Збекистон республикасининг
-модда. Пудратчининг мажбуриятлари
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
689-модда. Пудратчининг мажбуриятлари
Лойиҳа ва қидирув ишлари пудрат шарт номасига мувофиқ пудратчи: ишларни лойиҳалаш ҳақидаги топшириқ ва бошқа бошланғич маълумотларга мувофиқ бажариши; тайёр бўлган лойиҳа-смета ҳужжатларини буюрт мачи билан кели- шиб олиши, шунингдек, буюрт мачи билан бирга тегишли давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан келишиб олиши; тайёр бўлган лойиҳа-смета ҳужжатларини ва қидирув ишлари натижаларини шарт номада белгиланган муддатларда буюрт мачига топшириши; буюрт мачининг розилигисиз лойиҳа-смета ҳужжатларини учинчи шахс ларга бермаслиги шарт. Ўз. Р ФК 689-моддаси пудратчининг пудрат шарт номасига мувофиқ, лойиҳа ва қидирув ишларини бажариш бўйича мажбуриятларини бел- гилайди. Пудратчининг шарҳланаётган моддада белгиланган мажбу- риятлари рўйхати тугал ҳисобланмайди, шу боис лойиҳа ва қидирув ишларини бажариш учун пудрат шарт номаси, айрим ҳолларда эса, қонун асосида пудратчининг зиммасига бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин. 585 Ушбу моддага биноан мувофиқ пудратчи: ишларни лойиҳалаш ҳақидаги топшириқ ва бошқа бошланғич маълумотларга мувофиқ бажариши; тайёр бўлган лойиҳа-смета ҳужжатларини буюрт мачи билан келишиб олиши, шунинг- дек, буюрт мачи билан бирга тегишли давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан келишиб олиши; тайёр бўлган лойиҳа- смета ҳужжатларини ва қидирув ишлари натижаларини шарт номада белги- ланган муддатларда буюрт мачига топшириши; буюрт мачининг розилигисиз лойиҳа-смета ҳужжатларини учинчи шахс ларга бермаслиги шарт. Пудратчи лойиҳа ҳужжатларини корхона, бино, иншоотлар қурилишига киритилган инвестициянинг лозим даражада тасдиқлаган асосларга биноан ишлаб чиқади. Ушбу асосларни капитални молиялаштиришнинг манбаи Республика бюджети маблағлари ҳисобидан бўлган ҳолларда, тегишли давлат органлари ёки молиялаштириш маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджети ҳисобидан бўлган тақдирда, мазкур органлар тасдиқлайди. Пудратчи буюрт мачидан олинган лойиҳа топшириғига мувофиқ техник-иқтисодий асосларни (ТИА) тайёрлайди ва унга кўра кейинчалик иш ҳужжатларини ҳам ишлаб чиқади. Шуни таъкидлаш керакки, қурилаётган объектининг мураккаблигига ва уни барпо этишнинг давомийлигига қараб томонлар лойиҳалаштириш босқичларини келишиб оладилар. Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, қурилиши узоққа чўзиладиган ва технологик жиҳатдан мураккаб объектлар учун одатда пудратчи техник лойиҳа (икки томонлама лойиҳалаштириш) тайёр_ лайди, унчалик мураккаб бўлмаган объектлар учун эса томонлар ТИА асосида иш ҳужжатларини ишлаб чиқишни келишиб оладилар. Одатда, бундай қарорлар биринчи ва такрорий қўлланаётган лойиҳаларга мувофиқ барпо этилаётган объектларга нисбатан қабул қилинади. Пудратчи буюр- мачига таркиби ва мазмунига кўра шарт номанинг шартларига ҳамда қурилиш нормалари ва қоидаларининг талабларига мувофиқ бўлган тайёр лойиҳа-смета ҳужжаларини топширади. Лойиҳа ҳужжатлари далолатнома бўйича топширилгунига қадар буюрт- мачи билан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса давлат назорати органлари ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари билан келишиб олинади. Лойиҳанинг таркиби ва мазмунига муҳандислик-геологик ва гидро- геологик шарт-шароитлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи 586 меъморчилик-қурилишга оид қарорлар, шунингдек қарорларнинг асослари ҳамда уларнинг меъморчилик мазмуни ва шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда белгиланган асослантиришлар ва унга мақсадга мувофиқлиги киради. Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, ҳозирги кунда энг кенг тарқалган қоидабузарликлардан бири кўп сонли қурилишларнинг архитектура лойиҳаларисиз олиб борила- ётганлиги билан боғлиқ. Ўзбекистон Республикаси Шахарсозлик кодекси нинг 54-моддасига мувофиқ, объектлар қурилиши учун рухсатнома — мулкдорнинг, мулк эгасининг ёки мулкдан фойда- ланувчининг ер участкаси қурилишини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатдир. Объектлар қурилишига рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, унинг давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда берилади. Объектлар қурилишига рухсатнома буюрт мачи томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг тегишли таркибий бўлинмасида рўйхатдан ўтказилиши лозим. Объектлар қурилишига рухсатнома мавжудлиги ҳақидаги ахборотни буюрт мачи барча юридик ва жисмоний шахс ларга уларнинг талабла- рига биноан тақдим этади. Буюртмачи қурилиш бошланадиган муддат тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг тегишли таркибий бўлинмасига ахборот тақдим этиши шарт. Якка тартибдаги уй қурилиши уйнинг пойдевори, ертўласи, қаватлари, кесим ва олд томонларининг режалари, шунингдек ер участкаси режаси- дан иборат бўлган соддалаштирилган лойиҳа бўйича амалга оширилиши мумкин. Архитектура лойиҳаси, шунингдек унинг асосида ишлаб чиқилган қурилиш ҳужжатлари ҳамда архитектура объектининг ўзи муаллифлик ҳуқуқи объектлари ҳисобланади. Архитектура асарини яратиш ва ундан фойдаланиш мобайнида юзага келадиган муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида» ги Қонун билан тартибга соли- нади. Архитектура асарларининг муаллифлари ўзлари яратган асарларга нисбатан мутлақ ҳуқуқларга эгадир. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling