Збекистон республикасининг


-модда. Ишларни топшириш ва қабул қилиб олиш


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet304/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   300   301   302   303   304   305   306   307   ...   505
680-модда. Ишларни топшириш ва қабул қилиб олиш
Пудратчидан қурилиш пудрати шарт номаси бўйича бажарилган 
ишлар натижаси ёки, агар шарт номада назарда тутилган бўлса, 


563
ишларнинг бажарилган босқичи топширишга тайёр эканлиги 
тўғрисида хабар олган буюрт мачи дарҳол уни қабул қилиб олишга 
киришиши шарт. 
Агар қурилиш пудрати шарт номасида бошқача тартиб назарда 
тутилган бўлмаса, буюрт мачи ишлар натижасини қабул қилиб 
олишни ўз ҳисобидан ташкил этади ва амалга оширади. Қонун 
ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ишларни қабул қилиб 
олишда давлат органларининг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш 
органларининг вакиллари иштирок этиши лозим.
Ишларнинг алоҳида босқичларини олдиндан қабул қилиб олган 
буюрт мачи уларнинг пудратчи айбдор бўлмаган ҳолда нобуд бўлиш 
ёки шикастланиш хавфини, шу жумладан қурилиш пудрати шарт-
номасида ишнинг пудратчи томонидан таваккал қилиб бажарилиши 
назарда тутилган ҳолларда ҳам, ўз зиммасига олади.
Ишлар натижасининг пудратчи томонидан топширилиши ва 
буюрт мачи томонидан қабул қилиб олиниши иккала тараф имзо-
лаган далолатнома билан расмийлаштирилади. Тарафлардан бири 
далолатномани имзолашдан бош тортса, бу тўғрида ушбу далолат-
номага ёзиб қўйилади ва далолатномани иккинчи тараф имзолайди.
Суд далолатномани имзолашдан бош тортиш сабабларини асосли 
деб топсагина, ишлар натижасини топшириш ёки қабул қилишнинг 
бир тарафлама далолатномасини ҳақиқий эмас деб топиши мумкин.
Қонунда ёки қурилиш пудрати шарт номасида назарда тутил-
ган ёки шарт нома юзасидан бажариладиган ишнинг хусусиятидан 
келиб чиққан ҳолларда иш натижасини қабул қилиб олишдан олдин 

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   300   301   302   303   304   305   306   307   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling