Збекистон республикасининг
-модда. Қурилиш пудрати шарт номасида сифат кафолатлари
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Агар пудратчи кафолат муддати давомида аниқланган камчи- ликлар (нуқсонлар) объект нинг ёки унинг қисмларининг нормал
682-модда. Қурилиш пудрати шарт номасида сифат кафолатлари
Агар қурилиш пудрати шарт номасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, пудратчи қурилиш объектининг лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган кўрсаткичларга эришишини ва объект ни 570 кафолат муддати давомида шарт номага мувофиқ ҳолда ишлатиш мумкинлигини кафолатлайди. Агар қонунда ёки шарт номада бошқача кафолат муддати назарда тутилган бўлмаса, кафолат муддати объект буюрт мачи томондан қабул қилинган кундан бошлаб ўн йилни таш- кил этади. Агар пудратчи кафолат муддати давомида аниқланган камчи- ликлар (нуқсонлар) объект нинг ёки унинг қисмларининг нормал эскириши, унинг нотўғри ишлатилиши ёхуд буюрт мачининг ўзи ёки у жалб қилган учинчи шахс лар ишлаб чиққан қўлланманинг нотўғрилиги, объектни буюрт мачининг ўзи ёки у жалб қилган учинчи шахс лар лозим даражада таъмирламаганлиги оқибатида вужудга келганлигини исботлай олмаса, бу камчиликлар учун жавобгар бўлади. Кафолат муддати пудратчи жавобгар бўлган камчиликлар натижа- сида объектдан фойдаланиш мумкин бўлмаган бутун вақтга тўхтатиб турилади. Кафолат муддати давомида ушбу Кодекс 681-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган камчиликлар аниқланган тақдирда, буюрт мачи камчиликлар аниқлангандан кейинги оқилона муддат давомида улар ҳақида пудратчини хабардор қилиши керак. 682-моддада қурилиш пудрати шарт номасида сифат кафолатларига доир умумий қоидалар белгиланган. Шарҳланаётган модданинг биринчи қисми диспозитивлиги шундаки, агар қурилиш пудрати шарт номасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, пудратчи қурилиш объектининг лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган кўрсаткичларга эришишини ва объектни кафолат муддати давомида шарт номага мувофиқ ҳолда ишлатиш мумкинлигини кафолатлайди. Агар қонунда ёки шарт номада бошқача кафолат муддати назарда тутилган бўлмаса, кафолат муддати объект буюрт мачи томондан қабул қилинган кундан бошлаб ўн йилни ташкил этади. Шарҳлаётган модданинг иккинчи қисми императив хусусиятга эга. Хусусан, унга кўра агар пудратчи кафолат муддати давомида аниқланган камчиликлар (нуқсонлар) объект нинг ёки унинг қисмларининг нормал эскириши, унинг нотўғри ишлатилиши ёхуд буюрт мачининг ўзи ёки у жалб қилган учинчи шахс лар ишлаб чиққан қўлланманинг нотўғрилиги, 571 объектни буюрт мачининг ўзи ёки у жалб қилган учинчи шахс лар лозим даражада таъмирламаганлиги оқибатида вужудга келганлигини исботлай олмаса, бу камчиликлар учун жавобгар бўлади. Техник ҳужжатларга мувофиқ объект нинг кўрсаткичлари ва ундан фойдаланиш имконияти буюрт мачи томонидан иш қабул қилингунгача бўлган вақт оралиғидаги ишлатиш кафолат синовлари (кафолатли фой- даланиш) давомида белгиланади. Кафолат муддати объект қабул қилиб олинган пайтдан эътиборан ўта бошлайди. Пудратчи ушбу муддатда объект нинг белгиланган параметрларга ва уни ишлатиш мумкинли- гини кафолатлайди. Агарда кафолат муддатида пудратчи томонидан ўз вазифасини етарли даражада бажармаганлиги оқибатида келиб чиққан муайян нуқсонлар аниқланса, уни буюрт мачи муайян муддат ичида уларни бартараф этишни пудратчидан талаб қилишга ҳақли. Буюртмачи томонидан объектни нормал тарзда ишлатиш деганда объект ни ишла- тиш йўриқномалари билан, йўриқнома бўлмаган тақдирда эса ушбу турдаги объектларга нисбатан қўлланиладиган одатдаги талабларга мос равишда нормал шароитларда буюрт мачи томонидан ишлатилиши тушунилади. Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу модданинг учинчи қисмига асосан кафолат муддати пудратчи жавобгар бўлган камчиликлар натижасида объектдан фойдаланиш мумкин бўлмаган бутун вақтга тўхтатиб турилади. Кафолат муддати давомида камчиликлар аниқланган тақдирда буюрт- мачи камчиликлар аниқлангандан кейинги оқилона муддат давомида улар хақида пудратчини хабардор қилиши керак. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling