Збекистон республикасининг


-модда. Товарнинг бутлиги


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   505
411-модда. Товарнинг бутлиги
Сотувчи сотиб олувчига олди-сотди шартномасининг бутлик 
тўғрисидаги шартларига мувофиқ бўлган товарни топшириши шарт.
Олди-сотди шартномасида товарнинг бутлиги белгиланмаган 
ҳолларда сотувчи сотиб олувчига бутлиги иш муомаласи одатлари 
ёки одатда қўйиладиган бошқа талаблар билан белгиланадиган 
товарни бериши шарт.
1. Олди-сотди шартномасининг талаблари шартноманинг тегишли 
шартлари — товарнинг бутлиги ва бут товар тўғрисидаги шартларга 
мувофиқ бўлган товарни сотиб олувчига топшириш мажбуриятини 
юклайди. Товарнинг бутлиги тушунчаси бут товар тушунчасидан фарқ 
қилади. Биринчи ҳолда товарнинг бутлиги ундан бевосита мақсадига 
мувофиқ фойдаланиш имкониятини таъминловчи қисмлар йиғиндиси 
сифатида тавсифланса, иккинчи ҳолда бут товар анча эркин ҳамда сотиб 
олувчининг бир-бири билан боғлиқ товарларни ягона гуруҳга бирлашти-
риш тўғрисидаги талаби билан белгиланган тўплам ҳисобланади. Шундай 
қилиб, товарнинг бутлиги таркибий қисмларнинг фаолият мақсадининг 
ягоналиги билан тавсифланувчи зарурий йиғиндисини ўзида ифодалайди.
2. Товарнинг бутлиги тўғрисидаги шарт аксарият ҳолларда норматив-
техник ҳужжатлар, хусусан, тармоққа оид давлат стандартлари, товарни 
ишлаб чиқарувчининг техник ҳужжатлари ва ҳоказолар билан белгиланади. 
Товарнинг бутлиги тўғрисидаги шарт олди-сотди шартномасида 
стандартлаштириш бўйича муайян норматив ҳужжатга ҳавола қилиш 
йўли билан белгиланиши мумкин. Олди-сотди шартномасида товарнинг 
бутлиги белгиланмаган ҳолларда сотувчи сотиб олувчига бутлиги иш 
муомаласи одатлари ёки одатда қўйиладиган бошқа талаблар билан 
белгиланадиган товарни бериши шарт. Бинобарин, товарнинг бутлиги 
таркибий қисмларнинг бу қисмлар фаолият мақсади билан тавсифланувчи 
зарурий йиғиндисини (барча зарурий бўғинлар, блоклар, қисмлар ва шу 
кабиларнинг мавжудлигини) ўзида ифодалайди. Мансуб ашёдан (масалан, 
автомобилнинг захира ғилдираги) фарқли ўлароқ, товарнинг бутлигини 
белгиловчи қисмлар товардан вазифасига кўра бевосита фойдаланиш учун 
зарур (масалан, автомобилдан двигателсиз вазифасига кўра фойдаланиш 
мумкин эмас).


46

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling