Збекистон республикасининг
-модда. Уй-жойни ижарага бериш шартномасининг шакли
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
603-модда. Уй-жойни ижарага бериш шартномасининг шакли
Уй-жойни ижарага бериш шартномаси ёзма шаклда тузилади. Фуқаролар ўртасидаги уй-жойни ижарага бериш шартномаси нотариал гувоҳлантирилиши керак. 412 Уй-жойни ижарага бериш шарт номаси учун қонун ҳужжатларида маж- бурий ёзма шакл ва нотариал гувоҳлантириш белгиланган. Шарҳланаётган модда ёзма шаклнинг айнан қайси бири қўлланилиши масаласида аниқлик киритмаса-да, ундан иккала тараф томонидан имзоланадиган ягона ҳужжат ҳақида сўз бораётганлиги англанади. Мазкур моддага киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга асосан фуқаролар ўртасидаги уй-жойни ижарага бериш шарт номаси нотариал гувоҳлантирилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгар- лик тўғрисидаги Кодексининг 159–1-моддасига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга асосан мазкур қоидага амал қилмаганлик, яъни уй-жой фуқаролар ўртасида ижарага берилганда нотариал гувоҳлантирилган шарт номанинг мавжуд эмаслиги, 2012 йил 1 февралдан бошлаб энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга асос бўлади. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой Кодексининг 25-моддаси кўра, турар жой ижараси ёки арендаси шарт номаси ёзма шаклда тузилади ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобга олиниши (рўйхатдан ўтказилиши) лозим. Мазкур модданинг 4-қисмига асосан турар жой ижараси ёки арендаси шарт номасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Уй-жой Кодексининг қоидалари қўлланилади. Турар жой ижараси ёки арендаси шарт номасининг Ўзбекистон Республикаси Уй-жой Кодекси билан тартибга солинмаган муносабатлари фуқаролик қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. (Қаранг: ФКнинг 84, 574, 603-моддалари; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 2 июндаги 278-сонли қарори билан тасдиқланган «Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 16–22-бандлари; Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 7 январда 387-сон билан рўйхатга олинган, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, макроэкономика ва статистика вазирлиги Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қууватлаш қўмитаси, «Ергеодезка- дастр» давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган «Бино ва иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Йўриқнома). Турар жойни ижарага бериш шарт номаси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари, муассасалари, ташкилотлари ёки улар ваколат берган органлар билан турар жойни олаётган фуқаролар ўртасида 413 ёзма шаклда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади. (Ўз. Р ФКнинг 108, Уй-жой Кодексининг 35-моддалари). Уй-жой Кодекси- нинг 35-моддасига асосан турар жойни ижарага бериш шарт номасининг ёзма шаклда бўлишига риоя этмаслик шарт номанинг ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлади. Ижарага берувчи (муниципал уй-жой ташкилоти ёки турар-жой мулк- дори) ва ижарага олувчи ўртасида турар жойни ижарага бериш шарт- номасининг ёзма шаклда тузилиши тарафларнинг турар-жойдан фойда- ланиш бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқлаштиради. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 28 июндаги 325-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси коммунал уй-жой фонди тўғрисида»ги Низомнинг 14-бандига асосан коммунал уй-жой фонди- нинг уйларидаги турар жойдан фойдаланиш уй-жой эгасидан ваколат олган уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва уни тузатиш бўйича тегишли корхона билан турар жойни эгаллаш ҳуқуқини берувчи ордер берилган фуқаро ўртасида турар жойни ижарага олиш шарт номасини тузиш орқали расмийлаштирилади. Мазкур низомга кўра турар жойни ижарага бериш шарт номаси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари, муассаса- лари, ташкилотлари ёки улар ваколат берган органлар билан турар жойни олаётган фуқаролар ўртасида ёзма шаклда, қонун ҳужжатларида белги- ланган тартибда тузилади. Турар жойни ижарага бериш шарт номасининг ёзма шаклда бўлишига риоя этмаслик шарт номанинг ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлади. Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларининг мулкдорлари, арендаторлари ва ижара- чилари таъмирлаш корхоналари билан намунавий шакли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган турар жойларга техник хизмат кўрсатиш шарт номасини тузадилар. Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойни ижарага беришнинг наму- навий шарт номаси тўғрисидаги низомлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой Кодексининг 86-моддасига мувофиқ, турар жой арендаси шарт номаси ёзма шаклда тузилиши ҳамда қонун 414 ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобга олиниши (рўйхатдан ўтказилиши) лозим. Бинолар ва иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказиш туман, шаҳар кадастр дафтарида, турар-жой бинолари ва иншоотлари туман реестр дафтарида амалга оширилади. Давлат рўйхатидан ўтказишда кадастр ёки реестр дафтарига бинолар ва иншоотларга эгалик ҳуқуқини ёхуд бошқа ашёвий ҳуқуқлар (уларнинг пайдо бўлиши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва тўхтатилиши) ҳақидаги, шунингдек объектни тавсифловчи бошқа маълумотлар тўғрисидаги маъ- лумотлар ёзиб қўйилади. Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 7 январда 387-сон билан рўйхатга олинган «Бино ва иншоотларни (ижара, гаров, сервитут ёки эгалик ҳуқуқининг чекланиши) давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Йўриқноманинг 55-моддасига кўра, бино ва иншоотларни бундан кейин рўйхатга олиш хуқуқий режими (ижара, гаров, сервитут ёки мулк ёки бошқа хуқуқларнинг чегараланишлари) хужжатларни тақдим этилиши билан баробар олиб бори- лади (шарт номаларни, суд ва хўжалик судининг қарорларини ва бошқалар). Кўчмас мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузиладиган битимларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ҳуқуқ эгасининг илтимосига кўра амалга оширилган рўйхатдан ўтказишни рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқ ёки битим тўғрисида ҳужжат бериш ёхуд рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатга устхат ёзиш йўли билан тасдиқлаши шарт (Ўзбекистон Респу- бликаси Фуқаролик Кодексининг 84-модданинг 3-қисми). Ўзбекистон Республикаси Уй-жой Кодексининг 86-моддасига мувофиқ турар жой арендаси шарт номаси қуйидагиларни ўз ичига олиши керак: турар-жойни арендага бериш тартиби ва унинг қиймати; турар жой арендасининг муддатлари; турар жойни арендага бериш шартлари ва аренда ҳақи миқдори, уни тўлаш муддатлари; арендага берувчи арендага бераётган турар жойнинг, муҳандислик қурилмаларининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар; шарт нома муддати ўтиши билан турар жойни арендага берувчига қайтариш тартиби; арендага берилган турар жойга қараш, хизмат кўрсатиш ва уни таъмир- лаш бўйича тарафларнинг мажбуриятлари; 415 арендага берилган турар жойни ижарага бериш ёки иккиламчи арен- дага бериш имкониятлари, шартлари ва тартиби; тарафларнинг жавобгарлиги. Турар жой арендаси шарт номасига тарафларнинг келишуви бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шартлар ҳам киритилиши мумкин. Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойни ижарага беришнинг наму- навий шарт номаси тўғрисидаги низомлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой Кодексининг 76-моддаси ҳам хизмат турар жойи ижара шарт номасининг ёзма шаклда тузилишини назарда тутади. Хизмат турар жойи ижара шарт номаси шу турар жой мулкдори ёки у вакил қилган орган билан иш, хизмат вақтида ундан фойдаланиш учун топширилаётган шахс ўртасида тузилади. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 27 январдаги 24-сон қарори билан «Хизмат турар жойини ижа- рага олиш намунавий шарт номаси» тасдиқланган. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling