Збекистон республикасининг


-модда. Лизинг берувчининг мажбурияти ва жавобгарлиги


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet216/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   505
594-модда. Лизинг берувчининг мажбурияти ва жавобгарлиги
Лизинг берувчи лизинг объектини лизинг олувчига шарт нома 
шартларига жавоб берадиган ҳолатда ва унда келишилган муддатда 
топшириши шарт.
Агар лизинг берувчининг айбли ҳаракатлари ёки йўл қўйган кам-
чиликлари туфайли мол-мулк етказиб берилмаган, тўлиқ етказиб 
берилмаган, муддати кечиктириб етказиб берилган ёки тегишли 
даражада сифатли бўлмаган мол-мулк етказиб берилган бўлса, бунинг 
учун у лизинг олувчи олдида жавобгардир.


386
1. Шарҳланаётган модда ва «Лизинг тўғрисида»ги Қонун (11-модда 
2-қисми) агар, лизинг объекти лизинг берувчининг айби билан етказиб 
берилмаган бўлса ёки лизинг шарт номаси шартларига номувофиқ бўлса, 
лизинг берувчи лизинг олувчининг розилиги билан ўзи лозим даражада 
бажармаган лизинг шарт номаси шартларини тузатиб бажаришга ёки 
лизинг олувчига бошқа лизинг объектини таклиф этишга ҳақли эканлиги 
назарда тутатди.
«Лизинг тўғрисида»ги Қонуннинг ушбу моддаси 3-қисмида лизинг 
берувчи учун бир қатор мажбуриятлар назарда тутилиб, хусусан у:
Лизинг шарт номаси бўйича мол-мулкни олиши ва уни лизинг олувчига 
эгалик қилиш ҳамда фойдаланиш учун бериши;
Лизинг олувчи учун мол-мулк олаётганда мол-мулк муайян шахсга 
лизингга беришга мўлжалланганлигини сотувчига маълум қилиши;
Лизинг объектини, агар шарт номада шундай шартлар назарда тутилган 
бўлса, сақлаб туриш, таъмирлаш ва унга техник хизмат кўрсатиш бўйича 
лизинг олувчи олдида ўз зиммасига олинган мажбуриятларни ўз вақтида 
ва тўлиқ хажмда бажариши шарт.
Бундан ташқари қонунда шундай қоида билдирилганки, унга кўра, 
лизинг берувчи қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга 
эга бўлиши ва ўзга мажбуриятларни бажариши мумкинлиги таъкид-
ланган.
2. «Лизинг тўғрисида»ги Қонуннинг 24-моддаси ўзининг 1-қисмида 
шарҳланаётган модданинг 2-қисмидаги лизинг берувчининг лизинг 
олувчи олдидаги жавобгарлиги ҳолатлари тўғрисида такрорлаб, лизинг 
берувчи лизинг олувчига нисбатан лизинг объектига доир жавобгар-
ликни зиммасига олмаслигини ҳаққоний равишда назарда тутади. Лизинг 
объекти сотувчиси ва лизинг объектининг ўзи лизинг берувчи томонидан 
танланган ва лизинг олувчи шу туфайли зарар кўрганлиги исботланган 
ҳоллар бундан мустасно.
Сотувчига нисбатан лизинг берувчи ва лизинг олувчи лизинг объек-
тини олди-сотди шарт номаси бўйича биргаликдаги кредитор сифатида 
чиқишади, бу тўғрида қонуннинг 24-моддаси ва Ўз. Р ФК 598-моддаси 
2-қисмида таъкидланган.
Лизинг берувчи лизинг объектининг лизинг шарт номасини тузишда 
қайд этиб ўтилган камчиликлари учун жавоб бермайди.


387
Шарт нома объекти ҳисобланган мол-мулк лизинг шарт номасида 
кўрсатилган муддатда, агар бундай муддат белгиланмаган бўлса, муайян 
оқилона муддатда лизинг олувчига топширилади. Бу шартнинг бузи-
лиши, агар лизинг берувчи жавоб берадиган ҳолатлардан келиб чиққан 
бўлса, лизинг олувчига лизинг шарт номасини бекор қилиш ва умумий 
қоидалар билан ҳисоблаб чиқиладиган (Ўз. Р ФК 14, 324-моддалари ва 
21 боби қоидалари) етказилган зарарларни қоплаш ҳуқуқини беради. 
Бунда лизинг берувчи сотувчининг камчилигига худди ўзиникидек 
жавоб беради.
3. Ўз. Р ФК 592-моддаси 2-қисми шуни таъкидлайдики, агар лизинг 
шарт номасининг объекти бўлган мол-мулк лизинг берувчи томонидан 
лизинг берувчининг айби билан кечиктирилиб лизинг олувчига топши-
рилса, лизинг шарт номаси бекор бўлиши мумкин.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling