Збекистон республикасининг


-модда. Тегишли даражада сифатли бўлмаган товарни


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   505
408-модда. Тегишли даражада сифатли бўлмаган товарни 
топшириш оқибатлари
Агар товарнинг камчиликлари сотувчи томонидан маълум 
қилинмаган бўлса, тегишли даражада сифатли бўлмаган товар 
топширилган сотиб олувчи ушбу Кодекснинг 434-моддасида назарда 
тутилган ҳуқуқларга эга бўлади.
Товарнинг бутлилигига кирадиган қисми тегишли даражада 
сифатли бўлмаса, сотиб олувчи мазкур товарга нисбатан ушбу 
Кодекснинг 434-моддасида назарда тутилган ҳуқуқларни амалга 
оширишга ҳақли.
Тегишли даражада сифатли бўлмаган товарни сотган шахс уни 
тайёрлаган бўлмаса, товарни алмаштириш ёки унинг камчиликларини 
текинга бартараф этиш ҳақидаги талаблар сотувчига ёки товарни 
тайёрловчига қўйилиши мумкин.
Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар, агар мазкур Кодекс ёки 
бошқа қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, қўлланилади.
1. Шарҳланаётган модданинг мазмунига мувофиқ, сотувчи сотиб 
олувчига тегишли даражада сифатли товарни топшириши ёки товарда 
мавжуд камчиликлар ҳақида сотиб олувчини хабардор қилиши шарт. 
Ушбу мажбурият бажарилмаган тақдирда, сотиб олувчи ўз хоҳишига 
кўра ё шарт номани бажаришдан бош тортиш ва товар учун тўланган 


41
пул суммасини қайтаришни талаб қилиш ё бундай товарни қабул қилиш 
ва сотувчи шартноманинг сотилаётган товарнинг сифати тўғрисидаги 
шартларини бузиши натижасида кўрилган зарарни қоплаш бўйича муайян 
чоралар кўриш ҳуқуқига эга. Хусусан, сотиб олувчи:
а) сотувчи сотилаётган товарнинг сифати тўғрисидаги шартларни 
бузганини ҳисобга олиб харид нархини мутаносиб равишда камайти-
ришни;
б) сотувчи товарнинг аниқланган камчиликларини оқилона муддатда 
текинга бартараф этишини талаб қилиш;
в) бу камчиликларни мустақил равишда бартараф этиш ва бунинг 
учун қилинган харажатлар қопланишини сотувчидан талаб қилиш;
г) сифати тегишли даражада бўлган товарни қабул қилиб олиш, 
тегишли даражада сифатли бўлмаган товарни шартнома шартларига мос 
келувчи товарга алмаштиришни талаб қилиш, товарнинг бутун туркумида 
камчиликлар мавжуд бўлган ҳолда эса тегишли даражада сифатли бўлмаган 
товарни сифати тегишли даражада бўлган товарга тўлиқ алмаштиришни 
талаб қилиш ҳуқуқига эга (ФК 408-моддасининг иккинчи қисми, 
434-модданинг биринчи қисми).
2. Шарҳланаётган модданинг учинчи қисмига мувофиқ, тегишли 
даражада сифатли бўлмаган товарни сотган шахс уни тайёрлаган бўлмаса, 
товарни алмаштириш ёки унинг камчиликларини текинга бартараф этиш 
ҳақидаги талаблар сотувчига ёки товарни тайёрловчига қўйилиши мумкин. 
Амалдаги қонун ҳужжатларида ёки шартномада товар ўз вазифаси бўйича 
фойдаланиш учун яроқсиз ҳолга келиб қолади деб ҳисобланадиган вақт 
белгиланиши мумкин.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling