Збекистон республикасининг


-модда. Лизинг шарт номаси нарсасини лизинг


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet214/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   505
592-модда. Лизинг шарт номаси нарсасини лизинг
олувчига топшириш
Агар лизинг шарт номасида бошқача тартиб назарда тутилган 
бўлмаса, ушбу шарт нома объекти бўлган мол-мулк сотувчи томонидан 
бевосита лизинг олувчига у турган жойда топширилади.
Агар лизинг шарт номасининг нарсаси бўлган мол-мулк шу 
шарт номада кўрсатилган муддатда, башарти шарт номада бундай 
муддат кўрсатилмаган бўлса, оқилона муддатда лизинг олув-
чига топширилмаган бўлса, лизинг берувчи жавобгар бўладиган 
ҳолатлар туфайли муддат ўтказиб юборилган тақдирда, лизинг 
олувчи шарт номани бекор қилишни ва зарарнинг қопланишини 
талаб қилишга ҳақли.
1. Шарҳланаётган модда диспозитив характерга эга бўлиб, лизинг 
қатнашчилари муносабатларининг хусусиятлари аниқ ифодаланган. 
Лизинг шарт номасида лизинг берувчининг, алоҳида ўрин эгаллашидан 
келиб чиқиб анъанавий ўзаро муносабатлар тузилиши лизинг берувчини 
мол-мулк билан боғлиқ мажбуриятлардан озод қилишга қаратилган. 
Бу лизинг берувчининг кўпинча сотувчидан олаётган мол-мулкни 
кўрмаслигида ҳам кўринади ва у қоида тариқасида агар бу қайтарма 
лизинг бўлмаса олди-сотди шарт номасининг тарафи ҳисобланмаган 
лизинг олувчига топширилади.
2. Умумий қоида бўйича, агар лизинг шарт номасида бошқача тартиб 
назарда тутилган бўлмаса, ушбу шарт нома объекти бўлган мол-мулк 
сотувчи томонидан бевосита лизинг олувчига у турган жойда топшири-
лади, яъни Ўз. Р ФК 592-моддаси 1-қисмига мувофиқ мол-мулкни лизинг 


383
олувчига топшириш бўйича мажбуриятни бажариш жойи бўлиб лизинг 
олувчининг турган жойи ҳисобланади.
Лизинг берувчи лизинг олувчига объектни лизинг шарт номасига ва 
мол-мулк вазифасига мувофиқ келадиган ҳолатда тақдим этишга мажбур-
дир. Лизинг объекти лизингга агар шарт номада бошқача тартиб назарда 
тутилган бўлмаса, барча тегишли жиҳозлари ва ҳужжатлари (техник 
паспорти ва бошқалар) билан берилади.
3. Шарт нома объекти ҳисобланган мол-мулк лизинг шарт номасида 
кўрсатилган муддатда, агар бундай муддат белгиланмаган бўлса, муайян 
оқилона муддатда лизинг олувчига топширилади. Бу шартнинг бузи-
лиши, агар лизинг берувчи жавоб берадиган ҳолатлардан келиб чиққан 
бўлса, лизинг олувчига лизинг шарт номасини бекор қилиш ва умумий 
қоидалар билан ҳисоблаб чиқиладиган (Ўз. Р ФК 14, 324-моддалари ва 
21 боби қоидалари) етказилган зарарларни қоплаш ҳуқуқини беради. 
Бунда лизинг берувчи сотувчининг камчилигига худди ўзиникидек 
жавоб беради.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling