Збекистон республикасининг
-модда. Товарнинг кафолат муддатини ҳисоблаш
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Товар (бутловчи буюм) алмаштирилганда кафолат муддати янги- дан ўта бошлайди.
404-модда. Товарнинг кафолат муддатини ҳисоблаш
Агар олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафолат муддати товар сотиб олувчига топширилган пайтдан эътиборан ўта бошлайди. Агар сотиб олувчи сотувчига боғлиқ бўлган ҳолатлар туфайли олди-сотди шартномасида кафолат муддати белгиланган товардан фойдаланиш имкониятидан маҳрум бўлса, сотувчи тегишли ҳолатларни бартараф этмагунча кафолат муддатининг ўтиши бошланмайди. Агар олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодекснинг 416-моддасида белгиланган тартибда сотувчига товарнинг камчиликлари ҳақида хабар қилиш шарти билан кафолат муддати товарда аниқланган камчиликлар туфайли ундан фойдаланиб бўлмаган вақтга узайтирилади. Агар олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, бутловчи буюмнинг кафолат муддати асосий буюмнинг кафолат муддатига тенг ҳисобланади ва асосий буюмнинг кафолат муддати билан бир вақтда ўта бошлайди. Товар (бутловчи буюм) алмаштирилганда кафолат муддати янги- дан ўта бошлайди. 1. «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддасига мувофиқ, узоқ муддат фойдаланиладиган барча турдаги товарлар ва хизматларга ишлаб чиқарувчи (ижрочи) кафолат муддати белгилаши лозим. Кафолат муддати товар истеъмолчига сотилган ёки хизмат кўрсатилган кундан бошлаб ҳисобланади. Агар товар сотилган кунни аниқлашнинг имкони бўлмаса, бу муддат товар ишлаб чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланади. Яроқлилик муддатини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги императив қоидалардан фарқли ўлароқ, кафолат муддати, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, умумий қоидага биноан, товар сотиб 36 олувчига топширилган пайтдан бошлаб ҳисобланади (ФК 404-моддасининг биринчи қисми). 2. Айни пайтда, сотиб олувчи сотувчига боғлиқ бўлган ҳолатлар (масалан, мансуб ашёларни, фойдаланиш бўйича техник ҳужжатларни етказиб бериш муддатини кечиктириб юбориш) туфайли олди-сотди шартномасида кафолат муддати белгиланган товардан фойдаланиш имкониятидан маҳрум бўлса, кафолат муддати сотувчи тегишли ҳолатларни бартараф этган пайтдан бошлаб ҳисобланади (ФК 404-моддасининг иккинчи қисми). 3. Товардан фойдаланиш мумкин эмаслиги унда аниқланган камчиликлар туфайли юз берган ҳолларда эса, умумий қоидага биноан, сотувчига товарнинг камчиликлари ҳақида хабар қилиш шарти билан кафолат муддати товарда аниқланган камчиликлар туфайли ундан фойдаланиб бўлмаган вақтга узайтирилади (ФК 404-моддасининг учинчи қисми). 4. Умумий қоидага биноан, товарнинг кафолат муддати унинг бутлиги таркибига кирувчи тегишли қисмларнинг ҳаммасига, яъни бутловчи буюмларнинг кафолат муддатига татбиқ этилади ва асосий буюмнинг кафолат муддати билан бир вақтда ўта бошлайди (ФК 404-моддасининг тўртинчи қисми). Шартномада бошқача тартиб назарда тутилиши ҳам мумкин. 5. Агарда товар ёки бутловчи буюм, қисм қонунда (ФКнинг 408, 413-моддалари ва х.к.) ёки шартномада белгиланган асослар бўйича сотувчи томонидан алмаштириб берилганда кафолат муддати янгидан ўта бошлайди. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling