Збекистон республикасининг


-модда. Пудратчининг кафолатлари


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet315/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   311   312   313   314   315   316   317   318   ...   505
690-модда. Пудратчининг кафолатлари
Лойиҳа ва қидирув ишлари пудрат шарт номаси бўйича пудратчи 
учинчи шахс ларда пудратчи томонидан тайёрланган лойиҳа-смета 
ҳужжатлари асосида ишларни бажаришга қаршилик қилиш ёки 
бажаришни чеклаш ҳуқуқи йўқлигини кафолатлайди.
Шарҳланаётган моддада пудратчининг лойиҳа ва қидирув ишлари 
пудрат шарт номаси бўйича кафолатлари белгиланган. Шуни таъкидлаш 
жоизки, ФКда буюрт мачининг пудратчи томонидан учинчи шахс ларда 
қаршилик қилиш ёки бажаришни чеклаш ҳуқуқининг йўқлиги, хусусан 
қурилиш объектларини лойиҳалаштиришда ихтиролардан фойдаланиш 
билан боғлиқ.
Тузилган лойиҳа ҳужжатларидан келгусида фойдаланиш учун қурилиш 
мақсадида ажратилган ҳудудда учинчи шахс ларнинг қаршилик қилиш 
ҳуқуқи йўқлиги аниқланиши талаб этилади. Шу туфайли шарҳланаётган 
норма пудратчи зиммасига ана шундай эҳтимол тутилган қаршиликларни 
аниқлаш ва бартараф этишга доир ишларни амалга ошириш маж буриятини 
юклайди.
Шуни таъкидлаш лозимки, давлат нормалари, қоидалари ва стан-
дартларига мувофиқ ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатлари лойиҳа учун 
масъул бўлган шахснинг (бош муҳандис, лойиҳанинг бош архитектори 
ва ҳоказо) тегишли ёзуви билан тасдиқланади. Қурилишдаги лойиҳа 
(ТИА) ва ишчи лойиҳалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда 
давлат экспертизасидан ўтказилиши лозим. Ўзбекистон Республикасининг 
2000 йил 25 майда қабул қилинган «Экологик экспертиза тўғрисида»ги 
73-II-сонли Қонунига мувофиқ экологик экспертизани ўтказишнинг 
алоҳида тартиби белгиланган.
Пудратчининг мажбуриятлари буюрт мачига тайёр техник ҳужжатларнн 
ва қидирув ишлари натижаларини топшириш билан якунланади.
691-модда. Пудратчининг ҳужжатлар ва ишлардаги камчиликлар 
учун жавобгарлиги
Лойиҳа ва қидирув ишлари пудрат шарт номаси бўйича пудратчи 
лойиҳа-смета ҳужжатлари ва қидирув ишларидаги камчиликлар 


588

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   311   312   313   314   315   316   317   318   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling