Збекистон республикасининг
-модда. Товарнинг яроқлилик муддати
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
405-модда. Товарнинг яроқлилик муддати
Қонун ҳужжатларида, шу жумладан давлат стандартларида товар ўз вазифаси бўйича фойдаланиш учун яроқсиз ҳолга келиб қолади деб ҳисобланадиган вақт (яроқлилик муддати) белгиланиши мумкин. Сотувчи яроқлилик муддати белгиланган товарни сотиб олувчига шундай мўлжал билан топшириши керакки, токи ундан яроқлилик муддати тугагунга қадар ўз вазифаси бўйича фойдаланиш мумкин бўлсин. 1. Товарнинг фойдаланишга яроқлилигини аниқлаш билан товарнинг яроқлилик муддати масаласи узвий боғлиқ. Товарнинг яроқлилик муддати товардан унинг вазифаси бўйича нормал фойдаланиш учун товар сифатининг муваққат мезони ҳисобланади. Бунда кафолат муддати тушунчаси, қоида тариқасида, истеъмол қилинмайдиган ашёларга мансуб бўлган товар билан, 37 яроқлилик муддати эса — истеъмол қилинадиган ашёларга мансуб бўлган товар билан боғланади. Мақсад ва вазифаси умумий бўлган яроқлилик муддати ва кафолат муддати белгиланиш тартиби, юзага келиш асослари ва вақт бўйича ўтиш оқибатларига кўра бир-биридан сезиларли даражада фарқ қилади. 2. Яроқлилик муддати норматив ҳужжатлар билан белгиланади ва шу боис у ишлаб чиқарувчи томонидан ҳам, олди-сотди шартномасининг тарафлари томонидан ҳам ўзгартирилиши мумкин эмас. Норматив ҳужжатларда яроқлилик муддати товарда кўрсатилиши шарт бўлган ҳолатлар назарда тутилади. «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 1-моддасида «яроқлилик муддати» тушунчасига шундай таъриф берилган: «яроқлилик (сақлаш) муддати — муайян давр бўлиб, бу даврда товар фойдаланишга яроқли бўлади ва у тамом бўлгач, товар одамлар ҳаёти ҳамда соғлиғи учун хавф туғдириши мумкин». Муайян давр ҳам ишлаб чиқариш санаси ва яроқлилик муддатини кўрсатиш, ҳам яроқлиликнинг охирги муддатини кўрсатиш йўли билан белгиланиши мумкин. Яроқлилик муддати тугагани товарни реализация қилиш имкониятидан маҳрум этади, чунки товар ундан ўз вазифаси бўйича фойдаланиш учун топширилган пайтда унинг яроқлилиги товарни топширишнинг умумий шартларидан бири ҳисобланади. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling