламчи ижарага (Ўзбекистон 
Республикаси Фуқаролик Кодексининг 613-моддаси) беришга ҳақли. 
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг бошқа қоидалари 
агар қонун нормаларида бошқача тартиб кўзда тутилмаган бўлса аниқ 
мақсадга қаратилган коммунал уй-жой фондидаги уй-жойни ижарага 
бериш шарт номасига нисбатан қўлланилади.


408

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling